Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 18 / Солиқ солиш

Тиббиёт ускуналарини бепул бериш: солиқ оқибатлари

 

Ташкилот умумбелгиланган солиқларни тўловчи ҳисобланади, асосий фаолият тури – тиббиёт асбоб-ускуналари билан улгуржи савдо қилиш. У Соғлиқни сақлаш жамғармасига тиббиёт асбоб-ускуналарини бепул фойдаланишга бермоқчи.

Карантин даврида ташкилот тиббиёт асбоб-ускуналарини бепул фойдаланишга берганда қандай солиқларни тўлаши лозим?

Буни қандай тўғри расмийлаштириш ва ҳисобга акс эттириш мумкин?

 

Тиббиёт асбоб-ускуналарини бепул фойдаланишга бериш қарз шартномаси билан расмийлаштирилади ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича берилади (ФК 36-боб). Бунда асбоб-ускунага бўлган ҳуқуқ қарз берувчида, яъни корхонангизда сақланиб қолади.

Бухгалтерия ҳисобида асбоб-ускуна товарларни ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олинган. Корхонангиз ҳисоб сиёсатидан келиб чиққан ҳолда, уни асосий воситалар ёки инвентарларни ҳисобга олувчи счётларга ўтказиш лозим.

Тегишинча:

ёки амортизация ажратмалари ҳисобланади;

ёки инвентарни фойдаланишга топширишда харажатлар сифатида акс эттирилади.

Шундай қилиб, корхонангиз асбоб-ускунани бепул фойдаланишга беришда бунда боғлиқ бўлган, 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётида акс эттириладиган харажатларни амалга оширади.

2020 йилдан бошлаб иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ва ҳужжатлар билан асосланган харажатлар фойда солиғини ҳисоблашда солиқ базасидан чегириб ташланади.

Ҳар қандай харажатлар, башарти улар ҳеч бўлмаганда қуйидаги шартлардан бирига мувофиқ келган тақдирда, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган харажатлар деб эътироф этилади:

1) даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлса;

2) шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаб туриш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ёхуд хизмат қилса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан алоқаси аниқ асосланган бўлса;

3) қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса (СК 305-м.).

Корхонангиз ҳозирги шароитда асбоб-ускунанинг бепул берилиши иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлашини асослаб берса, у фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда бундай бериш билан боғлиқ харажатларларни чегириш ҳуқуқига эга бўлади.

Ушбу қоида ҚҚСга ҳам тааллуқлидир. Товарни реализация қилишдан фарқланадиган ҳар қандай фаолият, жумладан бепул хизматлар кўрсатиш (СК 239-м.), шу жумладан солиқ тўловчининг мол-мулкини бепул фойдаланишга бериш хизматларни реализация қилиш айланмаси ҳисобланади, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган деб ҳисобланган хизматларни кўрсатиш ҳолатлари бундан мустасно. Бепул фойдаланишга бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламаган тақдирда, солиқ базаси ЎзР ДСҚ томонидан белгиланган тартибга мувофиқ аниқланадиган хизматларнинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Айни пайтда бундай тартиб тасдиқланмаган.

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 353 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика