Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2019 год / № 33 / Хўжалик юритиш қоидалари

Қарор устидан шикоят қилса бўлади

 

Идоралараро комиссияларга фойдаланилмаётган объектлар фаолиятини тиклаш бўйича «йўл хариталари» ва инвестиция лойиҳаларини мулкдорлар билан бирга ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди (4.09.2018 йилдаги ПҚ-3928-сон қарор). Мулкдор – жисмоний шахснинг манзилига ҳеч қандай мурожаатлар келиб тушмаган бўлса-да, идоралараро комиссия улар жўнатган хатга жавоб тақдим этилмагани ҳамда «йўл хариталари» бўйича таклифлар билдирилмаганини рўкач қилиб, таъсир чораларини қўллаш ҳақида қарор чиқарган. Солиқ органи норматив ҳужжатларга таянмаган ҳолда инвентарь қиймати 6 млн сўм бўлган 25 кв.м майдонга эга дўкон бўйича 44 млн сўмлик қийматда мол-мулк солиғини ҳисоблади.

Мазкур вазиятда комиссия ва солиқ органининг хатти-ҳаракатлари қонунийми?

 

Идоралараро комиссия ва солиқ органи таъсир чораларини қўллашга ҳақли. Идоралараро комиссия ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаган тақдирда ушбу чораларни қўллаш устидан шикоят қилиш мумкин.

Мулкдор томонидан фойдаланилмаётган объектдан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тақдим этилмаганлиги идоралараро комиссиянинг таъсир чораларини қўллаш ҳақидаги хулосасини чиқариш учун асос бўлади (ПҚ-3928-сон қарорнинг 5-банди).

Фойдаланилмаётган объектларнинг хусусий мулкдорларига қуйидаги таъсир чоралари қўлланилади (ПҚ-3928-сон қарор 4-бандининг «б» кичик банди).

♦ мол-мулк ва ер солиқларини 2 карра микдорда тўлаш, 6 ой ўтгандан сўнг – 5 карра, 12 ой ўтгандан сўнг ва кейинчалик – ўрнатилган ставкага нисбатан 10 карра миқдорда тўлашга ўтказиш;

♦ қонунчиликка мувофиқ тақдим этилган солиқ имтиёзлари ва преференциялар амал қилишини тўхтатиш.

ДСҚга идоралараро комиссия хулосаси асосида мол-мулк ва ер солиқларини оширилган ставкалар бўйича ҳисоблаш ҳуқуқи берилган (ПҚ-3928-сон қарорнинг 8-банди). Фойдаланилмаётган объектларнинг мулкдорлари Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий органларининг тегишли сўровномаси келиб тушганидан кейин 2 ой муддатда фойдаланилмаётган объектдан самарали фойдаланиш бўйича таклифларни тақдим этишлари шарт (ПҚ-3928-сон қарорнинг 5-банди).

Юқоридагилардан келиб чиқиб, агар сиз сўровнома олмаган бўлсангиз, идоралараро комиссиянинг раиси номига мурожаат қилган ҳолда қўлланилган таъсир чоралари устидан шикоят қилишингиз мумкин. Хатни олганингиз тўғрисидаги почта хабарномасида имзоингизнинг мавжуд эмаслиги ёхуд хабарноманинг ўзининг йўқлиги тасдиқловчи далил бўлиб ҳисобланади. Агар хат жўнатувчи уни олганлиги тўғрисида хабардор қилинган ҳолда жўнатилган бўлса, у идоралараро комиссияда бўлади.

Идоралараро комиссиянинг раиси номига қилинган мурожаат кўриб чиқилмаган ёки қаноатлантирилмаган тақдирда, сиз қарор устидан шикоят қилишингиз ҳамда қўлланилган таъсир чоралари устидан суд тартибида эътироз билдиришга ҳақли.

 

Альберт Сафин,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 90 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика