Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2019 год / № 33 / Юридик маслаҳатлар

Ўқув ролиги – лицензиясиз

 

Ташкилотимиз кираверишда пешайвони бўлган пардоз анжомлари билан савдо қилувчи дўконга эга. Дўконнинг кириш қисмига экран ўрнатиш ва пардоз қилиш бўйича ўқув видеосини намойиш этиш режалаштирилмоқда.

Ўқув роликларини намойиш этишга рухсатнома олиш керакми?

 

Йўқ, рухсатнома олиш керак эмас.

Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатида (Олий Мажлиснинг 12.05.2001 йилдаги 222-II-сон қарорига 1-илова) аудиовизуал асарларни эшиттиришга лицензия бўлиши кераклиги назарда тутилган.

Ўқув видеосини эшиттириш (бундай видео аудиовизуал асарларга киради) кейинчалик кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида биттадан кўп нусхаларни кўпайтиришни англатади. Кенг жамоатчиликка етказиш – телекоммуникация тизимидан фойдаланувчилар ўз танловига кўра исталган жойга ва исталган вақтга очиқ кириш таъминланган ҳолда аудиовизуал асарларни эълон қилиш (Низомнинг 2-банди, 15.03.2012 йилдаги 72-сон ВМҚга илова). Шу тариқа, кўриб чиқилаётган вазият лицензияланадиган талаб доирасига тушмайди.

2018 йил 14 декабрдан аудиовизуал асарларни тайёрлаш, такрорлаш ва экранда намойиш этиш фаолиятини лицензиялаш бекор қилинди (14.12.2018 йилдаги 1012-сон ВМҚ), саволда кўтарилган фаолият ҳам шу доирага киради.

Баён қилинганлардан келиб чиққан ҳолда дўконга кириш қисмида ўқув роликларини намойиш этиш лицензия олинмасдан амалга оширилиши мумкин.

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 249 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика