Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2019 год / № 33 / Сизнинг ҳуқуқингиз

Участка нозирига шикоят қилинг

 

Кўп қаватли уйда яшайман. Уйимизнинг биринчи қавати нотурар жой ҳисобланади. Унда қандолатчилик цехи, озиқ-овқат дўкони, бильярд клуби, тикувчилик цехи жойлашган. Бильярд клубининг ишлаш тартиби тун бўйи тинчлик бермаяпти: қичқириқлар, ҳақоратлашлар ва ҳ.к.

Бильярд клубининг фаолияти қайси қонун ҳужжатлари билан тартибга солинишини айтсангиз.

 

– Бильярд жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт-кўнгилочар тадбирларини ўтказишга имкон берувчи жисмоний тарбия ва спорт воситалари жумласига киради.

2007 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда қимор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш тақиқланган, тиражли, бир лаҳзали ва рақамли лотереялар бундан мустасно (ВМнинг 16.08.2007 йилдаги 176-сон қарори 1-банди).

Бильярд 5-тоифадаги спорт иншоотларининг жисмоний тарбия ва спорт воситаларига киради (АВ томонидан 6.03.2006 йилда 1550-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 15-банди). Ўз навбатида, уларга спорт турлари бўйича оммавий спорт тадбирлари, ўқув машғулотлари, ўқув-машқ йиғинлари ўтказилишини таъминлаш, шунингдек аҳолига жисмоний тарбия-соғломлаштириш хизматларини кўрсатиш учун мўлжалланган махсус иншоотлар киради (Низомнинг 2-банди).

Бильярд қимор ўйинлари турига кирмаганлиги, хўжалик юритувчи субъектлар эса қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ҳақли бўлганлиги сабабли («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддаси) бильярд клуби ташкилоти қонун ҳужжатлари нормаларини бузмаяпти.

Тунги вақт – соат 23.00 дан 6.00 гача – фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш фуқароларга ЭКИҲнинг 1/3 қисми, мансабдор шахсларга эса 1/3 қисмидан 1/2 қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 192-моддаси). Бильярд клубининг фаолияти тун бўйи тинчлик бермаётган бўлса, ички ишлар бўлимининг навбатчи қисмига ёки маҳалла фуқаролар йиғинларининг профилактика инспекторига шикоят билан мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 788 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика