Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 12 / Долзарб мавзу

МЧЖ устав фондини ўзгартириш тартиби

 

Қандай вазиятларда МЧЖ УСТАВ ФОНДИ КАМАЙТИРИЛАДИ

МЧЖ муассислари устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидирлар, айрим ҳолларда бундай қарор қабул қилишлари шарт бўлади («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддаси).

 

Устав фонди қуйидаги ҳолатларда мажбурий тартибда камайтирилиши лозим:

у корхона рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида тўлиқ шакллантирилмаган бўлса;

иккинчи ва ҳар бир кейинги молиявий йил якунланганда жамиятнинг соф активлари қиймати унинг устав фонди қийматидан кам бўлса;

чиқиб кетаётган муассиснинг улуши жамиятга ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ўтгандан кейин жамият улуши тақсимланмаган ва реализация қилинмаган бўлса (Қонуннинг 23-моддаси).

Устав фондини қуйидагича камайтиринг:

жамият устав фондидаги иштирокчилар улушининг номинал қийматини камайтириш орқали;

жамиятга тегишли улушни сўндириш орқали.

 

Жамият иштирокчилари улушининг номинал қийматини камайтириш орқали устав фонди камайтирилганда улушлар миқдори сақлаб қолинади.

 

 

 

Устав фонди камайтирилиши ҳужжатлар билан қандай расмийлаштирилади  

I қадам

МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилишини ўтказинг, унинг якунлари бўйича баённома тузинг.

Баённомада қуйидагиларни кўрсатинг:

устав фондини камайтиришнинг умумий миқдори;

жамият ҳар бир иштирокчиси улуши унинг ҳиссасига мутаносиб равишда камайтирилган миқдори;

муассислар билан ҳисоб-китоблар қилиш тартиби. Яъни қайси мол-мулк (пул ёки бошқа мол-мулк) устав фондини камайтириш ҳисобига муассисларга берилади. Устав фондининг камайтирилиши мажбурий бўлмаса ва соф актив қиймати муассислар билан ҳисоблашишга имкон берса, ушбу маълумотларни  баённомада акс эттиринг;

мол-мулк билан тўланганда унинг таркиби ва берилаётган қиймати.

Устав фондини камайтириш тўғрисидаги қарор иштирокчиларнинг кўпчилик овози билан (камида 2/3), агар жамият уставида уларнинг сони бундан кўпроқ бўлиши лозимлиги назарда тутилмаган бўлса, қабул қилинади (Қонуннинг 34-моддаси). 

   II қадам

УФни камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 30 кун давомида:

барча кредиторларни УФ камайтирилгани ва унинг янги миқдори тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинг;

УФни камайтириш тўғрисидаги хабарни ОАВда эълон қилинг.

Жамият кредиторлари хабарнома ёки чоп этилган эълон юборилган санадан бошлаб 30 кун ичида жамият мажбуриятларини муддатидан олдин бекор қилиш ёки ижро этиш ва уларга зарарни қоплашни ёзма равишда талаб қилишга ҳақли.

 

III қадам

УФни камайтириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан эътиборан 30 кун ичида рўйхатдан ўтказувчи органга («ягона дарча») қуйидаги ҳужжатларни тақдим этинг:

давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари;

кредиторлар хабардор қилинганлиги далили (олганлиги тўғрисида кредиторлар вакиллари имзоси билан хабарномалар нусхалари ёки эълон берилган газета ёки журнал нусхалари);

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотларни ёки банк тўлов ҳужжатининг нусхаси (Низомнинг 21, 32-моддалари, 9.02.2017 йилдаги 66-сон ВМҚга 1-илова).

УФни камайтириш бўйича мисоллар

1-МИСОЛ. Муассисларнинг қонун ҳужжатлари талабларига боғлиқ бўлмаган қарори бўйича УФни камайтириш

МЧЖ УФ - 12 000 минг сўм, шу жумладан:

  • 40% - жисмоний шахс улуши, у 4 800 минг сўмни ташкил этади;
  • 60% - юридик шахснинг улуши, у 7 200 минг сўмни ташкил этади.

УФни муассислар улушининг номинал қийматини пасайтириш йўли билан 5 минг сўмга камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Муассисларга ҳиссаларининг бир қисми пул маблағлари билан қайтарилди, уларнинг улушлари номинал қиймати ушбу миқдорга камайтирилди.

УФ иштирокчилар улуши миқдорлари сақлаб қолинган ҳолда камайтирилади:

  • 2 000 минг сўмга – жисмоний шахсда (5 000 х 40 %);
  • 3 000 минг сўмга – юридик шахсда (5 000 х 60 %).

Камайтирилгандан кейин УФ - 7 000 минг сўм.

Иштирокчилар ҳиссалари:

жисмоний шахсда - 2 800 минг сўм;

юридик шахсда - 4 200 минг сўм.

Улуш миқдорлари қуйидагича сақлаб қолинди:

жисмоний шахсда: 2 800 / 7 000 х 100 = 40%;

юридик шахсда: 4 200 / 7 000 х 100 = 60%.

УФ камайтирилганда муассислардан қарзларни акс эттириш учун ишчи счётлар режасига қўшимча 6640-«УФ камайтирилганда муассислардан қарзлар» счётини киритишингиз мумкин.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг

мазмуни

Сумма, минг сўм

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

МЧЖ муассислари улушининг номинал қийматини камайтириш орқали УФ камайтирилди (муассислар кесимида)

 

5 000

 

8330-«Пай ва улушлар»

 

6640-«УФ камайтирилганда муассислардан қарзлар»

 

Муассисларга (муассислар кесимида) пул маблағлари тўланди

 

5 000

 

6640-«УФ кайтирилганда муассислардан қарзлар»

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

2-МИСОЛ. Корхона рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил мобайнида УФ

тўлиқ шакллантирилмаган уни камайтириш

МЧЖ 2019 йил 17 декабрда рўйхатдан ўтказилган, бунда УФ - 150 000 минг сўм, шу жумладан:

  • 40% - жисмоний шахснинг улуши, у 60 000 минг сўмни ташкил этади;
  • 60% - юридик шахснинг улуши, у 90 000 минг сўмни ташкил этади.

Рўйхатдан ўтказилгандан кейин 1 йил давомида жисмоний шахс УФдаги ўз улушини тўлиқ шакллантирган. Юридик шахс УФга 70 000 минг сўмлик мол-мулкни киритган.

МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиши УФни ҳақиқатда киритилган улушлар миқдоригача - 130 000 минг сўмгача (60 000 + 70 000) камайтиришга қарор қилди, шу жумладан:

  • 46,15% - жисмоний шахснинг улуши, у 60 000 минг сўмни ташкил этади;
  • 53,85% - юридик шахснинг улуши, у 70 000 минг сўмни ташкил этади.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг 

мазмуни

Сумма, минг сўм

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

МЧЖ муассиси (юридик шахс) улушининг номинал қийматини камайтириш орқали УФ камайтирилди

20 000

8330-«Пай ва улушлар»

4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи»

 

3-МИСОЛ. Соф активлар УФ миқдоридан кам бўлса, иккинчи ва ҳар бир кейинги молиявий йил якунлаганидан кейин УФни камайтириш

МЧЖ 2017 йил декабрда рўйхатдан ўтказилган, бунда УФ - 150 000 минг сўм, шу жумладан:

  • 40% - жисмоний шахснинг улуши, у 60 000 минг сўмни ташкил этади;
  • 60% - юридик шахснинг улуши, у 90 000 минг сўмни ташкил этади.

Иккинчи молиявий йил якунланганда корхонанинг бухгалтерия баланси қуйидагича бўлади:

2020 йил 1 январь ҳолатига кўра

Актив

 

Пассив

 

I бўлим

 

Сумма (минг сўм)

 

I бўлим

 

Сумма (минг сўм)

 

 

Асосий воситалар

 

32 100

 

Устав капитали

 

150 000

 

 

Узоқ муддатли инвестициялар

 

8 200

 

Тақсимланмаган фойда (зарар)

 

- 39 300

 

 

I бўлим бўйича жами (130-сатр)

 

40 300

 

I бўлим бўйича жами (480-сатр)

 

110 700

 

 

II бўлим

 

 

II бўлим

 

 

 

Товар-моддий захиралар

 

67 200

 

Узоқ муддатли мажбуриятлар

 

26 800

 

 

Дебиторлик қарзи

 

14 600

 

Жорий мажбуриятлар

 

27 600

 

 

Пул маблағлари

 

43 000

 

 

 

 

II бўлим бўйича жами (390-сатр)

 

124 800

 

II бўлим бўйича жами (770-сатр)

 

54 400

 

 

Активлар бўйича жами (400-сатр)

 

165 100

 

Пассив бўйича жами (780-сатр)

 

165 100

 

 


  Соф активларни аниқлаймиз:

Соф активлар = 400-сатр – 770-сатр = 480-сатр = 165 100 - 54 400 = 110 700 минг сўм.

Соф активлар УФдан 39 300 минг сўмга (150 000 - 110 700) кам. УФни муассислар улушига мутаносиб равишда ушбу суммага камайтириш лозим.

УФнинг янги миқдори 110 700 минг сўмни (150 000 - 39 300) ташкил этади, шу жумладан:

40% - жисмоний шахснинг улуши, у 44 280 минг сўмни ташкил этади;

60% - юридик шахснинг улуши, у 66 420 минг сўмни ташкил этади.

Бухгалтерия ҳисоби:  

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўм

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

МЧЖ муассислари улушининг номинал қийматини камайтириш орқали УФ камайтирилди (муассислар кесимида)

39 300

8330-«Пай ва улушлар»

8720-«Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)»

 

   МЧЖ УСТАВ ФОНДИНИ ҚЎШИМЧА ҲИССАЛАР ҲИСОБИГА КЎПАЙТИРИШ

УФни қўшимча ҳиссалар ҳисобига кўпайтириш алгоритми

МЧЖ устав фонди унинг иштирокчиларининг қўшимча ҳиссалари ва жамиятга қабул қилинадиган учинчи шахсларнинг ҳиссалари ҳисобига кўпайтирилади (Қонуннинг 18-моддаси).

Устав фондини у тўлиқ тўланганидан, яъни таъсис ҳужжатларида белгиланган миқдорда тўлиқ шакллантирилгандан кейин кўпайтириш мумкин бўлади.

УФни кўпайтириш учун:

I қадам

МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилишини ўтказинг, унинг якунлари бўйича баённома тузинг. Унда қуйидагиларни кўрсатинг:

  • қўшимча ҳиссаларнинг умумий қиймати;
  • жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси ёки учинчи шахсларнинг қўшимча ҳиссалари қиймати миқдорлари;
  • ҳиссаларни тўлиқ киритиш муддати.

Қонун ҳужжатларида қўшимча ҳиссалар киритишнинг аниқ муддатлари белгиланмаган. Бу жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарори билан белгиланади. 

УФ барча иштирокчилар эмас, балки битта ёки бир нечта иштирокчиларнинг қўшимча ҳиссалари ҳисобига, агар бу МЧЖнинг таъсис ҳужжатларида тақиқланмаган бўлса,  оширилиши мумкин.

Мазкур ҳолатда иштирокчи ёки бир нечта иштирокчилар томонидан қуйидагилар кўрсатилган ариза тақдим этилади:

  • ҳисса киритиш миқдорлари, усуллари ва муддатлари;
  • жамият ўзининг устав фондида бўлишини хоҳлаган улуш миқдори.

Муассисларнинг умумий йиғилиши тақдим этилган аризани кўриб чиқиб, айрим иштирокчилар ҳисобига устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарорни бир овоздан қабул қилиши лозим.

ВАЗИЯТ. Бир муассиснинг қўшимча ҳиссаси МЧЖ иштирокчиларининг устав фондидаги улушини ўзгартириб юборади

Бир юридик шахс ва 2 нафар жисмоний шахс МЧЖ муассислари ҳисобланади. Юридик шахс устав фондига қўшимча ҳисса киритиш тўғрисида ариза беради.

УФни бундай тарзда кўпайтириш тўғрими?

  • Ҳа, УФнинг бундай кўпайтирилиши тўғри, агар бу:жамият таъсис ҳужжатлари рухсат этилган бўлса;

МЧЖ иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори билан бир овоздан қабул қилинди.

II қадам

Муассислар қарорида белгиланган муддат мобайнида муассислар томонидан қўшимча ҳиссалар киритилади.

УФга киритилган ҳиссалар фойда солиғини тўлайдиган корхоналарда (СК 304-м. 1-б.) ва айланмадан олинадиган солиқни тўлайдиган корхоналарда (СК 463-м. 1-қ.) даромад сифатида қаралмайди.

III қадам

Қўшимча ҳиссалар киритиладиган муддат тугаган кундан эътиборан 1 ойдан кечиктирмай жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини ўтказинг, унда қуйидагилар тўғрисида қарор қабул қилинг:

УФга жами қўшимча ҳиссаларни тасдиқлаш;

таъсис ҳужжатларига УФ миқдорини кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритиш.

IV қадам

Иштирокчиларнинг умумий йиғилиши томонидан таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар тасдиқланган кундан бошлаб 30 куни мобайнида рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этинг:

иштирокчилар умумий йиғилишининг жами қўшимча ҳиссаларни тасдиқлаш ва таъсис ҳужжатларига УФ миқдорини кўпайтиришга оид ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарори баённомаси (ягона муассиснинг қарори);

давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари;

жамият иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар ва учинчи шахслар томонидан тўла миқдордаги ҳиссалар киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлар ёки банк тўлов ҳужжатининг нусхаси (66-сон Низомнинг 21, 32-моддалари).

Жамият иштирокчилари ва учинчи шахслар учун таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришлар улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин кучга киради.

 

ВАЗИЯТ. Муассислар томонидан қўшимча ҳиссалар киритилди, бироқ устав фондининг кўпайтирилганлиги рўйхатдан ўтказилмади

МЧЖ муассислари устав фондига қўшимча ҳиссаларн ўз вақтинда киритдилар. Бироқ жами қўшимча бадаллар тасдиқланмади, устав фондининг кўпайтирилиши рўйхатдан ўтказилмади.

Ҳиссалар муассисларга қайтарилди.

Қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?

УФга киритилган ҳиссалар жамият даромади ҳисобланмайди. Бироқ УФ кўпайтирилиши рўйхатдан ўтказилмаган.

Шу боис олинган суммалар солиқ органлари томонидан фоизсиз қарз деб эътироф этилиши хатари мавжуд. Фоизсиз қарз суммаларидан фойдаланилганда қарз олувчида бепул олинган мол-мулкдан (пул маблағларидан) фойдаланиш ҳуқуқи тарзидаги даромадлар юзага келади. Улар фойда солиғини (СК 297-м. 3-қ. 10-б.) ва  айланмадан олинадиган солиғни (СК 463-м. 1-қ.) ҳисоблашда жами даромадга қўшилади.

Фоизсиз қарз олинганда солиқ солиш мақсадларида қарз олувчининг даромади ЎзР МБнинг қарз олинган санада белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (СК 299-м. 4-қ.).

 

V қадам

Давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин УФ кўпайтирилганини 8330-«Пай ва ҳиссалар» счётида акс эттиринг.

Қўшимча ҳиссалар тўлиқ киритилмагандан қандай йўл тутиш керак

Ҳиссаларни киритиш муддати тугаган ва бир ёки бир нечта иштирокчилар томонидан қўшимча ҳиссалар тўлиқ ёки қисман киритилмаган бўлса, умумий йиғилиш қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилишга ҳақлидир:

1) дастлаб қабул қилинган қўшимча ҳиссаларнинг умумий миқдорини амалда киритилган бадаллар миқдоригача камайтириш. Бунда жамият иштирокчилари томонидан амалда киритилган қўшимча ҳиссаларни ҳисобга олган ҳолда жамият иштирокчиларининг улушларига тегишли ўзгартиришлар киритилади;

2) дастлаб қабул қилинган қўшимча ҳиссаларнинг умумий миқдорини УФни кўпайтириш тўғрисидаги аввалги йиғилиш қарорида белгиланган жамият иштирокчиларининг улушини сақлаб қолишга имкон берадиган миқдоргача камайтириш.

Иккинчи ҳолатда жамият 10 кун муддат ичида жамият иштирокчиларига аввалги йиғилиш қарорида белгиланган уларнинг устав фондидаги улушидан ортиқча киритилган пул маблағларининг бир қисмини қайтариб бериши шарт.

МИСОЛ. УФни кўпайтириш бўйича қўшимча ҳиссалар тўлиқ келиб тушмаган

МЧЖ устав фонди 60 000 минг сўмни ташкил этади, унда улушлар қуйидагича тақсимланади:

Муассис

 

Устав фондидаги улуш

 

Устав фондидаги улуш миқдори (минг сўм)

 

«Баҳор» МЧЖ

 

50%

 

30 000

 

жисмоний шахс  Норматова Т.В.

 

25%

 

15 000

 

жисмоний шахс Норматов Р.М.

25%

15 000

 

   Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан муассислар улушига мутаносиб равишда 40 000 минг сўмлик қўшимча ҳиссаларни киритиш орқали устав фондини кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди:  

Муассис

 

Қўшимча улуш

 (минг сўм)

Кўпайтирилганидан кейин устав фондидаги улуш

 

Кўпайтирилганидан кейин устав фондидаги улуш миқдори (минг сўм)

 

«Баҳор» МЧЖ

 

20 000

 

50%

 

50 000 (30 000 + 20 000)

 

жисмоний шахс Норматова Т. В.

 

10 000

 

25%

 

25 000 (15 000 + 10 000)

 

жисмоний шахс Норматов Р. М.

10 000

25%

25 000 (15 000 + 10 000)

 

МЧЖ иштирокчилари умумий йиғилишининг баённомасида белгиланган қўшимча ҳиссалар киритиш муддати тугашига келиб амалда киритилган бадаллар қуйидагиларни ташкил этган:  

Муассис

 

Киритилиши лозим эди (минг сўм)

 

Амалда киритилган (минг сўм)

 

«Баҳор» МЧЖ

 

20 000

 

20 000

 

жисмоний шахс Норматова Т. В.

 

10 000

 

5 000

 

жисмоний шахс Норматов Р. М.

10 000

5 000

 

Мазкур ҳолатда умумий йиғилиш 2 та қарордан бирини қабул қилишга ҳақли.

1. Жамият иштирокчиларининг устав фондидаги улушига тегишли ўзгартиришлар киритиш билан амалда киритилган қўшимча ҳиссаларни ҳисобга олиш.

Бунда УФнинг янги миқдори 90 000 минг сўмни (60 000 + 20 000 + 5 000 + 5 000) ташкил этади, ундаги улушлар қуйидагича тақсимланади:  

Муассис

 

Устав фондидаги улуш

 

Устав фондидаги улуш миқдори (минг сўм)

 

«Баҳор» МЧЖ

 

55,56%

 

50 000 (30 000 + 20 000)

 

жисмоний шахс Норматова Т. В.

 

22,22%

 

20 000 (15 000 + 5 000)

 

жисмоний шахс Норматов Р. М.

22,22%

20 000 (15 000 + 5 000)

 

2. Муассисларнинг қўшимча ҳиссаларини УФни кўпайтириш тўғрисидаги аввалги йиғилиш қарорида белгиланган жамият иштирокчиларининг улушини сақлаб қолишга имкон берадиган миқдорда ҳисобга олиш. Қўшимча ҳиссаларнинг қолган ўисмини муассисларга қайтариш.

Устав фондининг янги миқдори 80 000 минг сўмни (60 000 + 10 000 + 5 000 + 5 000) ташкил этади, ундаги улушлар қуйидагича тақсимланади:

Муассис

 

Устав фондидаги улуш

 

Устав фондидаги улуш миқдори (минг сўм)

 

«Баҳор» МЧЖ

 

50%

 

40 000 (30 000 + 10 000)

 

жисмоний шахс Норматова Т. В.

 

25%

 

20 000 (15 000 + 5 000)

 

жисмоний шахс Норматов Р. М.

25 %

20 000 (15 000 + 5 000)

 

   «Баҳор» МЧЖ 10 кун муддат ичида 10 000 минг сўмни (20 000 - 10 000) қайтариши лозим.

Қандай ҳолатларда устав фонди кўпайтирилмаган деб эътироф этилади

Қуйидаги ҳолатларда МЧЖ устав фонди кўпайтирилмаган деб ҳисобланади:

қўшимча ҳиссалар киритиш муддати тугаган кундан бошлаб бир ой мобайнида муассислар томонидан уларни тасдиқлаш ва таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинмаганда;

жами киритилган қўшимча ҳиссалар тасдиқлангандан кейин бир ой мобайнида ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилмаганда;

барча иштирокчилар томонидан қўшимча ҳиссалар тўлиқ киритилмаганда;

қўшимча ҳиссалар киритиш белгиланган муддат тугагач қўшимча ҳиссалар тўлиқ киритилмаган тақдирда уларни камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинмаганда.

Бунда жамият 10 кун муддатда жамият иштирокчиларига улар киритган қўшимча пул маблағларини қайтариши шарт.

Пул маблағлари ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда, жамият учинчи шахсларнинг пул маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизларни тўлаши шарт (ФКнинг 327-м.). Фоизлар миқдорини МБнинг пул маблағлари қайтарилган кундаги қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланг.

Жамият нақд пулсиз шаклда ҳисса киритган жамият иштирокчиларига 3 ойлик муддатда уларнинг ҳиссаларини қуйидаги шаклларда қайтариши шарт:

киритилган шаклда;

ёки уларнинг розилиги билан пул шаклида.

Ҳиссалар ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда, қўшимча ҳисса сифатида киритилган мол-мулкдан фойдаланиш имкони мавжуд бўлмаганлиги туфайли  бой берилган фойда жамият томонидан қопланиши лозим.

 

Устав фондини кўпайтириш бўйича қўшимча ҳиссалар қандай ҳисобга олинади

Таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилгунига қадар киритилган қўшимча ҳиссалар бўйича муассислар олдидаги мажбуриятларни 6630-«Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг улушлари» счётининг кредити бўйича корхона мол-мулкини ҳисобга олувчи тегишли счётлар билан корреспонденцияда ҳисобга олинг.

Таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилган санада устав фонди кўпайтирилган суммани 8330- «Пай ва улушлар» счётининг кредити бўйича акс эттиринг.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг

мазмуни

Дебет

 

Кредит

 

Қўшимча ҳиссалар

киритилди

 

Мол-мулкни ҳисобга

олувчи счётлар

6630-«Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг улушлари»

 

Таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказиш чоғида устав фонди миқдори кўпайтирилди

 

4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи»

 

8330-«Пай ва улушлар»

 

Илгари киритилган қўшимча ҳиссалар ҳисобга олинди

 

6630-«Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг улушлари»

 

4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи»

 

 

МИСОЛ. Устав фондини ошириш бўйича қўшимча ҳиссаларни ҳисобга олиш

2 нафар жисмоний шахс МЧЖ муассислари ҳисобланади, уларнинг ҳар бири корхона устав фондида 50%дан улушга эга.

Улар устав фондини 160 000 минг сўмлик умумий суммасига кўпайтиришга қарор қилдилар:

биринчи муассис 80 000 минг сўмлик миқдордаги пул маблағларини киритади;

иккинчи муассис - муассислар томонидан 80 000 минг сўмлик қийматда  баҳоланган ускунани киритади.

Иштирокчилар умумий йиғилишининг баённомасида белгиланган муддатда қўшимча ҳиссалар киритилди.

Киритилган жами қўшимча ҳиссалар тасдиқланганидан кейин жамият устав фондини кўпайтиришга оид таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилган.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма (минг сўм)

 

Дебет

 

Кредит

 

Устав фондини кўпайтириш бўйича қўшимча ҳиссалар киритилди

 

80 000

 

1-муассис:

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

6630-«Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг улушлари»

 

80 000

 

 2-муассис:

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

Устав фондининг кўпайтирилган миқдори рўйхатдан ўтказилди

 

1-муассис:

80 000

 

2-муассис:

80 000

 

4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи»

 

4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи»

8330-«Пай ва улушлар»

 

Илгари олинган қўшимча ҳиссалар суммаси ҳисобга олинди

 

1-муассис:

80 000

2-муассис:

80 000

 

6630-«Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг улушлари»

 

4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи»

 

 

 

   МЧЖ УСТАВ ФОНДИ ЖАМИЯТНИНГ МОЛ-МУЛКИ ҲИСОБИГА

ҚАНДАЙ КЎПАЙТИРИЛАДИ  

МЧЖ устав фонди жамиятнинг мол-мулки ҳисобидан кўпайтирилиши мумкин (Қонуннинг 17-моддаси).

УФни жамият мол-мулки ҳисобига кўпайтириш қоидалари 

 I қоида

Устав фондини жамиятнинг мол-мулки ҳисобига кўпайтирилганда унинг иштирокчилари улушларининг номинал қийматини мутаносиб равишда оширинг.

ВАЗИЯТ. Муассислардан бири тақсимланмаган фойда таркибидаги ўзига тегишли қисмини устав фондини кўпайтиришга йўналтиришни истамаяпти, дивидендларни олмоқчи бўляпти

Устав фондининг бундай кўпайтирилиши тўғрими?

Йўқ, устав фондининг бундай кўпайтирилиши нотўғри.

Устав фонди жамиятнинг мол-мулки ҳисобига кўпайтирилганда унинг барча иштирокчилари улушларининг номинал қиймати уларнинг улушларига мутаносиб равишда оширилади (Қонуннинг 17-моддаси 3-қисми).

II қоида

Устав фондини фақат таъсис ҳужжатларида белгиланган миқдорда шакллантирилганидан кейингина кўпайтириш мумкин.

                      Жамият мол-мулки ҳисобига устав фондини ошириш тартиби

 I қадам

МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилишини ўтказинг, унинг якунларига кўра баённома тузинг. Унда қуйидагиларни кўрсатинг:

устав фондини кўпайтиришга йўналтирилган мол-мулк қийматининг умумий суммаси;

МЧЖ ҳар бир иштирокчисининг номинал қиймати улушини уларнинг улушларига мутаносиб равишда оширилган миқдори.

Устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарор иштирокчиларнинг кўпчилик овози билан (камида 2/3), агар жамият уставида бундай қарор қабул қилиниши учун уларнинг сони бундан кўпроқ бўлиши лозимлиги назарда тутилмаган бўлса, қабул қилинади. 

 II қадам

Иштирокчиларнинг умумий йиғилиши томонидан таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар тасдиқланган кундан бошлаб 30 куни мобайнида рўйхатдан ўтказувчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этинг (66-сон Низомнинг 21, 32-бандлари):

иштирокчилар умумий йиғилишининг устав фондини кўпайтириш ва таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарори баённомаси (ягона муассиснинг қарори);

давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари;

устав фонди кўпайтирилганини тасдиқловчи ҳужжат. Бу иштирокчилар дивидендларини УФни кўпайтиришга йўналтирилганлигини тасдиқловчи бухгалтерия маълумотномаси бўлиши мумкин;

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси.

Таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар жамият иштирокчилари ва учинчи шахслар учун ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб кучга киради.

 III қадам

Давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин УФнинг кўпайганлигини 8330-«Пай ва улушлар» счётида акс эттиринг.

УФни кўпайтириш суммасини нимадан келиб чиқиб аниқлаш мумкин 

Жамиятнинг ўтган йилдаги бухгалтерия ҳисоботлари маълумотларига асосан УФни кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилинади. Масалан, 2020 йилда устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарорни 2019 йил учун бухгалтерия ҳисоботларига асосан қабул қилиш мумкин.

 

Устав фондининг жамият мол-мулки ҳисобига кўпайтириладиган суммаси жамиятнинг соф активлари қиймати ҳамда устав ва захира фондлар суммаси ўртасидаги фарқдан ошиб кетмаслиги керак.

Мол-мулк ҳисобига устав фонди кўпайтирилиши мумкин бўлган энг юқори суммани аниқлаш учун:

1) соф активлар миқдорини қуйидаги формула бўйича ҳисобланг:

Соф активлар = Узоқ муддатли ва жорий активлар – Узоқ муддатли ва жорий мажбуриятлар = Бухгалтерия балансининг 400-сатри - Бухгалтерия балансининг 770-сатри;

2) мол-мулк ҳисобига устав фонди кўпайтирилиши мумкин бўлган энг юқори суммани аниқланг:

Соф активлар – Устав фонди – Захира фонди

МИСОЛ. Мол-мулк ҳисобига устав фонди кўпайтирилиши мумкин бўлган энг юқори суммани ҳисоб-китоб қилиш

2019 йил учун МЧЖ бухгалтерия баланси:

Актив

 

Пассив

 

I бўлим

 

Сумма

(минг сўм)

I бўлим

 

Сумма

(минг сўм)

 

Асосий воситалар

 

32 300

 

Устав капитали

 

150 000

 

 

Узоқ муддатли инвестициялар

 

2 200

 

Захира капитал

 

5 600

 

 

Узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар

 

8 000

 

Тақсимланмаган фойда

 

39 300

 

 

I бўлим бўйича жами (130-сатр)

 

42 500

 

I бўлим бўйича жами (480-сатр)

 

194 900

 

 

II бўлим

 

 

II бўлим

 

 

 

Товар-моддий захиралар

 

67 200

 

Узоқ муддатли мажбуриятлар

 

26 800

 

 

Дебиторлик қарзи

 

14 600

 

Жорий мажбуриятлар

 

27 600

 

 

Пул маблағлари

 

125 000

 

 

 

 

II бўлим бўйича жами (390-сатр)

 

206 800

 

II бўлим бўйича жами (770-сатр)

 

54 400

 

 

Актив бўйича жами (400-сатр)

 

249 300

 

Пассив бўйича жами (780-сатр)

 

249 300

 

 

 

Соф активларни қуйидагича аниқлаймиз:

400-сатр – 770-сатр = 249 300 - 54 400 = 194 900 минг сўм.

2020 йилда МЧЖ устав фонди мол-мулк ҳисобига кўпайтирилиши мумкин бўлган энг юқори суммани ҳисоблаймиз:

Соф активлар - Устав фонди - Захира фонди = 194 900 - 150 000 - 5 600 = 39 300 минг сўм.

 

УФ кўпайтирилиши ҳисобда қандай акс эттирилади

Жамият мол-мулки ҳисобига устав фондини кўпайтириш бўйича муассислар билан ҳисоб-китоблар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Операция санаси

 

Дебет

 

Кредит

 

Тақсимланмаган фойдани устав фондини кўпайтиришга йўналтириш тўғрисида қабул қарор қилинди

 

Муассислар томонидан қаро қабул қилинган сана

 

8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»

8720-«Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)»

6630-«Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг улушлари»

 

Юридик шахсларнинг дивидендлар тарзидаги даромадларидан ЖШДС ва фойда солиғи ушлаб қолинди

 

6630-"Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг улушлари"

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Юридик шахсларнинг дивидендлар тарзидаги даромадларидан ЖШДС ва фойда солиғи ўтказилди

 

Солиқ тўлаш санаси

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Устав фонди миқдори

кўпайтирилди

Таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш санаси

 

4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи»

 

8330-«Пай ва улушлар»

 

Устав фонди кўпайтирилган

сумма ҳисобга олинди

6630-«Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг улушлари»

 

4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи»

 

 

   МЧЖ мол-мулки ҳисобига устав фонди

кўпайтирилганда қандай солиқлар тўланади

Ўз капитали (мол-мулки) ҳисобига устав фонди кўпайтирилган тақдирда, муассиснинг улуш номинал қиймати оширилиши тарзида олинган даромадлари солиқ солиш мақсадларида дивидендлар деб эътироф этилади (СК 41-м.).

Корхона даромад тўлаш манбаи сифатида дивидендлардан ЖШДС ёки юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини қуйидаги ставкалар бўйича ушлаб қолиши лозим:

муассис-резидентлар учун - 5% (СК 337, 381-м.);

муассис-норезидентлар учун - 10% (СК 353, 382-м.).

Муассис-резидентлар учун дивидендлардан солиқни ҳисоблаш чоғида солиқ базаси корхона томонидан жорий ва (ёки) ўтган ҳисобот (солиқ) даврларида олинган дивидендлар суммасига камайтирилади. Солиқ базасини муассис-резидентлар улушига тўғри келадиган улушда камайтиринг (СК 345-м.).

МИСОЛ. Устав фондини жамиятнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобига кўпайтириш

Ўзбекистон резидентлари бўлган 2 та жисмоний шахс МЧЖ муассислари ҳисобланади, уларга корхона устав фондининг 60 ва 40%и тегишлидир.

2020 йилда улар 2019 йилги бухгалтерия балансига асосан тақсимланмаган фойда ҳисобига устав фондини 160 000 минг сўмлик  умумий суммасига кўпайтиришга қарор қилдилар.

Корхона жорий ва аввалги даврларда дивидендлар олмаган. Шу боисдан устав фонди кўпайтирилган сумма 5%лик ставка бўйича белгиланадиган солиқни айириб ташлаган ҳолда аниқланади.

Устав фонди уларнинг улушларига мутаносиб равишда кўпайтирилади:

биринчи муассиснинг солиқни чегирган ҳолдаги улуши 91 200 минг сўмга (160 000 х 60 % х (100 % - 5%)) кўпаяди;

иккинчи муассиснинг солиқни чегирган ҳолдаги улуши 60 800 минг сўмга (160 000 х 40 % х (100 % - 5 %)) кўпаяди.

Жамият устав фондининг кўпайтирилишига оид таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилди.

Бухгалтерия ҳисоби: 

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма

(минг сўмда)

Дебет

 

Кредит

 

Тақсимланмаган фойдани устав фондини кўпайтиришга йўналтириш тўғрисида қарор қабул қилинди

 

 1-муассис:

96 000 (160 000 х 60%)

 

8720-«Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)»

 

6630-«Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг улушлари»

 

 2-муассис:

64 000 (160 000 х 40%)

Дивидендлар тарзидаги даромадлардан ЖШДС ушлаб қолинди (5%)

 

1-муассис:

4 800

6630-«Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг улушлари»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

 2-муассис:

3 200

Юридик шахсларнинг дивидендлар тарзидаги даромадларидан ЖШДС ва фойда солиғи ўтказилди

 

8 000

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилганда устав фонди миқдори кўпайтирилди

 

1-муассис:

91 200

4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи»

 

8330-«Пай ва улушлар»

 

2-муассис:

60 800

Устав фондини кўпайтириш суммалари ҳисобга олинди

 

1-муассис:

91 200

6630-«Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг улушлари»

 

4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи»

 

2-муассис:

60 800

 

 

Олег ЦОЙ, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 4389 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика