Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 7 / Почта қутиси

Олиб кириш тақиқланмайди, бироқ тўлаш талаб қилинади

Яқинда Чимкентга бордик ва у ерда шахсий гигиена учун «Эйвон» ва «Орифлейм» фирмаларининг маҳсулотини сотиб олдим, улар менга жуда ёқади, бироқ Ўзбекистонда сотилмайди. 1 донадан турли товарлар олдим. Тўғри, кўпайиб кетди, лекин уларнинг ҳаммаси менга керакли эди. Уларнинг ҳаммаси бир халтага – багаж сумкаси эмас, балки оддий хўжалик халтасига жо бўлди. Стол устига қўйилганда кўп бўлиб туюлади, бироқ енгил целлофан пакетга ҳаммаси сиғди. Улар товарлар туркумига ҳеч ҳам ўхшамас, шахсий фойдаланиш учун олинганлиги кўриниб турарди. Бироқ мендан уларнинг ҳаммасини тортиб олишди ва Қозоғистондан 10 шартли бирликдан кўп қийматдаги буюмларни олиб киришга ҳақли эмаслигимни айтишди. Мен бунга ҳеч ҳам ишона олмасдим. Менга бу – Президент Фармонининг талаби дейишди. Бироқ ахир 10 шартли бирлик – жуда кичик сумма, мен ҳали у ердан туфли ҳам сотиб олмоқчи эдим. Қандай қилиб Қозоғистондан шахсий фойдаланиш учун менга ёққан, нархи 10 шартли бирликдан юқори бўлган буюмларни олиб келса бўлади? Эҳтимол, бирор тарзда декларациялаш ёки олиб кириш учун ҳақ тўлаш керакдир? Мендан олиб қўйилган шампунь, совун ва кремларни қайтариб олишим мумкиндир? Улар тахминан 65 шартли бирлик туради.

Ҳурмат билан Т.Бурикина.

 

– Ҳақиқатан ҳам, Президентнинг «Жисмоний шахслар томонидан истеъмол товарларини олиб киришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (1.06.2009 йилдаги ПҚ-1118-сон) кўра қўшни давлатлардан шахсий фойдаланиш учун жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистонга бир йўла олиб кириладиган импорт истеъмол товарларининг бож тўловлари олинмайдиган умумий қиймати 10 АҚШ долларини ташкил этади. Бунинг маъноси шуки, ушбу суммадан ортадиган бутун суммага бож тўламасдан олиб кириладиган меъёрдан ошадиган божхона қийматидан ундириладиган божхона тўловлари солинади. Бироқ 10 АҚШ долларидан ортиқ суммада товарлар олиб киришга ҳеч бир чеклов йўқ.

Божхоначилар томонидан товарнинг олиб келиниши мақсади Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисида низомда1 назарда тутилган қуйидаги мезонлар асосида белгиланади:

товарларнинг истеъмол хоссалари, уларни қўллаш ва фойдаланишнинг анъанавий амалиёти ҳисобга олинадиган товарларнинг хусусиятлари (одатда рўзғорда ишлатилмайдиган товарларни олиб кириш, ушбу товарлар тижорат мақсадларида олиб кирилаяпти деб тахмин қилишга асос бўлади, агар товарларни олиб ўтувчи шахс аксини исбот қилмаса);

товарларнинг сони. Товарларни олиб ўтувчи шахснинг ва унинг оила аъзоларининг эҳтиёжидан ошиб кетувчи миқдордаги бир хил товарлар (бир хил номли, ҳажмли, бичимли, рангли ва бошқалар), одатда тижорат мақсадларида фойдаланиш учун олиб кирилади;

товарларни олиб ўтиш даражаси – бир хил товарларни бир шахс томонидан бир неча марта олиб кирилиши, у унчалик катта миқдорда бўлмаса ҳам, товарлар тижорат мақсадида ишлатиш учун олиб кирилмоқда деб кўрилиши мумкин, агар шахс бунинг аксини исбот қилмаса;

сафарнинг шароитлари – сафарнинг мақсади, унинг давомийлиги, сафарда бўлган давлат номи, қўлга киритилган валюта суммаси ва бошқалар;

товарлар божхона чегарасидан жисмоний шахснинг ёки унинг оила аъзоларининг шахсий эҳтиёжлари (шахсий истеъмол ва фойдаланиш) учун олиб ўтилмаётганлигини тахмин қилиш учун асосларнинг мавжудлиги.

Сизнинг ҳолатингизда товар тижорат туркумига кирмаган. Шунчаки унинг қиймати қўшни мамлакатлардан ўз эҳтиёжлари учун товарларни бож тўламасдан олиб киришнинг белгиланган лимитидан ошиб кетган. Ушбу ҳолда амалдаги қонунчилик лимитдан ошиб кетган суммадан қуйидаги божхона тўловлари ундирилишини назарда тутади:

1) Президентнинг «Товарлар импортини божхона-тариф жиҳатдан бошқаришни такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори (5.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон) билан тасдиқланган ставкалар бўйича импорт божхона божлари;

2) Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон) 12-2-илова билан тасдиқланган ставкалар бўйича акциз солиғи;

3) Солиқ кодексининг 206-моддасига мувофиқ белгиланадиган солиқ солинадиган базанинг 20%и миқдорида қўшилган қиймат солиғи;

4) Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида»ги қарорига (30.04.1999 йилдаги 204-сон) қарорига кўра божхона қийматининг 0,2 фоизи, бироқ камида 25 АҚШ доллари ва 3 000 АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган миқдорда товарнинг божхона расмийлаштируви учун йиғим.

Божхона қиймати жисмоний шахс томонидан божхона декларациясида эълон қилинган, бир ёки бир нечта ҳужжатнинг (спецификациялар, ҳисобварақ-фактуралар, ҳисобварақ-профирмалар, товар чеклари, тўлов квитанциялари ва ҳоказо) асл нусхалари билан тасдиқланган товар қиймати асосида белгиланади. Улар декларациялаётган товар билан, шу жумладан тури, сони, харид қилиш жойи ва вақти бўйича идентификацияланиши керак.

Сиздан «тортиб олинган» шампунь, совун ва кремларга келсак, уларни, чамаси, сиз божхона декларациясида кўрсатмагансиз ва оғзаки сўровда айтмагансиз. Бу эса божхона қонунчилигини бузиш ҳисобланади. Шу сабабли сизнинг парфюмерия буюмларингиз, Божхона кодексининг 178-моддасига кўра, божхона назорати пайтида топилган ҳуқуқбузарлик буюмлари сифатида олиб қўйилган. Улар иш кўриб чиқилгунга қадар божхона органи белгилаган жойларда сақланади. Божхона мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги тўғрисида баённома тузишлари, буюмларни холислар ҳозирлигида олиб қўйишлари керак.

Агар фуқаро ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги далили хусусида низо қилмаса ва жойда солинадиган жарима ЭКИҲнинг 1/2 қисмидан ошмаса, баённома тузилмайди. Айбдорга белгиланган намунада уни тўлаш тўғрисида квитанция берилади.

Агар менга нисбатан нотўғри муносабатда бўлишди, божхона органларининг ходимлари хизмат ваколатларидан ошиб кетишди ва хизмат мавқеини суиистеъмол қилишга йўл қўйишди деб ҳисобласангиз, «ишонч телефони» орқали мурожаат қилишингиз мумкин. У орқали олинган ҳар бир хабар тезкорлик билан ўрганилади. Далиллар тасдиқланса, божхона хизмати раҳбарияти томонидан аниқ чоралар кўрилади.

 

БОЖХОНА ОРГАНЛАРИНИНГ «ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ»

 

ДБҚнинг марказий аппарати  

(8371) 120-76-33

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ДБҚБ

(8361) 224-02-68

Андижон вилояти бўйича ДБҚБ

(8374) 224-28-27, 224-29-30

Бухоро вилояти бўйича ДБҚБ

(8365) 770-06-30, 770-06-36

Жиззах вилояти бўйича ДБҚБ 

(8372) 223-31-63

Қашқадарё вилояти бўйича ДБҚБ

(8375) 221-05-01

Навоий вилояти бўйича ДБҚБ

(8436) 223-08-65, 223-87-87

Наманган вилояти бўйича ДБҚБ

(8369) 234-33-01, 223-35-01

Самарқанд вилояти бўйича ДБҚБ

(8366) 234-39-57, 234-26-26

Сирдарё вилояти бўйича ДБҚБ

(8367) 227-89-45, 227-89-08

Сурхондарё вилояти бўйича ДБҚБ

(8376) 225-13-51, 225-26-05

Тошкент вилояти бўйича ДБҚБ 

(8371) 120-86-10

Тошкент шаҳри бўйича ДБҚБ

(8371) 120-76-76, 120-76-71

Фарғона вилояти бўйича ДБҚБ

(8373) 224-72-38

Хоразм вилояти бўйича ДБҚБ

(8362) 226-93-61, 226-16-50

«Тошкент АЭРО» ИБМ

(8371) 120-86-30

 «Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради

 

Прочитано: 2807 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика