Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 7 / Солиқ солиш

Шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация

Корхонамиз ўз шахсий автомобилларидан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланадиган 2 ходимнинг харажатларини компенсациялайди. Бундай компенсацияга даромад солиғи, ЯИТ солинадими? Даромад солиғи бўйича ҳисобот тузаётганда юқорида кўрсатилган тўловни қайси устунда акс эттириш лозим? Компенсация тўлови қандай ҳужжатлар асосида амалга оширилади?

– Харажатларни қоплаш миқдорлари ва тартиби жамоа шартномаси билан, агар у тузилмаган бўлса, ходим билан иш берувчи ўртасидаги битим бўйича белгиланади. Бунда махсус Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартибига1 амал қилиш керак.

Корхона раҳбарининг буйруғи хизмат мақсадлари учун ўзларининг енгил автомобилларидан фойдаланувчи ходимларга компенсация тўлаш учун асос бўлади.

2011 йилнинг 1 январидан компенсация миқдорлари автомобиль двигатели от кучларининг сонига боғлиқ ҳолда белгиланади (Президентнинг 24.12.2010 йилдаги ПҚ-1449-сон қарорига 32-илованинг 10-банди):

100 от кучидан юқори – ЭКИҲнинг 4,5 баравари;

70 дан 100 от кучигача – ЭКИҲнинг 3,5 баравари;

70 от кучигача – ЭКИҲнинг 2 баравари.

Кўрсатилган меъёрлар доирасидаги компенсация суммасига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солинмайди.

Меъёрлардан ортиқча компенсация тўловлари меҳнат ҳақи тарзидаги даромадларга киритилади ва уларга:

Солиқ кодексининг 174-моддасига асосан белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

2012 йил 1 январдан – иш ҳақи тарзидаги даромадлар сифатида ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари (СКнинг 306 ва 307-моддалари) солинади.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботида компенсациянинг меъёрдан ортиқча қисми қуйидагиларда кўрсатилади:

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотларда2 010 ва 013-сатрларда солиқ солинадиган даромадлар таркибида;

Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкасида (Маълумотларга 1-илова) – 01 ва 02-сатрларда меҳнат ҳақи тарзидаги даромадлар таркибида;

Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкасида (Маълумотларга 3-илова) – ҳисобланган ва тўланган даромадлар таркибида.

 

1ВМнинг 2.04.1999 йилдаги 154-сон қарори билан тасдиқланган.

2МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 21.01.2008 йилда 1760-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-илова.

Жавобларни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 7500 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика