Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 30 / Бухгалтерга тавсиялар

Айланмадан олинадиган солиқ: ҳисоботни тўлдиришнинг ўзига хосликлари

 

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар 2020 йилнинг яна бир чорагини бошдан кечиришди. Кўп корхоналар учун бу вақт давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қарамай, жуда қийин кечди. «Norma» компанияси эксперти Дилором САИДОВА мажбурий бекор туриб қолиш ва имтиёзларни инобатга олган ҳолда II чорак учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни тўлдириш чоғида нимага эътибор қаратиш лозимлигини мисолларда тушунтирди.

 

- Мисол тариқасида қисман типик бўлган кўп тармоқли кичик корхонани оламиз: ишлаб чиқариш цехи, унча катта бўлмаган ўз кафеси ва яна корхона уни ижарага берадиган дўкончаси мавжуд. Бундан ташқари:

  • ҳисобот даврида корхонада 2019 йилнинг охирида олинган 10 млн сўм миқдоридаги фоизсиз қарз мавжуд. Даромадларнинг қисқарганлиги муносабати билан корхона 1 апрелда 30 млн сўм миқдорида яна битта фоизсиз қарз олди;
  • корхонанинг валюта ҳисобварағида 3 000 АҚШ доллари мавжуд.

1-ВАРИАНТ. Корхонада II чорак учун айланмалар қисқарди

Карантин туфайли цех ва кафенинг фаолияти тўхтатилди, бироқ дўконча фаолият кўрсатиб, ижарадан олинган даромад келтирди. Ярим йиллик якунларига кўра корхона қуйидаги кўрсаткичларга эга:

Фаолият тури

I  чорак учун тушум,         минг сўм

II чорак учун тушум,        минг сўм

I  ярим йиллик учун

жами тушум, минг сўм

Ишлаб чиқариш

100 000

-

100 000

Умумий овқатланиш

40 000

-

40 000

Мол-мулкни ижарага бериш

80 000

60 000

140 000

Жами:

220 000

60 000

280 000


Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 010-сатри «Реализация қилишдан олинган даромад»ни тўлдирамиз (9-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган):

АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБИ 

Ўлчов бирлиги сўм

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Жами

Шу жумладан фаолият турлари бўйича

 ишлаб

чиқариш

умумий овқатланиш

мол-мулкни ижарага бериш бўйича хизматлар

1 

2 

3 

4 

5 

6 

Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромад

010

280 000 000

100 000 000

40 000 000

140 000 000

Товарларни (хизматларни) текинга беришдан кўрилган зарарлар

011

0,00

 

 

 

Реализация сифатида қараладиган даромадлар (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 020-сатри)

012

0,00

 

 

 

Фаолият турлари бўйича даромаднинг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан жами даромадларидаги салмоғи, фоизда 

020

100

35,71

14,29

50

 

 

2-ВАРИАНТ. Корхона II чоракда бутунлай бекор туриб қолган

Фаолият тури

I  чорак учун тушум, минг сўм

II чорак учун тушум,  

минг сўм

I  ярим йиллик учун жами тушум, минг сўм

Ишлаб чиқариш

100 000

-

100 000

Умумий овқатланиш

40 000

-

40 000

Мол-мулкни ижарага бериш

80 000

-

80 000

Жами:

220 000

- 

220 000


Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби ўсиб борувчи якун билан тўлдирилади. Шу боис, агар сизда IIчоракда айланма мавжуд бўлмаса, 010-сатрда «Реализация қилишдан олинган даромад» «0» қийматини кўрсатманг. Айланмалар мавжуд бўлмаганда олдинги чорак кўрсаткичларини такрорлаш лозим.

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 010-сатрини тўлдирамиз:

АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБИ

Ўлчов бирлиги сўм

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Жами

Шу жумладан фаолият турлари бўйича

ишлаб

чиқариш

умумий овқатланиш

мол-мулкни ижарага бериш бўйича хизматлар

1 

2 

3 

4 

5 

6 

Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромад

010

220 000 000

100 000 000

40 000 000

80 000 000

Товарларни (хизматларни) текинга беришдан кўрилган зарарлар

011

0,00

 

 

 

Реализация сифатида қараладиган даромадлар (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 020-сатри)

012

0,00

 

 

 

Фаолият турлари бўйича даромаднинг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан жами даромадларидаги салмоғи, %

020

100

45,46

18,18

36,36


Ҳатто агар корхона 2020 йилнинг II чораги учун товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан даромад олмаган бўлса ҳам, унда бошқа даромадлар мавжуд бўлиши мумкин. Мазкур мисолда корхонада текин олинган хизматлар ва курсдаги ижобий фарқдан олинган даромадлар мавжуд.

 

1. Фоизсиз қарзлардан даромадни аниқлаймиз

Ҳисобот даврида корхонада иккита фоизсиз қарз мавжуд. Олинган фоизсиз қарзлар бўйича олиш санасида МБ томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда даромадни аниқлаш лозим (СК 299-м. 4-қ.). Ушбу даромад фақат солиқ солиш мақсадларида инобатга олинади, шу боис бухгалтерия ҳисобида ҳеч қаерда акс эттирмаймиз.

Президентнинг 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармони бўйича апрель ойидан бошлаб жорий йилнинг якунига қадар фоизсиз қарзлар бўйича даромад фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилмайди. Шу боис ҳисоботда I чорак кўрсаткичларини такрорлаймиз. Мазкур имтиёз нафақат 1апрелдан кейин олинган қарзларга, балки, агар сўндирилмаган бўлса, анча олдинги қарзларга ҳам татбиқ этилади.

 

Кўрсаткич

Одатдаги ҳисоб-китоб, 

минг сўм

Имтиёзни инобатга олган ҳолда ҳисоб-китоб, минг сўм

Фоизсиз қарз бўйича даромад

I чорак

10 000 х 16% / 366 х (31+29+31) = 397,814

397,814

II чорак

40 000 х 16% / 366 х (30+31+30) = 1 591,3

2020 йилнинг I ярим йиллиги учун

1989,071 (397,814 + 1 591,257)

397,814


2.
Корхонада валюта пул маблағлари мавжудлиги боис курсдаги ижобий фарқнинг салбий фарқдан ошишини ҳисоблаймиз

Ҳар ойнинг якунига валюта ҳисобварағидаги маблағларни қайта баҳолаш ва жами даромадга киритиладиган курсдаги ижобий фарқнинг салбий фарқдан ошиб кетишини аниқлаш лозим (СК 463-м. 6-қ.).

Ой

МБ курси

Валюта суммаси

Сўмдаги эквиваленти

Курсдаги ижобий / салбий фарқ

Йил бошига

 

3 000

28 522 680,00

-

31.01.2020

 9 563,33

3 000

28 689 990,00

167 310,00

29.02.2020

 9 526,28

3 000

28 578 840,00

-111 150,00

31.03.2020

 9 554,22

3 000

28 662 660,00

83 820,00

30.04.2020

 10 130,00

3 000

30 390 000,00

1 727 340,00

31.05.2020

 10 139,30

3 000

30 417 900,00

27 900,00

30.06.2020

 10 173,38

3 000

30 520 140,00

102 240,00

Жами I ярим йиллик учун 

1 997 460,00 

 

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига 1-иловада «Бошқа даромадлар» корхонада ҳосил бўлган даромад бўйича сатрларни тўлдириш лозим.  Бизнинг мисолимизда бу 397 814 сўм суммасига 0304-сатр «Текинга олинган мол-мулк (олинган хизматлар)» ва 1 997 460 сўм суммасига 0310-сатр «Валюта ҳисобварақлари бўйича ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан ошиши».

Агар корхонада 2007 йилги таҳрирдаги СКда назарда тутилган қандайдир имтиёз мавжуд бўлса, у 2020 йилнинг 1 апрелига қадар амал қилган. II чоракда сиз ундан фойдалана олмайсиз.

Мисол учун, корхона ўз ходимларининг ёш оилалари учун уй-жой ёки янги технологик ускуна сотиб олди. 2020 йил Iчоракда Ҳисоб-китобда айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базаси камайишини акс эттирган ҳолда у тегишли имтиёзлардан фойдаланиши мумкин бўлган (2007 йилги таҳрирдаги СК 356-м.). 2020 йилнинг II чорагидан бошлаб ушбу имтиёзлар амал қилмаган, шу сабабли II чорак учун ҳисоб-китобда 2020 йилнинг I чораги кўрсаткичларини такрорлаш зарур.

Прочитано: 612 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика