Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 12 / Солиқ солиш

УФ камайтирилган бўлса…

 

ҚҚС тўловчи хусусий корхона УФни 1 500 000 000 сўмга кўпайтирган. Корхонанинг устав фонди бунга қадар 50 308 000 сўмни ташкил этган. Кейинчалик ягона муассис (100% улушга эга) ўз ҳиссасини 1 500 000 000 сўмга камайтирмоқчи бўляпти.

Устав фонди камайтирилганда ташкилотда ва ягона муассис – жисмоний шахсда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

 

Пул маблағларини муассис томонидан илгари киритилган ҳисса ҳисобига тўлаш орқали устав фондининг камайтирилиши корхона учун ҳам, унинг муассиси учун ҳам ҳеч қандай солиқ оқибатларини келтириб чиқармайди. Ушбу операция жамият ва унинг муассиси томонидан фойда олиниши ва шу тариқа солиқ базасининг ҳосил бўлишига олиб келмайди.

Муассасига устав фондини камайтириш ҳисобига корхона балансида ҳисобда турган ТМҚ берилаётган бўлса, бундай операция фойда солиғи солиш мақсадларида реализация қилиш ҳисобланади, ундан олинган даромадлар жами даромадга қўшилади (СК 46, 297-м.).

Шунингдек берилаётган товарлар СКнинг 243-моддасида белгиланган рўйхатга биноан ҚҚСдан озод этиладиган товарлар ҳисобланмаса, товарларни бериш бўйича айланмага 15%лик ставка бўйича солиқ солинади (СК 239, 4-қ. 3-б, 258-м.).

Прочитано: 422 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика