Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 30 / Божхона

Ташқи савдо контракти – реэкспорт

 

Қайси фаолият ва қандай битимлар ташқи савдога тааллуқли ҳисобланади? Товарларни реэкспорт қилиш режимида олиб чиқиш ҳам ташқи савдо битимларига кирадими? Агар кирса, реэкспорт қилиш учун қандай ҳужжатлар керак бўлади? Бунда божхона божлари тўланадими?

 

– Ташқи савдо фаолияти товарларни, ишларни (хизматларни) экспорт ва импорт қилиш йўли билан амалга ошириладиган халқаро савдо соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятидир («Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонуннинг 11-м.).

Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида низомда (ВМнинг 14.05.2020 йилдаги 283-сон қарорига 1-илова) ташқи савдо контрактлари атамасига тушунча берилган. Ташқи савдо контрактлари — хўжалик юритувчи субъектларнинг экспорт, импорт, экспорт ва импорт биржа (ярмарка), экспорт консигнация, марказлаштирилган экспорт ва импорт, бартер, қайта ишлаш контрактлари, шунингдек товарларни республика ҳудудида етказиб бериш назарда тутилган экспорт контракти.

Реэкспорт божхона режими шундай режимки, бунда божхона ҳудудига илгари олиб кирилган товар ёхуд божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарни қайта ишлаш маҳсулоти божхона ҳудудидан божхона божлари ва солиқлар тўланмаган, товарга нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда олиб чиқилади.

Товарлар, улар божхона ҳудудига олиб кирилган ташқи савдо контрактига мувофиқ реэкспорт божхона режимига жойлаштирилади. 

Реэкспорт режимига жойлаштирилган товарларни божхона ҳудудидан амалда олиб чиқиш божхона декларацияси қабул қилинган кундан эътиборан 6 ойдан кечиктирмай амалга оширилади (БК 32-м.).

Маълумот учун. Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимида ёки вақтинча олиб кириш божхона режимида турган товарларни реэкспорт қилиш товарни реэкспорт божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома олинмаган ҳолда амалга оширилади.

Товарни реэкспорт божхона режимига жойлаштириш учун декларант божхона органига БЮДни ва товарнинг кузатув ҳужжатларини тақдим этади. Рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатлар бўлган тақдирда реэкспорти амалга ошириладиган товарларга нисбатан божхона органларининг ахборот тизимида бундай ҳужжатларнинг мавжудлигини божхона органи мустақил равишда текширади (БКнинг 34-м.).

Реэкспорт божхона режимига жойлаштирилган товар божхона божлари ва солиқлар тўлашдан озод этилади.

Илгари эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган товар реэкспорт қилинаётганда, товарнинг амалда реэкспорт қилинаётган қисмига нисбатан тўланган божхона божлари ва солиқлар суммаларини қайтариш БКнинг 49-бобида назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Айни бир вақтнинг ўзида қуйидаги талаблар ва шартларга риоя этилиши керак:

● товарнинг реэкспорти уни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштириш маълум қилинган кундан эътиборан 2 йил ичида амалга оширилаётган бўлса;

● товар божхона ҳудудида ишлатилмаган ва таъмирланмаган бўлса, бундан товарни қайтаришга сабаб бўлган нуқсонларни ёки бошқа ҳолатларни аниқлаш учун товарни ишлатиш зарур бўлган ҳоллар мустасно.

Товар божхона декларацияси қабул қилинган кундан эътиборан 6 ой давомида амалда олиб чиқилмаган тақдирда, мазкур товар эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилгандаги каби божхона божлари ва солиқлар тўланади (БК 35-м.).

Шуни ҳисобга олиш зарурки, товар ёки уни қайта ишлаш маҳсулоти божхона органи идентификация қила оладиган тақдирдагина товар реэкспорт қилинишига йўл қўйилади. БК 74-моддасининг 3-қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Яъни божхона ҳудудида қайта ишлаш учун олиб кирилган товарни уни қайта ишлаш маҳсулотларида идентификациялаш қуйидаги ҳолларда талаб этилмайди, агар:

● улар БКнинг 77-моддасига мувофиқ қайта ишлаш учун олиб кирилган товарга эквивалент товарни қайта ишлаш натижасида олинган бўлса;

● ишлаб чиқаришнинг узлуксиз циклларига тааллуқли технологик жараёндан қайта ишлаш учун фойдаланилаётган бўлса;

● божхона ҳудудида ўхшаш ва (ёки) айнан бир хил қайта ишлаш маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини истисно этадиган ноёб технологик жараёндан қайта ишлаш учун фойдаланилаётган бўлса.

Авария ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида шикастланган ёки бузилган товарнинг реэкспортига йўл қўйилади, бундай ҳолат ваколатли орган томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.

Илгари эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган товарни реэкспорт божхона режимига жойлаштиришга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади, агар (БК 33-м.):

● контракт (шартнома, келишув) шартлари бажарилмаган бўлса;

● товар божхона ҳудудида ишлатилмаган ва таъмирланмаган бўлса, бундан товарни қайтаришга сабаб бўлган нуқсонларни ёки бошқа ҳолатларни аниқлаш учун товардан фойдаланиш зарур бўлган ҳоллар мустасно;

● товар ўзгармаган ҳолатда турган бўлса, бундан унинг нуқсонлари аниқланган ҳоллар мустасно.

Прочитано: 396 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика