Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 18 / Божхона

Хитойдан чой келтирилди

 

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси туфайли эълон қилинган карантин пайтида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, барча ҳудудлардаги озиқ-овқат дўконларини зарурий маҳсулотлар билан таъминлаш, нархларнинг ошиб кетиши олдини олиш борасида тизимли ишлар қилинмоқда.

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида вилоятда озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги юзага келмайди. Бугунги кунда вилоятда турли хўжалик юритувчи субъектлар томонидан таъсис этилган 40 та божхона омборлари мавжуд бўлиб, уларнинг 29 таси очиқ турдаги ва 11 таси ёпиқ турдаги божхона омборларидир.

«Зарафшон» темир йўл станцияси орқали «Samarkand Invest Stroy Servis Torg» божхона омборига Хитой давлатидан 30 тонна қуруқ чой келтирилди. Божхона постлари орқали киритилаётган барча турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари махсус лаборатория текширувидан ўтказилган ҳолда божхона расмийлаштирувига қўйилмоқда. Божхоначилар карантин шароитида махсус ҳимоя воситалари билан ҳимояланган ҳолда хизмат олиб боришмоқда. Мақсад – аҳолини хавфсиз ва кафолатли арзон маҳсулотлар билан таъминлашга эришиш.

«Улуғбек» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости таркибида 3 та божхона пункти фаолият юритади. Божхона пунктлари орқали вилоятда мавжуд темир йўл бекатлари орқали республикамизга кириб келаётган ва олиб чиқилаётган ҳамда транзит тарзда ҳаракатланаётган товарлар устидан божхона назорати олиб борилади. Жорий йилнинг 1-чорагида Россия, Хитой, Қозоғистон давлатларига 19,3 млн АҚШ долларилик маҳсулотлар экспорт қилинган бўлса, Россия, Хитой, Туркия, Эрон, Қозиғистондан 123,6 млн долларлик асбоб-ускуна, автомобиль бутловчи қисмлари, фармацевтика товарлари, металл ва нефть маҳсулотлари импорт қилинди.

Айтиш жоизки, божхона ҳужжатлари расмийлаштируви жараёнининг такомиллаштирилиши, соҳада замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланилиши туфайли илгари бир неча кун давом этадиган расмийлаштириш ишлари ҳозир бир неча соатда амалга оширилмоқда.

«Diamond-Invest» божхона омборида бугунги кунда 4 хил ҳажмдаги 180 тонна маргарин маҳсулотлари сақланмоқда. Шартнома асосида Екатеринбургдан темир йўл орқали келтириладиган мазкур маҳсулот бугун савдо дўконларини таъминлаш учун етарли миқдорда. Карантин туфайли буюртмалар онлайн тарзда қабул қилиняпти.

Мазкур божхона омбори раҳбари Фарҳод Хушвақтовнинг айтишича, жорий йилнинг январь ойидан буён Афғонистонга 560 минг АҚШ доллари миқдоридаги ловия, мош каби дуккакли экинлар экспорти амалга оширилган. Шунингдек, омборда логистика маркази орқали Қозиғистондан келтирилган 10 хил турдаги макарон, 8 хилдаги майонез, қайла, мураббо маҳсулотлари ҳам сақланиб, савдога чиқарилмоқда. Мақсад – каратин вақтида озиқ-овқат маҳсулотлари танқислигига йўл қўймаслик ва улар узлуксиз етказилишини таъминлашдир.

Шунингдек, «Сайқал тайёрлов» божхона омборида 300 тонна салқин ичимликлар, 50 хил турдаги 5 тонна бўтқа ва 4 тонна ёрма маҳсулотлари захираси мавжуд. Бу маҳсулотлар нафақат вилоятимиз савдо марказлари, балки қўшни Қашқадарё, Жиззах, Сурхондарё ва Хоразм вилоят бозорларига ҳам етказиб берилмоқда.

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 344 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика