Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 30 / Бухгалтерга тавсиялар

Ҳисоб-китобда ижтимоий солиқнинг иккитадан ортиқ ставкасини акс эттириш

 

Карантин даврида кўплаб корхоналарнинг даромади камайди, лекин мажбуриятлари, масалан, дейлик ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш мажбурияти сақланиб қолди. Ҳукумат корхоналарга солиқ юкини пасайтириш учун бир қатор чораларни кўрди. Шулардан бири – ижтимоий солиқ ставкасининг 12 фоиздан 1 фоизга туширилиши бўлди. Мазкур чора корхоналарга солиқдан бўшаган маблағларини бошқа мажбурий харажатларига йўналтиришга имкон берди. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби шаклига (4-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) уни тўлдириш чоғида 1%лик имтиёзли ставкани танлаш имконияти берилди. Бироқ бухгалтерларда корхона ҳисобот даврида бир вақтнинг ўзида ижтимоий солиқнинг иккитадан ортиқ ставкасини қўллаган бўлса, ҳисобот қандай тўлдирилади  деган савол пайдо бўлди. Мазкур ҳолатда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида «Norma» компанияси эксперти Дилором САИДОВА тушунтириш берди.

 

– Илгари ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби шакли ижтимоий солиқ бўйича иккита имтиёзли ставкани бир вақтнинг ўзида тўғри қўллаш имкониятини яратиш мақсадида қайта кўриб чиқилиши ҳақида хабар берилган эди. Бироқ ҳозирга қадар шакл янгиланмаган.

Ҳисоб-китобни шартли мисолда тўлдиришга ҳаракат қилиб кўрайлик. Бунда ДСҚ юридик шахсларни солиққа тортиш бошқармаси бош мутахассиси Ойбек АЗИМБОЕВ тавсияларига асосланамиз.

 

МИСОЛ. Кичик бизнес субъекти жумласига кирадиган корхонада асосий ходимлардан ташқари, ногиронлар ва чет эллик жисмоний шахслар меҳнатидан фойдаланилади.

Ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишлайдиган ногиронлиги бўлган шахсларнинг МҲТФга 4,7%лик ставка бўйича солиқ солинади (СК 405-м);

2020 йил май–июнь ойларида микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкаси 12%дан 1%гача пасайтирилган (18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон Фармоннинг 4.б.).

 

Корхонада биринчи ярим йиллик учун қуйидаги кўрсаткичлар мавжуд:

                                                                                                                                                                                           минг сўмда 

 

Январь–апрель

Май–июнь

Жами

  

 

МҲТФ, жами

200 000 

90 000 

290 000 

ундан:

  

  

 

ногиронларга

82 500

35 000

117 500

 

Мазкур мисолни кўриб чиқишда жисмоний шахсларга меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан ташқари бошқа даромадлар тўланмаган деб фараз қиламиз.

I ярим йилликда ижтимоий солиқни ҳисоблашда учта ставкани қўллаймиз: 12%, 4,7% ва 1%.

Корхонада чет эллик фуқаролар ишласа, уларнинг МҲТФга умумбелгиланган 12%лик ставка бўйича ижтимоий солиқ солинади, бироқ 2020 йил май-июнь ойларида 1%лик ставка қўлланилган.

Ҳисоб-китоб қилиш қулай бўлиши учун қўлланиладиган ижтимоий солиқ ставкалари кесимида меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича даромадларни тақсимлаб жадвал тузамиз:

                                                                                                                                                                                                минг сўмда

 

Ойлар             Ставкалар

12%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадлар

4,7%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадлар

1%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадлар

Январь–апрель

117 500

82 500

Май–июнь

35 000

55 000

Жами:

117 500 

117 500 

55 000 

Солиқ ставкаси

12%

4,7%

1%

Солиқ суммаси

14 100 

5 522,5

550 

Солиқ суммаси, жами:        (14 100 + 5 522,50 + 550) = 20 172,5


А
малдаги ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби шаклида ижтимоий солиқнинг қуйидаги ставкаларини

кўрсатиш мумкин:

умумбелгиланган – 12%;

бошқа – 4,7%, 1%, 25%, 7%.

Мураккаблиги шундан иборатки, бугунги кунда бир вақтнинг ўзида бошқа иккита ставкани кўрсатишнинг имкони йўқ. ДСҚ вакили Ойбек АЗИМБОЕВ бундай ҳолатда Ҳисоб-китобга 1-иловада солиқ солинмайдиган даромад қисмини кўрсатиш орқали 1%лик имтиёзли ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни акс эттиришни тавсия қилди.

Қуйидаги савол туғилиши мумкин: нима учун 1%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад танланади? Ахир, мисол учун 4,7%лик ставкани олиш мумкин эди-ку?

2020 йилдан бошлаб ногирон ходимлар учун 4,7%лик солиқ ставкаси имтиёз ҳисобланмайди, бу СКда (СК 405-м.) белгиланган доимий ставкадир. 4,7%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни танлайдиган бўлсак, уни 1-иловада акс эттира олмаймиз, сабаби имтиёзлар рўйхатида бундай ставка мавжуд эмас.

Шу боисдан айнан 1%лик имтиёзли ставка бўйича солиқ солинадиган МҲТФ танланади (ПФ-5996-сон Фармоннинг 4-б.) уни Ҳисоб-китобга 1-иловада акс эттирамиз.

Бу қандай қилинади?

Биринчидан, ходимлар бўйича жами МҲТФни, ногирон ходимлардан ташқари, биринчи ярим йилликда Ҳисоб-китобнинг «Умумбелгиланган ставкаси бўйича» 011-сатрида 5-устунда акс эттирамиз: 117 500 + 55 000 = 172 500 минг сўм;

Иккинчидан, ногирон ходимларнинг МҲТФни Ҳисоб-китобнинг «Бошқа ставкалар бўйича» 011-сатрида 6-устунда акс эттирамиз: 117 500 минг сўм;

Учинчидан, корхона май-июнь ойларида ижтимоий солиқнинг имтиёзли ставкасидан фойдалангани боис мазкур ойлар учун даромаднинг қандай қисми имтиёзли ҳисобланишини аниқлаймиз. Даромаднинг имтиёзли қисмини ҳисоб-китоб қилиш учун коэффициентни аниқлаймиз: (12 – 1) / 12 х 100 = 91,66%.

Коэффициент чексиз рақам кўринишида 91,66666(6)% бўлди. Сумма кўпайиш томонга яхлитланса, 91,67% ҳосил бўлади. Бунда солиқнинг камайишига олиб келадиган даромаднинг имтиёзли қисмини кўпайтирамиз.

Шу боисдан солиқ камайиши ва пеня ҳосил бўлиши хавфининг олдини олиш учун кичик хатоликка қарамай коэффициентни камайиш томонга яхлитлашни тавсия этамиз.

 

 

91,67% коэффициентни

қўллашда хатолик

91,66% коэффициентни

қўллашда хатолик

1%лик ставка бўйича солиқ солинадиган ходимларнинг МҲТФ

55 000 000

55 000 000

Солиқ солинмайдиган сумма

50 418 500 (55 000 000 х 91,67%)

50 413 000 (55 000 000 х 91,66%)

Солиқ базаси

4 581 500

4 587 000

Умумбелгиланган ставка

12%

12%

Солиқ суммаси

549 780

550 440

1%лик ставка қўлланилганда солиқ суммаси

550 000

550 000

Хатолик суммаси

- 220

440

 

1) мазкур коэффициент ходимларнинг май-июнь ойлари учун МҲТФга нисбатан қўлланилади, ногирон ходимлар бундан мустасно: 55 000 х 91,66% = 50 413,00 минг сўм;

2) ҳосил бўлган суммани Ҳисоб-китобга 1-иловада 0301-сатрда кўрсатамиз, бунда имтиёз тури - «7851 – 18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон Фармоннинг 4-банди танланади. Белгилансинки, 2020 йилнинг 1 майидан 1июлигача бўлган даврда микрофирма ва кичик корхоналарга (акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилади»;

3) 1-илованинг 0301-сатри қиймати автоматик тарзда Ҳисоб-китобнинг 020-сатрида акс этади, бунда солиқ базаси ва солиқ суммаси камаяди. 440 сўм  миқдоридаги хато ҳисобланган ижтимоий солиқ 1%лик ставка қўлланилганда олинган солиқ суммасига тенг бўлади.

 

ЯНГИ КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТИ ПАЙДО БЎЛСА, РЕСУРС СОЛИҒЛАРИ ҚАНДАЙ ТЎЛАНАДИ

Корхона 2020 йил июнь ойида бино сотиб олиб, унга кадастр ҳужжатларини расмийлаштирди. «Norma» компанияси эксперти Олег ЦОЙ мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни қандай ҳисоблаш ва қачон тўлаш кераклиги ҳақида тушунтириб берди:

Мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш солиқ солиш объекти жойлашган жой бўйича амалга оширилади.

Шунинг учун бино солиқ бўйича ҳисобга олинган жойингизда жойлашмаган бўлса, қуйидаги кундан эътиборан 10 кун ичида ҳисобга қўйиш учун у жойлашган ердаги солиқ органига мурожаат қилишингиз лозим:

  • ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган;
  • мол-мулк солиғи ёки сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ солиш объекти юзага келган.

Масалан, сиз Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ДСИ ҳисобида турсангизу харид қилинган мол-мулк Яшнобод туманида жойлашган бўлса, у ҳолда солиқ солиш объектини Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ДСИда ҳисобга қўйишингиз керак бўлади.

 Солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органи мурожаат қилинган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечиктирмай уни ҳисобга қўйиши шарт.

Мол-мулк солиғи

Бинолар кадастр органларида рўйхатдан ўтказилиши лозим, демак, мол-мулк солиғи солинадиган объект ҳисобланади (СК 411-м.).

Бино жойлашган ердаги солиқ органига қуйидагиларни тақдим этинг:

  • бино жойлашган ерда бошқа солиқ солинадиган объектларингиз ҳам бўлса ва жорий йилда маълумотномани тақдим этган бўлсангиз, солиқ бўйича бўнак тўловлари тўғрисида аниқлаштирилган маълумотномани (СК 417-м. 7-қ.).

Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун бўнак тўловларига солиқнинг ўзгариш суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади. Навбатдаги бўнак тўловини амалга ошириш пайтига келиб маълумотномани тақдим этишни тавсия қиламиз;

l бино жойлашган ерда бошқа объектларингиз бўлмаса ва жорий йилда мазкур солиқ органига маълумотнома тақдим этмаган бўлсангиз, бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани. Маълумотномани тақдим этиш муддати – солиқ мажбурияти юзага келган пайтдан эътиборан 30 кундан кечиктирмай (СК 417-м. 5-қ.).

Солиқнинг якуний суммасини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш ва уни солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай тўлаш лозим (СК 417-м. 8-қ.).

 

Бўнак тўловлари суммаси тақдим этилган солиқ ҳисоботидаги солиқ суммасига нисбатан 10%дан ортиқ камайтирилган тақдирда, солиқ органи бўнак тўловларини солиқнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайтадан ҳисоблаб чиқади (СК 417-м. 9-қ.).

МИСОЛ. Мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳисоблаш

Фойда солиғи ва ҚҚС тўловчи корхона бино сотиб олиб, унга кадастр ҳужжатларини расмийлаштирди, 2020 йил 14июнда 300 млн сўмлик бошланғич қиймати бўйича асосий воситалар таркибига киритди.

Июль ойидан бошлаб йиллик 3% ставкада амортизация ҳисобланади. Бир ойдаги амортизация суммаси 0,75 млн сўмни (300 х 3% / 12) ташкил этади.

Мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳисоблаймиз:

                                                                                                                                                                                           млн сўмда

Ойлар

Бошланғич қиймат

Жамғарилган эскириш

Қолдиқ қиймат

Июнь

300 

0 

300 

Июль

300 

0,75 

299,25 

Август

300 

1,5 

298,5

Сентябрь

300

2,25

297,75

Октябрь

300

3

297

Ноябрь

300

3,75

296,25

Декабрь

300

4,5

295,5

Жами:

 

 

2 084,25

 Ўртача йиллик қолдиқ қиймат 173,69 млн сўмни (2 084,25 / 12) ташкил этади.

2020 йил учун мол-мулк солиғи 3,47 млн сўмни (173,69 х 2%) ташкил этади.

Бўнак тўловлари 6 ойга (июль–декабрь) тақсимланади. 0,579 млн сўм (3,47 / 6) миқдоридаги ойлик бўнак тўлови ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай тўланиши лозим (СК 417-м. 6-қ.).

Ер солиғи

Бинога бўлган мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқариш ҳуқуқи ўтганда бино эгаллаган ва ундан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтади (Ер кодексининг 22-м.).

Ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганидан ва гувоҳнома олинганидан сўнг кучга киради (Ер кодексининг 33-м.).

Бироқ ер солиғини ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб эмас, балки кейинги ойдан бошлаб тўлаш зарур (СК 427-м. 2-қ.).

Кадастр органи унинг жойдаги чегараларини белгилагунига ва мазкур участкага бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар олингунига қадар берилган (сотилган) ер участкасига эгалик қила бошлаш ва ундан фойдаланиш тақиқланади (Ер кодексининг 23-м.).

Юридик шахсга давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этишга 1 ой муҳлат берилади (Низом 11-б., ВМнинг 29.12.2018 йилдаги 1060-сон қарорига 1-илова).

 

Ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда, солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг 4 баравари миқдорида белгиланади (СК 429-м. 11-қ.).

Давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни белгиланган муддатларда тақдим этмасангиз, солиқ органи участкадан фойдаланила бошланган пайтдан то унга бўлган ҳуқуқлар расмийлаштирилган пайтга қадар ер солиғини 4 баравар миқдорда тўлашни талаб қилиши мумкин.

МИСОЛ. Тошкентда жойлашган корхонанинг ер солиғини ҳисоблаши

Тошкент шаҳар Бектемир туманида (2-зона) жойлашган бино остидаги ер участкаси майдони 1 100 кв.метрни ташкил этади.

Ер участкасига кадастр ҳужжатлари 2020 йил 14 июнда расмийлаштирилган.

Ер солиғи кейинги ойдан (июль ойидан) бошлаб тўланиши сабабли унинг бир йиллик суммаси 7 964 974,49 сўмни ((1 100 / 10 000 х 144 817 718) / 12 х 6) ташкил этади.

Жорий йилда ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органига солиқ ҳисоб-китоби тақдим этилган бўлса, корхона бир ой муддатда ер солиғи бўйича ҳисоботни ёки аниқлаштирилган ҳисоботни тақдим этиши керак (СК 431-м. 3-қ.).

Корхона фойда солиғи ва ҚҚС тўловчиси ҳисобланиши сабабли ҳар ойнинг 10-санасигача ер солиғини тўлаши керак (СК 432-м. 1-қ.).

Корхонада солиқ тўлашнинг белгиланган муддатидан сўнг мажбурият юзага келгани боис мажбурият юзага келган пайтдан эътиборан 30 кундан кечиктирмай солиқ тўланади (СК 432-м. 2-қ.).

Ушбу вазиятда дастлабки тўловни 10 июлгача 1 327 495,75 сўм (7 964 974,49 / 6) миқдорида тўлашни тавсия этамиз.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

Сув таъминоти ташкилоти билан шартнома тузган ҳолда бино ва ер участкасида сувдан фойдалансангиз, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлашингиз керак (СК 63-боби).

Сув ўлчагич асбоблар кўрсаткичлари асосида аниқланадиган, фойдаланилган сувнинг ҳажми солиқ базаси ҳисобланади. У сув таъминоти ташкилотининг ҳисобварақ-фактураларида ҳам кўрсатилади.

Ер усти ва ер ости манбаларидан сув келадиган водопровод тармоғидаги сувдан фойдалансангиз, солиқ базасини  манбанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида аниқланг. Бунинг учун водопровод тармоғига сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан келиб тушадиган сув ҳажмларининг нисбатидан фойдаланинг. Уни сув таъминоти ташкилотлари йил бошида белгилаб, солиқ органларига 15январга қадар маълум қиладилар. Солиқ органлари 3 кун ичида ушбу маълумотларни солиқ тўловчилар эътиборига етказиши лозим.

2020 йилда сув етказиб бериш учун Тошкент шаҳар «Сувсоз» ДУК билан шартнома тузган корхоналар водопровод тармоғига келиб тушадиган сув ҳажмларининг қуйидаги нисбатидан келиб чиқиб солиқ тўлайдилар («Сувсоз» ДУКнинг 6.01.2020 йилдаги 270/11–28-сон хати):

  • ер усти манбаларидан – 90,1%;
  • ер ости манбаларидан – 9,9%.

Вилоятларда сувнинг нисбати ҳақидаги ахборотни маҳаллий солиқ органларидан олишингиз мумкин.

Фойда солиғи ва ҚҚС тўловчилар бўнак тўловларини фойдаланилиши мўлжалланаётган сув ҳажмидан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда маълумотнома асосида ҳар ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этадилар (СК 448-м.). Солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан (44 600 000 сўм) кам бўлса, бўнак тўловларини чоракда бир марта – ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай тўланг.

Сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойидаги солиқ органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этинг:

  • сувдан фойдаланиш жойида бошқа солиқ солиш объектларингиз бўлса ва жорий йилда маълумотнома тақдим этган бўлсангиз, солиқ бўйича бўнак тўловлари тўғрисида аниқлаштирилган маълумотномани (СК 448-м. 4-қ.). Уни навбатдаги бўнак тўловини тўлаш пайтига келиб тақдим этишни тавсия қиламиз.

Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун бўнак тўловларига солиқнинг ўзгарган суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади;

  • бино жойлашган ерда бошқа объектларингиз бўлмаса ва жорий йилда мазкур солиқ органига маълумотнома тақдим этмаган бўлсангиз, бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани. Маълумотномани тақдим этиш муддати – солиқ мажбурияти юзага келган пайтдан эътиборан 30 кундан кечиктирмай (СК 448-м. 2-қ.).

Солиқнинг якуний суммасини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш ва уни солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай тўлаш лозим (СК 447-м. 3-қ., 448-м. 5-қ.).

Бўнак тўловлари суммаси тақдим этилган солиқ ҳисоботидаги солиқ суммасига нисбатан 10%дан ортиқ камайтирилган тақдирда, солиқ органи бўнак тўловларини солиқнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайтадан ҳисоблаб чиқади (СК 448-м. 6-қ.).

 

МИСОЛ. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳисоблаш

Саноат корхонаси сотиб олинган бинода ва эгалланган ер участкасида 2020 йил июль–декабрь ойларида фойдаланишни мўлжаллаётган водопровод суви ҳажми 10 000 куб метрга тенг.

Солиқ базаси қуйидаги ҳажмни ташкил этади:

  • ер усти манбаларидан фойдаланиладиган сув бўйича – 9 010 куб м (10 000 х 90,1%);
  • ер ости манбаларидаги сув бўйича – 990 куб м (10 000 х 9,9%).

Саноат корхоналари 2020 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлиги учун қуйидаги миқдордаги солиқ ставкалари тасдиқланган («2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга 11-илова):

  • ер усти манбаларидан – 1 куб м учун 410 сўм;
  • ер ости манбаларидан – 1 куб м учун 490 сўм.

Шу тариқа, кўрсатилган даврда солиқ суммаси 4 179 200 сўмни ташкил этади, шу жумладан:

  • ер усти манбаларидан – 3 694 100 сўм (9 010 х 410);
  • ер ости манбаларидан – 485 100 сўм (990 х 490).

Ҳисобланган солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам. Бинобарин, корхона бўнак тўловларини ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай (СК 448-м. 3-қ.), яъни 21 сентябрдан ва 21 декабрдан кечиктирмай тўлаши керак (20 сентябрь ва 20 декабрь – дам олиш кунлари).

Бўнак тўловларининг чораклик суммаси 2 089 600 сўмни (4 179 200 / 2) ташкил этади.

 

Қўллаб-қувватлаш чоралари

Пандемия шароитида тақдим этилган преференциялардан фойдаланишингиз мумкин:

1) маҳаллий давлат ҳокимияти органларига мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тўғрисида ариза бериш. Бунда кўрсатиб ўтилган солиқларни тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) сизнинг аризангиз, шунингдек Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг хулосалари асосида – бошқа ҳужжатларни талаб қилмаган ҳолда тақдим этилади (19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон Фармоннинг 7-б.).

2) 1 октябргача бўлган даврда солиқ органлари вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган корхоналарга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича пенялар ҳисобланишини тўхтатиб туради, шунингдек солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларини кўрмайди (ПФ-5969-сон Фармоннинг 8-б.).

3) корхонангиз туроператор, турагент бўлса ва меҳмонхона хизматларини кўрсатса, у 1 апрелдан 31 декабрга қадар ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади (3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармон 4-б. «а» кичик б.).

4) 1 апрелдан 31 декабрга қадар фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга, шу жумладан 2020 йил 1 апрелга қадар аниқланганларга нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш, шунингдек, кўрсатилган солиқлар бўйича оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш чораларини кўриш тартиби тўхтатилади (ПФ-5978-сон Фармон 4-б. «в» кичик б.).

5) кичик бизнес субъекти бўлиб, ўз фаолиятингизни тўхтатган бўлсангиз ёки товарлар (хизматлар) реализациясидан тушумингиз 2020 йилнинг I чорагидаги ўртача ойлик миқдорига нисбатан 50%дан кўпроққа камайган бўлса, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза бермасдан туриб мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича – уларни кейинчалик 12 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан 31 декабрга қадар фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқига эгасиз.

 

Бунда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари улар бўйича кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи берилган солиқларнинг суммасини тўлаш муддатини мустақил равишда белгилашга ҳақли, бироқ бу муддат 2 йилдан ошмаслиги керак (ПФ-5978-сон Фармоннинг 6-б., ПФ-5986-сон Фармоннинг 5-б.).

Карантин даврида кўплаб корхоналарнинг даромади камайди, лекин мажбуриятлари, масалан, дейлик ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш мажбурияти сақланиб қолди. Ҳукумат корхоналарга солиқ юкини пасайтириш учун бир қатор чораларни кўрди. Шулардан бири – ижтимоий солиқ ставкасининг 12 фоиздан 1 фоизга туширилиши бўлди. Мазкур чора корхоналарга солиқдан бўшаган маблағларини бошқа мажбурий харажатларига йўналтиришга имкон берди. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби шаклига (4-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) уни тўлдириш чоғида 1%лик имтиёзли ставкани танлаш имконияти берилди. Бироқ бухгалтерларда корхона ҳисобот даврида бир вақтнинг ўзида ижтимоий солиқнинг иккитадан ортиқ ставкасини қўллаган бўлса, ҳисобот қандай тўлдирилади  деган савол пайдо бўлди. Мазкур ҳолатда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида «Norma» компанияси эксперти Дилором САИДОВА тушунтириш берди.

 

– Илгари ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби шакли ижтимоий солиқ бўйича иккита имтиёзли ставкани бир вақтнинг ўзида тўғри қўллаш имкониятини яратиш мақсадида қайта кўриб чиқилиши ҳақида хабар берилган эди. Бироқ ҳозирга қадар шакл янгиланмаган.

Ҳисоб-китобни шартли мисолда тўлдиришга ҳаракат қилиб кўрайлик. Бунда ДСҚ юридик шахсларни солиққа тортиш бошқармаси бош мутахассиси Ойбек АЗИМБОЕВ тавсияларига асосланамиз.

 

МИСОЛ. Кичик бизнес субъекти жумласига кирадиган корхонада асосий ходимлардан ташқари, ногиронлар ва чет эллик жисмоний шахслар меҳнатидан фойдаланилади.

 

Ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишлайдиган ногиронлиги бўлган шахсларнинг МҲТФга 4,7%лик ставка бўйича солиқ солинади (СК 405-м);

2020 йил май–июнь ойларида микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкаси 12%дан 1%гача пасайтирилган (18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон Фармоннинг 4.б.).

 

 

Корхонада биринчи ярим йиллик учун қуйидаги кўрсаткичлар мавжуд:

                                                                                                                                                                                           минг сўмда

 

Январь–апрель

Май–июнь

Жами

 

МҲТФ, жами

200 000

90 000

290 000

 

ундан:

 

 

 

 

ногиронларга

82 500

35 000

117 500

 

 



Мазкур мисолни кўриб чиқишда жисмоний шахсларга меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан ташқари бошқа даромадлар тўланмаган деб фараз қиламиз.

I ярим йилликда ижтимоий солиқни ҳисоблашда учта ставкани қўллаймиз: 12%, 4,7% ва 1%.

Корхонада чет эллик фуқаролар ишласа, уларнинг МҲТФга умумбелгиланган 12%лик ставка бўйича ижтимоий солиқ солинади, бироқ 2020 йил май-июнь ойларида 1%лик ставка қўлланилган.

Ҳисоб-китоб қилиш қулай бўлиши учун қўлланиладиган ижтимоий солиқ ставкалари кесимида меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича даромадларни тақсимлаб жадвал тузамиз:

                                                                                                                                                                                                минг сўмда

 

Ойлар             Ставкалар

12%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадлар

4,7%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадлар

1%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадлар

 

Январь–апрель

117 500

82 500

 

Май–июнь

35 000

55 000

 

Жами:

117 500

117 500

55 000

 

Солиқ ставкаси

12%

4,7%

1%

 

Солиқ суммаси

14 100

5 522,5

550

 

Солиқ суммаси, жами:        (14 100 + 5 522,50 + 550) = 20 172,5

 

 

 

 

Амалдаги ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби шаклида ижтимоий солиқнинг қуйидаги ставкаларини

кўрсатиш мумкин:

умумбелгиланган – 12%;

бошқа – 4,7%, 1%, 25%, 7%.

Мураккаблиги шундан иборатки, бугунги кунда бир вақтнинг ўзида бошқа иккита ставкани кўрсатишнинг имкони йўқ. ДСҚ вакили Ойбек АЗИМБОЕВ бундай ҳолатда Ҳисоб-китобга 1-иловада солиқ солинмайдиган даромад қисмини кўрсатиш орқали 1%лик имтиёзли ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни акс эттиришни тавсия қилди.

Қуйидаги савол туғилиши мумкин: нима учун 1%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад танланади? Ахир, мисол учун 4,7%лик ставкани олиш мумкин эди-ку?

2020 йилдан бошлаб ногирон ходимлар учун 4,7%лик солиқ ставкаси имтиёз ҳисобланмайди, бу СКда (СК 405-м.) белгиланган доимий ставкадир. 4,7%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромадни танлайдиган бўлсак, уни 1-иловада акс эттира олмаймиз, сабаби имтиёзлар рўйхатида бундай ставка мавжуд эмас.

Шу боисдан айнан 1%лик имтиёзли ставка бўйича солиқ солинадиган МҲТФ танланади (ПФ-5996-сон Фармоннинг 4-б.) уни Ҳисоб-китобга 1-иловада акс эттирамиз.

Бу қандай қилинади?

Биринчидан, ходимлар бўйича жами МҲТФни, ногирон ходимлардан ташқари, биринчи ярим йилликда Ҳисоб-китобнинг «Умумбелгиланган ставкаси бўйича» 011-сатрида 5-устунда акс эттирамиз: 117 500 + 55 000 = 172 500 минг сўм;

Иккинчидан, ногирон ходимларнинг МҲТФни Ҳисоб-китобнинг «Бошқа ставкалар бўйича» 011-сатрида 6-устунда акс эттирамиз: 117 500 минг сўм;

Учинчидан, корхона май-июнь ойларида ижтимоий солиқнинг имтиёзли ставкасидан фойдалангани боис мазкур ойлар учун даромаднинг қандай қисми имтиёзли ҳисобланишини аниқлаймиз. Даромаднинг имтиёзли қисмини ҳисоб-китоб қилиш учун коэффициентни аниқлаймиз: (12 – 1) / 12 х 100 = 91,66%.

Коэффициент чексиз рақам кўринишида 91,66666(6)% бўлди. Сумма кўпайиш томонга яхлитланса, 91,67% ҳосил бўлади. Бунда солиқнинг камайишига олиб келадиган даромаднинг имтиёзли қисмини кўпайтирамиз.

Шу боисдан солиқ камайиши ва пеня ҳосил бўлиши хавфининг олдини олиш учун кичик хатоликка қарамай коэффициентни камайиш томонга яхлитлашни тавсия этамиз.

 

 

91,67% коэффициентни

қўллашда хатолик

91,66% коэффициентни

қўллашда хатолик

 

1%лик ставка бўйича солиқ солинадиган ходимларнинг МҲТФ

55 000 000

55 000 000

 

Солиқ солинмайдиган сумма

50 418 500 (55 000 000 х 91,67%)

50 413 000 (55 000 000 х 91,66%)

 

Солиқ базаси

4 581 500

4 587 000

 

Умумбелгиланган ставка

12%

12%

 

Солиқ суммаси

549 780

550 440

 

1%лик ставка қўлланилганда солиқ суммаси

550 000

550 000

 

Хатолик суммаси

- 220

440

 

 

1) мазкур коэффициент ходимларнинг май-июнь ойлари учун МҲТФга нисбатан қўлланилади, ногирон ходимлар бундан мустасно: 55 000 х 91,66% = 50 413,00 минг сўм;

2) ҳосил бўлган суммани Ҳисоб-китобга 1-иловада 0301-сатрда кўрсатамиз, бунда имтиёз тури - «7851 – 18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон Фармоннинг 4-банди танланади. Белгилансинки, 2020 йилнинг 1 майидан 1июлигача бўлган даврда микрофирма ва кичик корхоналарга (акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилади»;

3) 1-илованинг 0301-сатри қиймати автоматик тарзда Ҳисоб-китобнинг 020-сатрида акс этади, бунда солиқ базаси ва солиқ суммаси камаяди. 440 сўм  миқдоридаги хато ҳисобланган ижтимоий солиқ 1%лик ставка қўлланилганда олинган солиқ суммасига тенг бўлади.

 

ЯНГИ КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТИ ПАЙДО БЎЛСА, РЕСУРС СОЛИҒЛАРИ ҚАНДАЙ ТЎЛАНАДИ

Корхона 2020 йил июнь ойида бино сотиб олиб, унга кадастр ҳужжатларини расмийлаштирди. «Norma» компанияси эксперти Олег ЦОЙ мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни қандай ҳисоблаш ва қачон тўлаш кераклиги ҳақида тушунтириб берди:

Мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш солиқ солиш объекти жойлашган жой бўйича амалга оширилади.

Шунинг учун бино солиқ бўйича ҳисобга олинган жойингизда жойлашмаган бўлса, қуйидаги кундан эътиборан 10 кун ичида ҳисобга қўйиш учун у жойлашган ердаги солиқ органига мурожаат қилишингиз лозим:

l ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган;

l мол-мулк солиғи ёки сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ солиш объекти юзага келган.

Масалан, сиз Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ДСИ ҳисобида турсангизу харид қилинган мол-мулк Яшнобод туманида жойлашган бўлса, у ҳолда солиқ солиш объектини Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ДСИда ҳисобга қўйишингиз керак бўлади.

 Солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органи мурожаат қилинган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечиктирмай уни ҳисобга қўйиши шарт.

Мол-мулк солиғи

Бинолар кадастр органларида рўйхатдан ўтказилиши лозим, демак, мол-мулк солиғи солинадиган объект ҳисобланади (СК 411-м.).

Бино жойлашган ердаги солиқ органига қуйидагиларни тақдим этинг:

l бино жойлашган ерда бошқа солиқ солинадиган объектларингиз ҳам бўлса ва жорий йилда маълумотномани тақдим этган бўлсангиз, солиқ бўйича бўнак тўловлари тўғрисида аниқлаштирилган маълумотномани (СК 417-м. 7-қ.).

Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун бўнак тўловларига солиқнинг ўзгариш суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади. Навбатдаги бўнак тўловини амалга ошириш пайтига келиб маълумотномани тақдим этишни тавсия қиламиз;

l бино жойлашган ерда бошқа объектларингиз бўлмаса ва жорий йилда мазкур солиқ органига маълумотнома тақдим этмаган бўлсангиз, бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани. Маълумотномани тақдим этиш муддати – солиқ мажбурияти юзага келган пайтдан эътиборан 30 кундан кечиктирмай (СК 417-м. 5-қ.).

Солиқнинг якуний суммасини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш ва уни солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай тўлаш лозим (СК 417-м. 8-қ.).

 

Бўнак тўловлари суммаси тақдим этилган солиқ ҳисоботидаги солиқ суммасига нисбатан 10%дан ортиқ камайтирилган тақдирда, солиқ органи бўнак тўловларини солиқнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайтадан ҳисоблаб чиқади (СК 417-м. 9-қ.).

МИСОЛ. Мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳисоблаш

Фойда солиғи ва ҚҚС тўловчи корхона бино сотиб олиб, унга кадастр ҳужжатларини расмийлаштирди, 2020 йил 14июнда 300 млн сўмлик бошланғич қиймати бўйича асосий воситалар таркибига киритди.

Июль ойидан бошлаб йиллик 3% ставкада амортизация ҳисобланади. Бир ойдаги амортизация суммаси 0,75 млн сўмни (300 х 3% / 12) ташкил этади.

Мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳисоблаймиз:

                                                                                                                                                                                           млн сўмда

Ойлар

Бошланғич қиймат

Жамғарилган эскириш

Қолдиқ қиймат

 

Июнь

300

0

300

 

Июль

300

0,75

299,25

 

Август

300

1,5

298,5

 

Сентябрь

300

2,25

297,75

 

Октябрь

300

3

297

 

Ноябрь

300

3,75

296,25

 

Декабрь

300

4,5

295,5

 

Жами:

 

 

2 084,25

 

 

Ўртача йиллик қолдиқ қиймат 173,69 млн сўмни (2 084,25 / 12) ташкил этади.

2020 йил учун мол-мулк солиғи 3,47 млн сўмни (173,69 х 2%) ташкил этади.

Бўнак тўловлари 6 ойга (июль–декабрь) тақсимланади. 0,579 млн сўм (3,47 / 6) миқдоридаги ойлик бўнак тўлови ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай тўланиши лозим (СК 417-м. 6-қ.).

Ер солиғи

Бинога бўлган мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқариш ҳуқуқи ўтганда бино эгаллаган ва ундан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтади (Ер кодексининг 22-м.).

Ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганидан ва гувоҳнома олинганидан сўнг кучга киради (Ер кодексининг 33-м.).

Бироқ ер солиғини ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб эмас, балки кейинги ойдан бошлаб тўлаш зарур (СК 427-м. 2-қ.).

Кадастр органи унинг жойдаги чегараларини белгилагунига ва мазкур участкага бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар олингунига қадар берилган (сотилган) ер участкасига эгалик қила бошлаш ва ундан фойдаланиш тақиқланади (Ер кодексининг 23-м.).

Юридик шахсга давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этишга 1 ой муҳлат берилади (Низом 11-б., ВМнинг 29.12.2018 йилдаги 1060-сон қарорига 1-илова).

 

Ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда, солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг 4 баравари миқдорида белгиланади (СК 429-м. 11-қ.).

Давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни белгиланган муддатларда тақдим этмасангиз, солиқ органи участкадан фойдаланила бошланган пайтдан то унга бўлган ҳуқуқлар расмийлаштирилган пайтга қадар ер солиғини 4 баравар миқдорда тўлашни талаб қилиши мумкин.

МИСОЛ. Тошкентда жойлашган корхонанинг ер солиғини ҳисоблаши

Тошкент шаҳар Бектемир туманида (2-зона) жойлашган бино остидаги ер участкаси майдони 1 100 кв.метрни ташкил этади.

Ер участкасига кадастр ҳужжатлари 2020 йил 14 июнда расмийлаштирилган.

Ер солиғи кейинги ойдан (июль ойидан) бошлаб тўланиши сабабли унинг бир йиллик суммаси 7 964 974,49 сўмни ((1 100 / 10 000 х 144 817 718) / 12 х 6) ташкил этади.

Жорий йилда ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органига солиқ ҳисоб-китоби тақдим этилган бўлса, корхона бир ой муддатда ер солиғи бўйича ҳисоботни ёки аниқлаштирилган ҳисоботни тақдим этиши керак (СК 431-м. 3-қ.).

Корхона фойда солиғи ва ҚҚС тўловчиси ҳисобланиши сабабли ҳар ойнинг 10-санасигача ер солиғини тўлаши керак (СК 432-м. 1-қ.).

Корхонада солиқ тўлашнинг белгиланган муддатидан сўнг мажбурият юзага келгани боис мажбурият юзага келган пайтдан эътиборан 30 кундан кечиктирмай солиқ тўланади (СК 432-м. 2-қ.).

Ушбу вазиятда дастлабки тўловни 10 июлгача 1 327 495,75 сўм (7 964 974,49 / 6) миқдорида тўлашни тавсия этамиз.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

Сув таъминоти ташкилоти билан шартнома тузган ҳолда бино ва ер участкасида сувдан фойдалансангиз, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлашингиз керак (СК 63-боби).

Сув ўлчагич асбоблар кўрсаткичлари асосида аниқланадиган, фойдаланилган сувнинг ҳажми солиқ базаси ҳисобланади. У сув таъминоти ташкилотининг ҳисобварақ-фактураларида ҳам кўрсатилади.

Ер усти ва ер ости манбаларидан сув келадиган водопровод тармоғидаги сувдан фойдалансангиз, солиқ базасини  манбанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида аниқланг. Бунинг учун водопровод тармоғига сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан келиб тушадиган сув ҳажмларининг нисбатидан фойдаланинг. Уни сув таъминоти ташкилотлари йил бошида белгилаб, солиқ органларига 15январга қадар маълум қиладилар. Солиқ органлари 3 кун ичида ушбу маълумотларни солиқ тўловчилар эътиборига етказиши лозим.

2020 йилда сув етказиб бериш учун Тошкент шаҳар «Сувсоз» ДУК билан шартнома тузган корхоналар водопровод тармоғига келиб тушадиган сув ҳажмларининг қуйидаги нисбатидан келиб чиқиб солиқ тўлайдилар («Сувсоз» ДУКнинг 6.01.2020 йилдаги 270/11–28-сон хати):

l ер усти манбаларидан – 90,1%;

l ер ости манбаларидан – 9,9%.

Вилоятларда сувнинг нисбати ҳақидаги ахборотни маҳаллий солиқ органларидан олишингиз мумкин.

Фойда солиғи ва ҚҚС тўловчилар бўнак тўловларини фойдаланилиши мўлжалланаётган сув ҳажмидан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда маълумотнома асосида ҳар ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этадилар (СК 448-м.). Солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан (44 600 000 сўм) кам бўлса, бўнак тўловларини чоракда бир марта – ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай тўланг.

Сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойидаги солиқ органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этинг:

l сувдан фойдаланиш жойида бошқа солиқ солиш объектларингиз бўлса ва жорий йилда маълумотнома тақдим этган бўлсангиз, солиқ бўйича бўнак тўловлари тўғрисида аниқлаштирилган маълумотномани (СК 448-м. 4-қ.). Уни навбатдаги бўнак тўловини тўлаш пайтига келиб тақдим этишни тавсия қиламиз.

Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун бўнак тўловларига солиқнинг ўзгарган суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади;

l бино жойлашган ерда бошқа объектларингиз бўлмаса ва жорий йилда мазкур солиқ органига маълумотнома тақдим этмаган бўлсангиз, бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани. Маълумотномани тақдим этиш муддати – солиқ мажбурияти юзага келган пайтдан эътиборан 30 кундан кечиктирмай (СК 448-м. 2-қ.).

Солиқнинг якуний суммасини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш ва уни солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай тўлаш лозим (СК 447-м. 3-қ., 448-м. 5-қ.).

Бўнак тўловлари суммаси тақдим этилган солиқ ҳисоботидаги солиқ суммасига нисбатан 10%дан ортиқ камайтирилган тақдирда, солиқ органи бўнак тўловларини солиқнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайтадан ҳисоблаб чиқади (СК 448-м. 6-қ.).

 

МИСОЛ. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳисоблаш

Саноат корхонаси сотиб олинган бинода ва эгалланган ер участкасида 2020 йил июль–декабрь ойларида фойдаланишни мўлжаллаётган водопровод суви ҳажми 10 000 куб метрга тенг.

Солиқ базаси қуйидаги ҳажмни ташкил этади:

l ер усти манбаларидан фойдаланиладиган сув бўйича – 9 010 куб м (10 000 х 90,1%);

l ер ости манбаларидаги сув бўйича – 990 куб м (10 000 х 9,9%).

Саноат корхоналари 2020 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлиги учун қуйидаги миқдордаги солиқ ставкалари тасдиқланган («2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга 11-илова):

l ер усти манбаларидан – 1 куб м учун 410 сўм;

l ер ости манбаларидан – 1 куб м учун 490 сўм.

Шу тариқа, кўрсатилган даврда солиқ суммаси 4 179 200 сўмни ташкил этади, шу жумладан:

l ер усти манбаларидан – 3 694 100 сўм (9 010 х 410);

l ер ости манбаларидан – 485 100 сўм (990 х 490).

Ҳисобланган солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам. Бинобарин, корхона бўнак тўловларини ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай (СК 448-м. 3-қ.), яъни 21 сентябрдан ва 21 декабрдан кечиктирмай тўлаши керак (20 сентябрь ва 20 декабрь – дам олиш кунлари).

Бўнак тўловларининг чораклик суммаси 2 089 600 сўмни (4 179 200 / 2) ташкил этади.

 

Қўллаб-қувватлаш чоралари

Пандемия шароитида тақдим этилган преференциялардан фойдаланишингиз мумкин:

1) маҳаллий давлат ҳокимияти органларига мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тўғрисида ариза бериш. Бунда кўрсатиб ўтилган солиқларни тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) сизнинг аризангиз, шунингдек Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг хулосалари асосида – бошқа ҳужжатларни талаб қилмаган ҳолда тақдим этилади (19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон Фармоннинг 7-б.).

2) 1 октябргача бўлган даврда солиқ органлари вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган корхоналарга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича пенялар ҳисобланишини тўхтатиб туради, шунингдек солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларини кўрмайди (ПФ-5969-сон Фармоннинг 8-б.).

3) корхонангиз туроператор, турагент бўлса ва меҳмонхона хизматларини кўрсатса, у 1 апрелдан 31 декабрга қадар ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади (3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармон 4-б. «а» кичик б.).

4) 1 апрелдан 31 декабрга қадар фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга, шу жумладан 2020 йил 1 апрелга қадар аниқланганларга нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш, шунингдек, кўрсатилган солиқлар бўйича оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш чораларини кўриш тартиби тўхтатилади (ПФ-5978-сон Фармон 4-б. «в» кичик б.).

5) кичик бизнес субъекти бўлиб, ўз фаолиятингизни тўхтатган бўлсангиз ёки товарлар (хизматлар) реализациясидан тушумингиз 2020 йилнинг I чорагидаги ўртача ойлик миқдорига нисбатан 50%дан кўпроққа камайган бўлса, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза бермасдан туриб мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича – уларни кейинчалик 12 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан 31 декабрга қадар фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқига эгасиз.

Бунда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари улар бўйича кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи берилган солиқларнинг суммасини тўлаш муддатини мустақил равишда белгилашга ҳақли, бироқ бу муддат 2 йилдан ошмаслиги керак (ПФ-5978-сон Фармоннинг 6-б., ПФ-5986-сон Фармоннинг 5-б.).

Прочитано: 492 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика