Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 30 / Божхона

Маърифий иммунитет ҳосил қилиб…

 

Одам савдоси жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган ХХI асрнинг жиддий муаммоларидан бири ҳисобланади. Меҳнат миграцияси ҳамда тезкор ахборот алмашинуви жиноятнинг мазкур тури тегирмонига сув қуяётгандек гўё. 

 

Республикамизда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия бошқа давлат органлари билан ҳамкорликда ишлар олиб бормоқда. Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ушбу муҳим йўналишда тегишли тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бошқармамизнинг чегара божхона постлари ходимлари Ўзбекистон Республикасидан узоқ муддатга ишлаш мақсадида хорижга кетаётган 861 нафар фуқаро билан якка тартибда суҳбатлар ўтказиб, хорижда ишлашнинг қонуний асослари, одам савдоси жиноятининг замонавий кўринишлари, бундай ҳаракатларни амалга оширишда жиноятчилар томонидан қўлланилаётган усул ва воситалар тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, бошқарманинг масъул ходимлари ва божхона постлари ходимлари маҳалла фаоллари иштирокида  Сирдарё, Сайхунобод, Ховос, Оқолтин туманлари ҳамда Гулистон шаҳрида бир неча маротаба давра суҳбатлари ва профилактик тадбирларни ўтказишди.

Ўтказилаётган бу учрашувларда асосий эътибор ёш авлодда мазкур турдаги жиноятларга нисбатан маърифий иммунитетни шакллантиришга қаратилаётир.

 

И.ҒИЁСОВ,

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси тезкор вакили.

Прочитано: 349 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика