Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 30 / Солиқлар ва йиғимлар

Солиқ тўловчининг тақвими

 

юридик шахслар учун

2020 ЙИЛ АВГУСТ

 

5 АВГУСТ

2020 йил июль ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 355-модда, 2-қисм, 1-банд)

2020 йилнинг июль ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 390-модда, 2-қисм)

9 АВГУСТ

2020 йил август ойи учун айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни*

(Солиқ кодекси, 432-модда, 1-қисм)

10 АВГУСТ

2020 йил июль ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 133-модда, 12-қисм)

2020 йилнинг июль ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 292, 293-моддалар)

мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2020 йил август ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 417-модда, 6-қисм)

вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар томонидан 2020 йил II чорак учун  молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган

Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботни тақдим                              

этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 1-банди)

14 АВГУСТ

2020 йил июль ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни

(Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди,

ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган)

15 АВГУСТ

2020 йил июль ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 389-модда, 1-қисм, 2-банд; 390-модда; 407-модда 4 ва 5-қисмлар)

2020 йил август ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 392-модда, 1 ва 2-қисмлар)

20 АВГУСТ

2020 йил июль ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни****

(Солиқ кодекси 259-модда, 273-модда, 1, 2-қисмлар)

2020 йил июль ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 273-модда, 1 ва 2-қисмлар)

2020 йил июль ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланган кундан кечиктирмай бюджетга тўланади

(Солиқ кодекси, 345-модда, 5 ва 6-қисмлар)

2020 йил июль ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси норезидентга даромадлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади

(Солиқ кодекси, 355-модда, 1 ва 2-қисмлар)

 

2020 йил август ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни *****

 (Солиқ кодекси, 448-модда, 3-қисм)

2020 йил июль ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 454-модда, 3 ва 4-қисмлар)

23 АВГУСТ

2020 йил август ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни******

(Солиқ кодекси, 340-модда, 2, 7, 8-қисмлар)

Маълумот учун! Президентнинг 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармонига мувофиқ бундай солиқ тўловчилар 2020 йил II чоракдан бошлаб ўтган чоракдаги натижалар бўйича ҳисоблаб чиқариш талаби бекор қилинган ҳолда мўлжалланаётган ҳажмдан келиб чиқиб, Фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишга ҳақли.

25 АВГУСТ

2020 йилнинг июль ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни

(Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди, АВ рўйхат рақами 2836, 3.11.2016 й.)

 

 

Эътибор беринг! Коронавирус пандемияси даврида тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида солиқ имтиёзлари тақдим этилган. Улар Президентнинг қуйидаги фармонларида акс эттирилган:

  •  19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон
  •  3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон
  •  27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон
  •  18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон
  •  28.05.2020 йилдаги ПФ-6002-сон
  •  20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон.

*Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ер солиғини  йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади.

**Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади.

*** Қуйидагилар бундан мустасно:

  • йиллик ҳисоботни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа органлар;
  • молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;
  • молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари.

****Ҳисоб-китоб ортиб бормайдиган якун билан, айни 2020 йил июль ойи учун кўрсаткичлар билан тўлдирилади.

*****Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади.

******Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди.

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди.

*******Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.

 

! Солиқ тўловчининг тақвими –  «Солиқ ва божхона хабарлари» газетаси ва «Norma» МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг қайтадан чоп этилишига  «Norma» МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.

Прочитано: 366 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика