Якка тартибдаги тадбиркор билан агентлик шартномасини тузмоқчимиз, шартнома шартларига кўра у ҳақ эвазига ўз номидан ва бизнинг ҳисобимиздан жисмоний шахслардан мева-сабзавот маҳсулотларини сотиб олади.
Якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолият тури «Импорт қилиш ва чакана савдо» бўлса, у билан бундай агентлик (воситачилик) шартномасини тузса бўладими?
– Йўқ, якка тартибдаги тадбиркор мева-сабзавот маҳсулотлари хариди бўйича воситачилик фаолияти билан шуғулланишга ҳақли эмас.
Якка тартибдаги тадбиркор чакана савдо билан шуғулланишга ҳақлидир. Чакана савдо – савдо соҳасида пировард истеъмолчи учун, тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига нақд пулга доналаб ёки унча кўп бўлмаган миқдорда товарлар сотишни назарда тутувчи фаолиятни амалга ошириш (Қоидаларнинг 3-банди, ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарорига 1-илова). Кўриб чиқилаётган вазиятда мева-сабзавот маҳсулотларини сотиб олиш бўйича воситачилик фаолияти юз беряпти. Ушбу фаолият якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатида келтирилмаган.
Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.