Ташкилот маъмурий мақсадларда фойдаланиш учун автомобиль сотиб олган.
Маъмурий мақсадлар учун автомобиль сотиб олинганда, ҚҚС ҳисобга олинадими?
– Йўқ, корхона маъмурий мақсадлар учун фойдаланиладиган автомобилни сотиб олиш чоғида тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга олмайди.
Солиқ тўловчи товарларни (хизматларни) сотиб олиш чоғида тўлаган ҚҚС суммалари қуйидаги товарларни (хизматларни) сотиб олиш (олиб кириш) чоғида ҳам, агар бу товарларни (хизматларни) сотиб олиш амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ бўлмаса, ҳисобга олинмайди: енгил автомобиллар, мотоцикллар, вертолётлар, моторли қайиқлар, самолётлар, шунингдек моторли воситаларнинг бошқа турлари ва улар учун ёқилғини (СК 267-м. 2-қ.).
Фаолият турлари Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичида (ИФУТ, 2-таҳр.) белгиланган. Корхонада автотранспортдан фойдаланиш фаолият тури билан боғлиқ бўлмаса, у бўйича ҚҚС ҳисобга олинмайди, балки унинг таннархига киритилади (СК 267-м. 3-қ.; АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 11-банди).
Замира ЖЎРАЕВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.