Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 18 / Солиқ солиш

Харажатларни ҳисоботда акс эттириш

 

Корхона бир нечта: туристик хизматлар, меҳмонхона, авиакасса, ресторан соҳасида фаолият юритади. Туристлар учун жойлаштириш, овқатланиш, экскурсия, трансфер хизматлар ва бошқаларни ўз ичига олган турпакетларни ташкил этиш орқали туристик хизматлар кўрсатилади. Меҳмонхонамиз ва ресторанимизда жойлаштириш ва овқатланиш хизматлари кўрсатилади. Меҳмонхона хизматлари бўйича фойда солиғи, ер ва мол-мулк солиқларидан 5 йил муддатга озод этиш тарзидаги имтиёз мавжуд.

Фойда солиғи бўйича ҳисоботни шакллантиришда туристик хизматлар (жойлаштириш ва овқатланиш) кўрсатилишига оид харажатлар қандай акс эттирилади? 

 

– Туристик хизматлар кўрсатишга оид харажатлар Фойда солиғи ҳисоб-китобига ­2-«Харажатлар» иловасининг 020-«Реализация қилинган маҳсулот (товарлар, хизматлар) таннархи» сатрида кўрсатилади (3-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда ­3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Туристик хизматлар, шу жумладан жойлаштириш ва овқатланиш хизматларини кўрсатишга оид харажатлар кўрсатилган туристик хизматлар таннархига киритилади (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1-банди; Йўриқноманинг 119-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова).

Туристик хизматларга тааллуқли бўлмаган бошқа хизматларни ҳам кўрсатсангиз, уларнинг таннархини ҳам аниқлаш лозим. Масалан, қуйидагиларнинг таннархи аниқланади:

туристик хизматларингиз жумласига кирмайдиган авиачипталарни реализация қилиш бўйича воситачилик хизматлари (сиз туристик хизматлар кўрсатмайдиган бошқа шахсларга авиачипталарни сотиш);

туристик хизматларингиз жумласига кирмайдиган, реализация қилинган меҳмонхона хизматлари (туристларингиз бўлмаган бошқа шахсларга меҳмонхона хоналарини тақдим этиш);

туристик хизматларингиз таннархига киртилмайдиган, реализация қилинган тайёр маҳсулотлари (умумий овқатланиш) (четдан ташриф буюрувчиларга ва меҳмонхонангизда турган туристларингиз жумласига кирмайдиган шахсларга умумий овқатланиш хизматларини кўрсатиш).

Таннархнинг мазкур турлари суммалари Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 020-сатрида кўрсатилади. Кейин 0101–0117-сатрлар бўйича корхона қилган харажатлари батафсил расшифровка қилинади. Илованинг ушбу сатрларида харажатлар марказлари бўйича уларни (яшаш ёки овқатланиш харажатларини) гуруҳларга ажратиш назарда тутилмаган. Харажатлар турига қараб гуруҳларга ажратилади: иш ҳақи, хом ашё ва материалларга доир ва бошқа харажатлар.

Прочитано: 370 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика