2018 йилда касаначининг даромадларига қай тартибда солиқ солинади?
– Тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ жисмоний шахс (касаначи)нинг яшаш жойи бўйича ёки унга ёки унинг оила аъзоларига тегишли бўлган бошқа биноларда иш берувчининг буюртмалари бўйича товарлар ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш бўйича касаначи томонидан амалга оширилаётган иш касаначилик ҳисобланади.
Касаначи олинган даромадлар бўйича ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар ва фуқароларнинг Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари ушлаб қолинган ҳолда ЖШДС тўловчиси ҳисобланади.
2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб касаначиларнинг даромадларига Солиқ кодексининг 179, 180-моддаларида белгиланган имтиёзлар қўлланган ҳолда 7,5%лик қатъий белгиланган ставкада ЖШДС солинади (24.05.2017 йилдаги ПҚ-2996-сон қарорнинг 3-банди).
2018 йилги мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 8%ни ташкил этади (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорнинг 3-банди).
Тўлов манбаида ЖШДС ва суғурта бадалларини ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва тўлаш мажбурияти корхона зиммасига юклатилади (Солиқ кодексининг 184, 305-моддалари).
ЯИТ бўйича имтиёзлар: товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш бўйича касаначиларга буюртма берадиган корхоналар 2021 йилнинг 1 январигача касаначиларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ЯИТни тўлашдан озод қилинган (5.01.2006 йилдаги ПФ-3706-сон Фармоннинг 3-банди).
Миллий реестрга киритилган, касаначилар билан меҳнат шартномалари тузадиган юридик шахслар – дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларга ҳам мазкур имтиёз татбиқ этилади (20.09.2013 йилдаги ПҚ-2042-сон қарор).
Иш берувчилар касаначилар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди бўйича алоҳида ҳисоб юритишлари ва ЯИТ ҳисоб-китоблари билан бирга солиқ инспекциясига тегишли маълумотларни тақдим этишлари шарт (Низомнинг 49-банди, ВМнинг 11.01.2006 йилдаги 4-сон қарорига 1-илова).
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.