Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 18 / Бухгалтерга ёрдам

Солиқ имтиёзларини қандай тўғри қўллаш мумкин

 

Мураккаб вазиятда давлат томонидан бизнес қўллаб-қувватланмоқда ва солиқлар борасида турли енгилликлар тақдим этилмоқда. Сизга қайси бир енгиллик тўғри келишини билиб олишингиз осон бўлиши учун «Norma» етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВ субъектлар ва солиқлар бўйича жадвал тузди. 

 

Президентнинг қуйидаги фармонларида коронавирус пандемияси даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун солиқ имтиёзлари акс эттирилган:

1) «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги (19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон);

2) «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон). 

 

Солиқлар ва йиғимлар

 

Айланмаси 1 млрд сўмдан ошмайдиган юридик шахслар 

 

Айланмаси 1 млрд сўмдан ошадиган юридик шахслар 

 

Якка тартибдаги тадбиркорлар 

 

Туризм соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар 

 

СОЛИҚЛАР БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР 

 

Мол-мулк солиғи 

 

2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар: фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга мол-мулк солиғини оширилган ставкаларини қўллаш, шунингдек кўрсатилган солиқ бўйича оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш чораларини кўриш тартиби тўхтатилади (ПФ-5978-сон Фармоннинг 4-банди «в» кичик банди).

 

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси СК 415-моддасида белгиланган

 

 

Туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади* (ПФ-5978-сон Фармоннинг 4-банди «а» кичик банди)

 

Ер солиғи

 

2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар:

  • фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш, шунингдек кўрсатилган солиқ бўйича оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш чораларини кўриш тартиби тўхтатилади (ПФ-5978-сон Фармоннинг 4-банди «в» кичик банди);

 

  • Карантин даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини** ҳисоблаш ва ундириш тўхтатилади (ПФ-5978-сон Фармоннинг 15-б. 9-хатбошиси).

 

Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкаси СК 429-моддасида белгиланган

 

 

Туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар ер солиғини тўлашдан озод этилади* (ПФ-5978-сон Фармоннинг 4-банди «а» кичик банди)

 

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

 

Қишлоқ хўжалигидаги ерларни суғориш учун фойдаланиладиган ҳажмлар бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2020 йилда ўрнатилган ставкалардан 50%га пасайтирилади (ПФ-5969-сон Фармоннинг 5-банди «в» кичик банди).

 

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга 11-иловада белгиланган (9.12.2019 йилдаги ЎРҚ-589-сон)

 

 

 

 

Ижтимоий солиқ

 

 

 

 

 

2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача бўлган даврда ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммаси БҲМнинг 50%ига қадар камайтирилади *** (ПФ-5969-сон Фармоннинг 5-банди «а» кичик банди);

Карантин даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатилади (ПФ-5978-сон Фармоннинг 5-б.).

 

Ижтимоий солиқ ставкалари СК 408-моддасида белгиланган

Туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар ижтимоий солиқни камайтирилган ставкада 1% миқдорида тўлайдилар (ПФ-5978-сон Фармоннинг 4-банди «а» кичик банди)

 

Айланмадан олинадиган солиқ

 

2020 йил якунига қадар қарз берувчига фоиз шаклида даромад тўлаш мажбуриятисиз қарз (молиявий кўмак) тақдим этилганда қайта молиялаш ставкаси асосида аниқланадиган даромадга солиқ солинмайди (ПФ-5978-сон Фармоннинг 15-б. 8-хатбошиси)

 

 

 

 

 

2020 йил якунига қадар қарз берувчига фоиз шаклида даромад тўлаш мажбуриятисиз қарз (молиявий кўмак) тақдим этилганда қайта молиялаш ставкаси асосида аниқланадиган даромадга солиқ солинмайди (ПФ-5978-сон Фармоннинг 15-б. 8-хатбошиси)

 

Фойда солиғи

 

 

 

Фойда солиғини тўловчилар ушбу солиқни аввалги чорак якунлари асосида ҳисоблаш бўйича ўрнатилган талабларни бекор қилган ҳолда, 2020 йилнинг II чорагидан бошлаб кутилаётган ҳажмлардан келиб чиқиб фойда солиғи бўйича аванс тўловлар суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этиш ҳуқуқига эга (ПФ-5978-сон Фармоннинг 15-б. 10-хатбошиси)

 

2020 йил якунига қадар қарз берувчига фоиз шаклида даромад тўлаш мажбуриятисиз қарз (молиявий кўмак) тақдим этилганда қайта молиялаш ставкаси асосида аниқланадиган даромадга солиқ солинмайди (ПФ-5978-сон Фармоннинг 15-б. 8-хатбошиси)

 

ҚҚС

 

Реализация қилиш айланмаси ойига 1 млрд сўмдан ошмайдиган ва электрон ҳисобварақ-фактураларни қўллайдиган ҚҚС тўловчилар ҚҚСни ҳар чораклик асосда (ҳар ойлик ўрнига) ҳисоблаш ва тўлаш ҳуқуқига эга ­(ПФ-5978-сон Фармоннинг 4-б. «б» кичик банди)

 

 

 

Реализация қилиш айланмаси ойига 1 млрд сўмдан ошмайдиган ва электрон ҳисобварақ-фактураларни қўллайдиган ҚҚС тўловчилар ҚҚСни ҳар чораклик асосда (ҳар ойлик ўрнига) ҳисоблаш ва тўлаш ҳуқуқига эга (ПФ-5978-сон Фармоннинг 4-банди «б» кичик банди)

 

2020 йил 1 апрелдан бошлаб солиқ тўловчилар Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҚҚС бўйича
имтиёзларни солиқ солишдан бўшаган маблағларни муайян мақсадларга йўналтириш шартларисиз қўллайди
(ПФ-5978-сон Фармоннинг 15-б. 11-хатбошиси)

 

Акциз солиғи

 

2020 йилнинг охирига қадар қуйидагилар бўйича амалдаги акциз солиғи ставкалари сақланиб қолади:

  • ишлаб чиқариладиган спирт, алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан вино ва пиво учун акциз солиғи;
  • бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишдаги акциз солиғи (ПФ-5978-сон Фармоннинг 7-б.).

 

Акциз солиғи ставкалари ЎРҚ-589-сон Қонуннинг 8-иловасида белгиланган

 

 

 

 

Божхона тўловлари

 

2020 йил 31 декабрга қадар ПФ-5978-сон Фармонга 1-иловага мувофиқ товарлар олиб кирилганда божхона божи ва акциз солиғи бўйича ноль даражали ставкалар белгиланади;

 

Коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича тиббиёт ва карантин муассасалари қурилиши учун зарур бўлган қурилиш материаллари, шунингдек улар фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган товарлар 2020 йил 31 декабргача муддатга божхона тўловларидан (божхона божи, акциз солиғи ва ҚҚСдан) озод этилади. Коронавирусни аниқлаш бўйича экспресс-тестларни олиб киришда улар учун божхона расмийлаштируви йиғими ундирилмайди (ПФ-5978-сон Фармоннинг 16-б.)

ЖШДС

 

 

 

 

 

Карантин даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун ЖШДС қатъий белгиланган суммасини ҳисоблаш тўхтатилади (ПФ-5978-сон Фармоннинг 5-б.)

 

Фаолияти туризм соҳасига бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун ЖШДСнинг қатъий белгиланган суммалари 30%га камайтирилади (ПФ-5969-сон Фармоннинг 7-б. 2-хатбошиси).

ЖШДС қатъий белгиланган ставкалари ЎРҚ-589-сон Қонунга 13-иловада белгиланган

Умумий овқатланиш корхоналарига алкоголь маҳсулотлари чакана савдоси учун йиғим

 

25%га пасайтирилади (ПФ-5969-сон Фармоннинг 5-б. «а» кичик б.)

 

 

 

 

 

Туристик (меҳмонхона) йиғими

 

 

 

 

 

 

 

2020 йил 1 апрелдан 1 июлгача бўлган даврда туристик йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади (ПФ-5969-сон Фармоннинг 5-банди «б» кичик банди)

 

СОЛИҚЛАРНИ КЕЧИКТИРИШ (БЎЛИБ-БЎЛИБ ТЎЛАШ)

 

Мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

 

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборилган солиқ тўловчининг аризасига асосан солиқни тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилади (ПФ-5969-сон Фармоннинг 7-б. 3-хатбошиси)

 

Туризм субъектлари мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод этилган

 

Айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ижтимоий солиқ

 

Ўз фаолиятини тўхтатган ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушуми жорий йилнинг I чорагидаги ўртача ойлик миқдорига нисбатан 50%дан кўпроққа камайган микрофирма, кичик корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ органларини хабардор қилган ҳолда, 2020 йил 1 октябрга қадар қуйидаги солиқларни фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилади:

  • айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича – уларни кейинчалик 12 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан;
  • ижтимоий солиқ бўйича – уни кейинчалик 6 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан (ПФ-5969-сон Фармоннинг 6-б.)

Туризм субъектларининг мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод этилиши муносабати билан кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиққа ҳам татбиқ этилади

 

СОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИ СОҲАСИДАГИ ИМТИЁЗЛАР

 

2020 йил 1 октябргача бўлган даврда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилади (ПФ-5969-сон Фармоннинг 8-б.)

 

2020 йил 1 октябргача вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурслардан фойдаланганлик учун солиқ бўйича пенялар ҳисобланиши тўхтатиб турилади. Шунингдек солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари кўрилмайди (ПФ-5969-сон Фармоннинг 8-б.).

Пеня миқдори СК 110-м. 11-қ. да белгиланган

2021 йил 1 январга қадар солиқ аудитидан ўтказиш тўхтатилади, жиноят ишлари доирасида ва юридик шахсни тугатиш муносабати билан солиқ аудитидан ўтказиш бундан мустасно (ПФ-5969-сон Фармоннинг 10-б.)

Солиқ аудити ўтказиш тартиби СК 140-143-моддаларида белгиланган

Карантинга олинган шахсларга нисбатан қўлланилган маъмурий жарималарни (карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик бундан мустасно) тўлаш муддатлари карантин муддати тугагунга қадар узайтирилади (ПФ-5978-сон Фармоннинг 15-б. 6-хатбошиси)

 

           

 

 

Изоҳлар:

* Туроператорлар туристик маҳсулотни шакллантириш, тарғиб этиш ва реализация қилиш бўйича фаолият юритадиган тадбиркорлар («Туризм тўғрисида»ги Қонуннинг 20-м.).

Турагентлар – туристик маҳсулотни тарғиб этиш ва реализация қилиш бўйича фаолият юритадиган тадбиркорлар («Туризм тўғрисида»ги Қонуннинг 20-м.).

Туристик маҳсулот – туристик бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда ёхуд туристнинг ёки экскурсантнинг буюртмасига кўра туроператор томонидан шакллантириладиган, туристнинг ва экскурсантнинг эҳтиёжларини қаноатлантириш учун зарур бўлган туристик хизматлар мажмуи («Туризм тўғрисида»ги Қонуннинг 25-м.).

Туристик хизматлар – жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт, экскурсия ва маслаҳат хизмати кўрсатиш бўйича хизматлар, шунингдек турист ва экскурсантнинг эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган хизматлар («Туризм тўғрисида»ги Қонуннинг 3-м.).

Меҳмонхона хизматлари – жойлаштириш воситаларида (меҳмонхоналар, туристик базалар ва мажмуалар, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, ўтовли оромгоҳлар ва норматив ҳужжатлар талаблари тааллуқли бўлган бошқа жойлаштириш воситалари) вақтинчалик яшаш жойи бериш бўйича хизматлар, хостеллардан ташқари (Низомнинг 5-б., ВМнинг 5.06.2017 йилдаги 355-сон қарори билан тасдиқланган).

** Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижарага берилган ер участкалари учун тўланадиган ижара ҳақи ер солиғига тенглаштирилади. Юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўловчилар учун белгиланган солиқ ставкалари, солиқ имтиёзлари, солиқни ҳисоблаш, солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш тартиби ер участкасини ижарага олган юридик шахсларга ҳам татбиқ этилади (СК 424-м. 2-қ.).

*** Базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) – материал эълон қилинган санада 223 000 сўм.

**** Жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини ҳисобот даври ҳар бир ойининг 23-кунидан кечиктирмай тўлайди (СК 340-м. 2-қ.).

Прочитано: 483 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика