Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 7 / Солиқ ҳаётидан

Тизимда ислоҳотлар давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-1887-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни асосида солиқ ва бюджет сиёсатининг 2013 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинди. Бу ҳужжатлардан кўзланган мақсад солиқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш билан бир қаторда, солиқ юкини босқичма-босқич камайтириб боришдир. Бу эса мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, иқтисодий барқарорлик ва турмуш фаровонлигининг ошишини таъминлайди.

 

Навоий шаҳридаги «Фарҳод» маданият саройида Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган кўргазмали ўқув семинари ушбу қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини батафсил ўрганишга бағишланди. Унда вилоят прокуратураси, адлия бошқармаси, хўжалик суди, божхона бошқармаси, статистика, молия ва Марказий банк вилоят Бош бошқармаси, Савдо-саноат палатаси, туман ва шаҳар солиқ инспекциялари, 440 тадбиркорлик субъекти раҳбар ва ходимлари иштирок этди.

Шунингдек, семинарда солиққа тортиш борасида жойларда юзага келаётган муаммолар ҳамда тадбиркорлик субъектларини қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан таклиф ва мулоҳазалар эшитилди.

Кўргазмали семинарда ДСҚ бўлим бошлиғи Ш.Мусалимов ҳамда бош инспекторлар Т.Исмоилов, Б.Нурназаров, Н.Қодиров иштирок этиб, 2013 йилги солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари, Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ҳақида батафсил тушунча бердилар.

Исроил ХОЛБОЕВ.

Прочитано: 2292 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика