Корхонамиз донни импорт қилди, кейин у ун ва бошқа дон маҳсулотларига қайта ишланди.
Тайёрланган унни экспорт қилишимиз мумкинми?
– Ҳа, унни экспорт қилишингиз мумкин, бироқ экспорт ҳажми импорт қилинадиган дон ҳажми 75%дан ошмаслиги керак.
2018 йил 25 августдан хўжалик юритувчи субъектларга, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ўзлари импорт қилган донни қайта ишлаш орқали ишлаб чиқарилган унни экспорт қилишига рухсат берилди. Бунда экспорт қилинадиган ун миқдори улар томонидан импорт қилинган дон миқдорининг 75%идан ортиқ бўлиши мумкин эмас (24.08.2018 йилдаги 684-сон ВМҚнинг 1-банди).
Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.