Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 30 / Солиқ солиш

Амортизацияланмайдиган активлар

 

Корхона балансида аввалги йиллардаги инвестиция мажбуриятлари ҳисобига олинган асосий воситалар мавжуд.

2020 йилда ушбу мол-мулкка амортизация ҳисобланадими?

 

– Солиқ солиш мақсадларида инвестор ва давлат мулкини бошқаруви ваколатли органлари ўртасида тузилган шартномага мувофиқ инвестиция мажбуриятлари сифатида киритиладиган асосий воситалар амортизация қилинадиган активлар деб эътироф этилмайди ва амортизация қилинмайди (СК 306-м. 2-қ. 11-б.). Бунда Кодексда ушбу АВлар киритилган давр юзасидан чекловлар белгиланмаган.

Корхонанинг бухгалтерия ҳисобида қуйидагилар бўйича амортизация ҳисобланмайди (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 35-банди):

а) ер участкалари ва табиатдан фойдаланишга доир бошқа объектлар (сув, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслар);

б) маҳсулдор чорва моллари;

в) ахборот-кутубхона фонди;

г) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервациялашга ўтказилган асосий воситалар;

д) музей ашёлари;

е) моддий маданий мерос объектлари;

ж) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, йўлаклар, сайилгоҳлар, хиёбонлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган ободонлаштириш иншоотлари;

з) тўлиқ амортизацияланган асосий воситалар.

Инвестиция мажбуриятлари сифатида киритилган АВлар ушбу рўйхатга киритилмаган бўлса, амортизация бухгалтерия ҳисобини юритиш мақсадларида ҳисобланади, солиқ солиш мақсадларида эса ҳисобланмайди.

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 392 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика