Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 30 / Бухгалтерга тавсиялар

Преференциялар ҳисоботда қандай акс эттирилади

 

Давлат бизнесга пандемия шароитида бир неча марта ёрдам берди. Шунингдек, корхоналар ҳам шу даврда муҳтожларга ёрдам беришди. Энди фоизсиз қарзлар бўйича даромад ва фондларга ҳомийлик ёрдамини Фойда солиғи ҳисоб-китобида (3-илова, 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қандай акс эттириш кераклигини «Norma» компанияси эксперти Олег ЦОЙ тушунтиради.


Фоизсиз қарзлар бўйича даромад қарз олувчининг жами даромади таркибига киритилмайди

2020 йил 1 апрелдан 31 декабргача (31 декабрь ҳам киради) фоизсиз қарз (молиявий ёрдам) олинганда солиқ солиш мақсадида қайта молиялаштириш ставкаси (асосий ставка) асосида аниқланадиган даромад фойда солиғи ҳисоблаб чиқарилаётганда қарз олувчининг жами даромади таркибига киритилмайди (3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармон 15-б. 8-хатбошиси; МВнинг 16.04.2020 йилдаги 06/04-01-03-32/1107-сон хатининг 9-б.). 

МИСОЛ. Қарз олувчи томонидан фоизсиз қарз олиниши

2019 йилнинг декабрь ойида фойда солиғи тўловчиси 2 йил муддатга 200 млн сўм миқдорида фоизсиз қарз олди.

Бу ҳолда корхона фақат 2020 йилнинг I чорагига тўғри келадиган 7,956 млн сўм (200 х 16 % х 91 : 366) миқдоридаги пул маблағларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқидан олинган даромадни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 1-илова «Жами даромад»нинг 070-сатрида акс эттиради.

II чоракдан бошлаб ва 2020 йилнинг охирига қадар қарз олувчида фоизсиз қарз бўйича даромадлар аниқланмайди ва солиқ солинмайди. Шу боис 2020 йилнинг I ярим йиллиги учун Ҳисоб-китобда корхона I чорак учун суммани такрорлайди.

Айрим фондларга ҳомийлик ёрдами – чегириладиган харажатлар

2020 йил 1 апрелдан 1 октябрга қадар қуйидагиларга беғараз бериладиган пул маблағлари ва товарлар (хизматлар)га фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар сифатида қаралади (27.04.2020 йилдаги 5986-сон Фармон 1-б. «а» кичик банди):

Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондига;

  • «Саховат ва кўмак» фондига;
  • «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига;
  • кўрсатилган фондларнинг Қорақалпоғистон, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги бўлинмаларига;
  • маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга.

Агар сиз шундай ёрдам кўрсатган бўлсангиз ва ҳаммасини ҳужжатлар билан тўғри расмийлаштирган бўлсангиз, фойда солиғини ҳисоблашда ушбу харажатларни чегиришингиз мумкин.

МИСОЛ. Фойда солиғи ҳисоб-китобида ҳомийликка харажатларни акс эттириш

Корхона 2020 йил 15 апрелда «Саховат ва кўмак» фондига 150 млн сўм миқдоридаги пул маблағларини беғараз ўтказди.

Ушбу сумма Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илова «Харажатлар»нинг 0121-сатрида 3-устунда ва автоматик тарзда 4-устунда акс эттирилади.

Фойда солиғини ҳисоблашда ушбу суммани чегириш учун рўйхатдан 7819 код билан имтиёзни танлаган ҳолда Фойда солиғи ҳисоб-китобига 3-илова «Имтиёзлар»нинг 071-сатрида уни кўрсатинг.

Прочитано: 415 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика