Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 30 / Бухгалтерга тавсиялар

Ишлаб чиқариш харажатлари – фойда солиғи ҳисоб-китобида

 

II чорак якунига етди. Фойда солиғини тўловчиларда ўтган даврларда ишлаб чиқарилган маҳсулот бўйича ишлаб чиқариш харажатларини ҳисоботда қандай акс эттирилади, деган савол юзага келади. «Norma» компанияси эксперти Наталья МЕМЕТОВА мазкур вазиятга доир ўз тушунтиришларини берди.

 

– Бунда Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-шакл, АВ томонидпан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ва Фойда солиғи ҳисоб-китобига (3-шакл, АВ томонидан 24.01.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2-илованинг 020-сатрида акс эттириладиган ишлаб чиқариш таннархи ҳақида сўз бормоқда.

Ҳисоботда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг эмас, балки реализация қилинган маҳсулотнинг таннархи акс эттирилади.

Ишлаб чиқариш ва реализация қилиш даврлари мос келмаслиги мумкин. Ўтган даврларда ишлаб чиқарилган маҳсулот реализация қилинаётган бўлса, харажатларни турлари бўйича ажратиш лозим бўлган 2-илованинг иккинчи қисмини тўлдиришда қийинчиликлар юзага келади.

Мураккаблиги шундаки, реализация қилинган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи бўйича харажатлар харажатларнинг моддалари бўйича эмас, балки маҳсулот номенклатураси бўйича 9100-«Реализация қилинган маҳсулотларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) таннархи ҳисоби счётлари» гуруҳи счётларида ҳисобга олинади.

Реализация қилинган маҳсулот таннархида харажатларнинг ҳар бир тури суммасини аниқлаш учун у ишлаб чиқарилган даврда маҳсулотнинг умумий таннархидаги ушбу харажатлар улушини ҳисоблаб чиқариш лозим. Бунинг учун қуйидаги формулалардан фойдаланинг:

 

Реализация қилинган маҳсулот таннархидаги харажатлар

=

Ишлаб чиқариш даврида ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархидаги харажатлар

/

Ишлаб чиқариш даврида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори

х

Реализация қилиш даврида реализация қилинган маҳсулот миқдори

 

ёки бухгалтерия ҳисобига нисбатан қўллаганда

Реализация қилинган маҳсулот таннархидаги харажатлар

=

Маҳсулот ишлаб чиқарилган даврда 2010-счёт харажатлари субконтоси бўйича дебет айланмаси

/

Маҳсулот ишлаб чиқарилган даврда 2010- счёт бўйича умумий айланма

х

Маҳсулот реализация қилинган даврда 9100-счёт бўйича айланма

 

Формулалардан кўринганидек, маҳсулот ўтган даврларда ишлаб чиқарилган бўлса, харажатларнинг аниқ тури бўйича ахборотни у ишлаб чиқарилган ўтган даврлардаги маълумотлардан оламиз. У бошқа солиқ даври ҳам бўлиши мумкин.

Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш даврлари мос келганда худди шу формулалардан фойдаланилади. Бунда барча маълумотлар битта даврга тегишли бўлади.

Ҳар бир маҳсулот тури бўйича харажатларнинг аниқ тури суммасини аниқланг.

Ҳисоб-китоб қилиш мушкул бўлиши мумкин, шу сабабли бундай жараёнлар автоматлаштирилиши керак. Ҳисоб-китоб қилишнинг мушкуллигига қуйидагилар таъсир кўрсатади:

  • маҳсулот ассортименти;
  • маҳсулотни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш вақти орасидаги узилиш;
  • ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлар таркиби.

МИСОЛ. Ўтган даврларда ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархидаги моддий харажатлар суммасини аниқлаш

Корхона ўтган даврда таннархи 10 000 минг сўмга тенг 1 000 та маҳсулот бирлигини ишлаб чиқарган. Ишлаб чиқариш моддий харажатлари 6 000 минг сўмни ташкил этган.

Жорий ҳисобот даврида таннархи 7 000 минг сўмга тенг 700 та маҳсулот бирлиги реализация қилинган. Ҳисобот даврида реализация қилинган маҳсулотга тўғри келадиган хом ашё ва материаллар қийматини аниқлаймиз:

6 000 / 10 000 х 7 000 = 4 200 минг сўм ёки 6 000 / 1 000 х 700 = 4 200 минг сўм.

4 200 минг сўмлик суммани рўйхатдан 7819 код билан имтиёзни танлаган ҳолда 3-илова «Имтиёзлар»нинг Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-иловасининг 020 ва 0101-сатрларига киритинг.

Прочитано: 498 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика