Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 30 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Алкоголь бозоридаги ўзгаришлар

 

Президентнинг 23.07.2020 йилдаги ПФ–6033-сон Фармони билан соҳага бир қатор ўзгартиришлар киритиш назарда тутилган (Фармон матни «Норма маслаҳатчи» газетасининг мазкур сони ҳужжатлар пакетида берилмоқда).

 

2020 йил 1 августдан бошлаб:

  • алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш, шунингдек умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқига рухсат берувчи гувоҳнома чекланмаган муддатга берилади (ҳозир энг кўп амал қилиш муддати – 2 йил, таҳр.);
  • ишлаб чиқарувчилар томонидан туристик йўналишларда ташкил этилган дегустация ҳудудларида (жойларида) реализация қилинган табиий вино (қадоқлангандан ташқари) маҳсулотларига ноль даражали ставка бўйича акциз солиғи солинади;
  • ишлаб чиқарувчилар истеъмол этил спиртининг 50% ҳақини олдиндан тўлаш шартларида реализация қилиш ҳуқуқига эга (ҳозир – 100%).

2020 йил 1 октябрдан бошлаб лицензия ёки рухсат гувоҳномаларисиз ишлаб чиқарилган ва сотилган, идентификация воситалари билан маркировкаланмаган, қалбаки акциз маркали ёки акциз маркаси мавжуд бўлмаган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ҳақида далолат берувчи ҳолатлар бўйича текширишларнинг янги тури жорий этилади. Уларни ташкил этилган Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги бизнес-омбудсманни хабардор қилган ҳолда ўтказади.

Истеъмол ва техник этил спирти ташиладиган автотранспортга нисбатан янги талаблар, хусусан 2021йил 1 июлдан бошлаб реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS) босқичма-босқич жорий этилади.

Алкоголь рекламаси ҳам либераллаштириладиган бўлди. Маҳаллий кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари учун истисноли ҳолатлар жорий этилади. Икки ой муддатда уларнинг рекламасига қуйидаги ҳолларда рухсат берилишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади:

  • меҳмонхоналарда, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари савдо залининг ички қисмида ҳамда маҳсулотларни намойиш ва дегустация қилиш жойларида;
  • ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини кўрсатган ҳолда ишлаб чиқарувчи ва савдо корхоналарининг расмий веб-сайтларида;
  • темир йўл ва ҳаво транспорти воситаларида;
  • ОАВда маҳаллий вақт билан соат 23:00 дан 07:00 гача намойиш қилинишига.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 24.07.2020 йилдан кучга кирган.

Прочитано: 362 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика