Қурилиш майдонида тиббиёт пунктини ташкил этиш шартми? Агар шарт бўлмаса, нима қилиш керак?
- Йўқ, шарт эмас.
Қурилиш ишлари олиб бориладиган барча участкаларда ва маиший биноларда биринчи ёрдам кўрсатиш учун дори қутилари бўлиши лозим.
Токсик моддалардан фойдаланиладиган участкаларда профилактика пунктлари (ўзига ўзи ва ўзаро ёрдам кўрсатиш) жиҳозланади. Уларга кириш йўллари ёритилган, осон кириладиган, қурилиш материаллари, ускуналари ва коммуникациялари билан тўсилмаслиги лозим. Бундан ташқари, профилактика пунктини ҳимояловчи суртмалар, заҳарга қарши воситалар, боғлов воситалари ва шахсий ҳимоя воситаларининг авария захиралари билан мунтазам равишда таъминланиши лозим (15.11.2010 йилдаги 0289-10-сон СанҚНнинг 16.5-банди).
Қурилиш соҳасида банд бўлган ходимлар ишга киришда даврий тиббий кўрикдан ёки мажбурий кўрикдан ўтишлари лозим (СанҚНнинг 16.1-банди). Эпидемиологик ҳолати яхши бўлмаган ҳудудларда қурилиш ишларини ўтказишда профилактик эмлашларни ўтказиш талаб этилади (СанҚНнинг 16.3-банди).
Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.