Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 42 / Бизнесга йўлчи юлдуз бўлиб

Хорижий ваколатхона: фаолиятни ташкил этиш

 

«Baker Tilly Uzbekistan» компаниялар гуруҳи бир неча йил аввал ишлаб чиқилган «Бизнес шакллари бўйлаб гид» ноёб қўлланмасини янгилади («Норма маслаҳатчи»нинг 2014 йилдаги 15, 17, 18, 38, 39, 40, 41, 42-сонлари). У Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлган бизнесни ташкил этиш ва юритишнинг барча асосий шаклларига оид муҳим амалий қўлланмадир. У инвесторлар, раҳбарлар, бош бухгалтерлар, юристлар, солиқ маслаҳатчилари, аудиторлар ва бошқа манфаатдор шахсларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида тайёрланган.

«Хорижий тижорат ташкилотининг ваколатхонаси» секторини эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

Хорижий тижорат ташкилотининг ваколатхонаси – хорижий юридик шахснинг (фирма, компания, корпорация, жамият, ҳамкорлик ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг бошқа ташкилий-ҳуқуқий шакллари) алоҳида бўлинмаси. У Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мазкур юридик шахснинг манфаатларини ифода этади ва уларнинг ҳимоясини амалга оширади.

 

Мезонлар

 

Қонун ҳужжатларининг талаблари

 

Ташкилий-ҳуқуқий мақом

 

Норезидентнинг таркибий бўлинмаси, юридик шахс ҳисобланмайди

 

Фаолиятни амалга ошириш учун ҳуқуқий асос

 

Аккредитация

 

Фаолиятнинг хусусияти

 

Нотижорат тусда: хорижий юридик шахснинг манфаатларини ифода этиш ва уларнинг ҳимоясини амалга ошириш

 

Мулкий асос

 

Ваколатхонага уни ташкил этган хорижий юридик шахснинг мол-мулки берилади (мулк ҳуқуқи ўтмаган ҳолда)

 

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш

 

Йўл қўйилмайди.

Тадбиркорлик фаолияти амалга оширилганда ваколатхонани норезидентнинг доимий муассасаси (ДМ) деб эътироф этиш хатарлари юзага келади, бу эса аккредитацияни бекор қилишга, бюджет олдида қўшимча солиқ мажбуриятларининг юзага келишига, мансабдор шахсларни жавобгарликка тортишга олиб келади (солиқ хизмати органларида ҳисобга қўймаганлик учун – агар тадбиркорлик фаолияти ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида жами 183 кун ва ундан ортиқ муддат амалга оширилса, фаолиятни лицензиясиз амалга оширганлик учун – агар ваколатхона амалга ошираётган тадбиркорлик фаолияти тури билан шуғулланиш учун лицензия олиш талаб қилинса) ва ҳ.к.

 

Фаолиятнинг асосий амалий турлари

 

Ахборот йиғиш, уни қайта ишлаш ва (ёки) тарқатиш (сотишсиз), маркетинг, хорижий юридик шахс ишлаб чиқарадиган (амалга оширадиган) товарлар (ишлар, хизматлар) бозорини ўрганиш, шартнома тузиш олдидан фаолият, музокаралар ўтказиш, товарлар етказиб берилишлари мониторинги, давлат органлари билан ҳамкорлик.

 

Хорижий компаниянинг ўзининг асосий фаолияти ахборот йиғиш, уни қайта ишлаш ва (ёки) тижорат мақсадида тарқатиш, маркетинг соҳасидаги хизматлар, товарлар (ишлар, хизматлар) бозорларини ўрганиш ҳисобланса, ваколатхонанинг фаолияти ҳам тадбиркорлик фаолияти деб тан олиниб, солиқ органларида ҳисобга туриш ва Ўзбекистон ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи ДМ (ваколатхона) сифатида солиқларни тўлаш талаби қўйилиши мумкин

Аккредитациялаш органи

 

ЎзР Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

 

Аккредитациялаш тартиби

 

Зарур ҳужжатлар

 

Аккредитациялашга ариза1;

хорижий юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари; хорижий фирма жойлашган мамлакатда унинг расмий равишда рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки савдо реестридан кўчирма);

ваколатхона бошлиғига хорижий юридик шахс томонидан берилган ишончнома2;

хорижий юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланган ва фирма муҳри билан муҳрланган ваколатхона тўғрисидаги низом;

Ўзбекистон ҳудудида нотурар жой мулкдори бўлган юридик ёки жисмоний шахснинг мазкур жойни ваколатхонага ижарага бериш ёки сотишга тайёрлигини тасдиқлайдиган кафолат хати (ижарага бериш ёки сотиш шартлари ва муддатини кўрсатган ҳолда)

 

Қўшимча ахборот сўраш

 

Йўл қўйилмайди

 

Аккредитациялаш органига бериладиган ҳужжатларни консул легаллаштиришнинг зарурати

 

Агар уларга апостиль қўйилмаган бўлса, тақдим этилаётган ҳужжатларга нисбатан (бундан ариза мустасно) назарда тутилган3

 

Рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар тузилиши керак бўлган тил

 

Махсус талаблар назарда тутилмаган. Хорижий тилда тақдим этиладиган ҳужжатларга уларнинг рус ёки ўзбек тилига нотариал тасдиқланган таржимаси илова қилиниши керак

 

Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни кўриш муддати

 

Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар тақдим этилган кундан кейинги кундан бошлаб 10 иш куни. Кўрсатилган муддат тугаганидан кейин аккредитациялаш органи ваколатхонани аккредитациялаш ёки аккредитацияни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади

 

Аккредитациялашни рад этиш учун асослар

 

Аввал-бошдан сохта ҳужжатлар тақдим этилиши;

тақдим этилган ҳужжатларнинг ЎзР қонун ҳужжатларига мувофиқ эмаслиги

 

Аккредитацияни тасдиқлайдиган ҳужжат

 

Аккредитация тўғрисидаги сертификат

 

Аккредитация тўғрисидаги сертификат берилиши керак бўлган муддат

 

Аккредитация тўғрисидаги қарор қабул қилингандан кейин хорижий юридик шахс давлат божини (1 200 АҚШ доллари) тўлаган пайтдан бошлаб 5 кун мобайнида.

Амалиётда агар хорижий юридик шахс тўловда банк комиссиясини ҳисобга олмаса, аккредитация учун давлат божини тўлаш ҳисобига киритилган сумма банк комиссияси миқдорига камайтирилади, шу муносабат билан ваколатхонани аккредитациялаш учун давлат божини тўлаш мажбурияти бажарилмаган деб эътироф этилади

Давлат божи ундириладиган валюта

 

АҚШ доллари

 

Аккредитациялаш органини ваколатхонанинг почта манзили тўғрисида хабардор қилиш

 

Мажбурий

 

Аккредитациялаш органини хабардор қилиш керак бўлган муддат

 

Аккредитация тўғрисидаги сертификат олинган пайтдан бошлаб 10 кун

 

Хабардор қилиш шакли

 

Ёзма

 

Ваколатхонани аккредитациялаш даври

 

1 йилдан 3 йилгача. Аккредитациялашнинг аниқ даври сертификатда кўрсатилади.

Охирги йилларда амалиётда аккредитациянинг муддати одатда 1 йилни ташкил этяпти

Аккредитациялаш муддатини узайтириш мумкинлиги

 

Назарда тутилган

 

Солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш зарурати

 

Назарда тутилган.

Аккредитация тўғрисидаги сертификат олинган санадан бошлаб 10 кун мобайнида ваколатхона ўзи жойлашган жойдаги солиқ органларида ҳисобга туриши ва аккредитациялаш органига ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиши шарт

Статистика органларида ҳисобга туриш

 

Талаб қилинмайди

 

Халқ банки филиалига аккредитация тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш

 

Зарур, чунки ваколатхона иш берувчи ҳисобланади, у амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш учун банкка фуқаролар (ходимлар) тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши шарт

 

Бир нечта юридик шахснинг манфаатларини ҳимоя қиладиган ва ифода этадиган ваколатхонани аккредитациялаш

 

Йўл қўйилмайди.

 

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш далилини эътироф этиш ва солиқ органлари томонидан ДМ сифатида ҳисобга қўйиш талаби қўйилишининг юқори хатари мавжуд

Юридик шахсни таъсис этиш имконияти

 

Берилмаган.

Ваколатхона ўз номидан ҳам, бош офис номидан ҳам Ўзбекистондаги юридик шахсларнинг муассиси (иштирокчиси, акциядори) бўлишга ҳақли эмас

 

Юридик шахсларнинг устав фондида иштирок этиш (уларнинг акция ва улушларини харид қилиш) имконияти

 

Берилмаган

 

Оддий ширкат иштирокчиси бўлиш имконияти

 

Берилмаган

 

Ўз фаолиятини хорижда ДМ орқали амалга ошириш имконияти

 

Берилмаган

 

Ваколатхонани хорижий корхона сифатида қайта ташкил этиш имконияти

 

Назарда тутилмаган.

Ваколатхонанинг аккредитацияси тугатилганидан кейин юридик шахс рўйхатдан ўтказилиши мумкин ёхуд юридик шахс алоҳида рўйхатдан ўтказилади

Минтақавий офислар очиш имконияти

 

Назарда тутилмаган

 

Ваколатхона тўғрисидаги низом

 

Ваколатхона фаолиятининг асосий мақсадини самарали бажариш тартибини белгилайди ва унинг шартларини қайд этади.

 

Амалиётда ваколатхона тўғрисидаги низомларнинг асосий қисми илгари ишлаб чиқилган андозалар асосида тузилган бўлиб, уларда қонун ҳужжатларидаги ўзгартишлар ҳисобга олинмаган. Бу солиқ ва ҳуқуққа оид хатарларнинг юзага келишига олиб келади. Шу сабабли ваколатхона тўғрисидаги низомни тайёрлашга (экспертизасига) профессионал аудиторлик ёки адвокатлик ташкилотларини жалб этиш мақсадга мувофиқдир

Устав фонди ёки бошқа кафолатли фонд

 

Шакллантиришга талаблар мавжуд эмас

 

Молиялаштириш

 

Хорижий ташкилотга тегишли бўлган ва ваколатхона томонидан ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун ажратилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

 

Амалиётда хатарнинг турли даражасига эга бўлган молиялаштиришнинг 8 варианти қўлланади

Ваколатхонанинг валюта счётларига норезидентдан (бош офисдан) келиб тушаётган хорижий валютанинг 50%ини мажбурий сотиш зарурати

 

Йўқ

 

Ваколатхона фаолиятини амалга ошириш учун счётлар очиш

 

Счётлар турлари

 

Хорижий валютада;

миллий валютада

Счётлар эгаси

 

Хорижий тижорий юридик шахс

 

Счёт очиш учун банкка тақдим этиладиган ҳужжатлар

 

Счёт очишга ариза;

СТИР берилганлиги тўғрисида гувоҳноманинг нусхаси;

имзолар намуналари ва муҳр изи босилган карточкаларнинг 2 нусхаси;

пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолашга ваколати бўлган ходимнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат. Кўрсатилган ҳужжатлар қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ шаклда тақдим этилади

 

Хорижий валютада счёт очиш учун ЎзР МБ рухсатномасини олиш

 

Талаб қилинмайди

 

Имзолар намуналари ва муҳр изи туширилган карточкани расмийлаштириш чоғида бухгалтерия ҳисоби функцияларини бажарувчи шахснинг имзо намунасини тақдим этиш зарурати

 

Назарда тутилган

 

Миллий валютада счётларни очиш учун ҳақ

 

0,5 ЭКИҲ миқдорида ундирилади

 

Хорижий валютада счётларни очиш учун ҳақ

 

0,5 ЭКИҲ миқдорида ундирилади

 

Ахборотни ошкор этиш

 

Ошкор этиладиган ахборот

 

Булар қуйидаги ахборотдир:

давлат рўйхатидан ўтказиладиган битимлар бўйича;

ваколатхона аккредитацияланганидан далолат берувчи;

ходимлар сони ва таркиби, меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ва шароитлари, шу жумладан меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги;

давлат солиқ ҳисоботи тарзида тақдим этиладиган;

норезидентнинг (ваколатхона бош офисининг) тижорат сири бўлмаган бошқа маълумотлар

Ахборот олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар

 

Аккредитациялаш органи, қонун ҳужжатлари билан берилган ваколатлар доирасида бошқа давлат органлари, норезидентнинг (бош офиснинг) ваколатли шахслари, аудиторлар, ваколатхона ходимлари

 

Бошқарув органлари

 

Ваколатхона раҳбари

 

Фаолиятнинг ҳуқуқий асоси

 

Хорижий юридик шахснинг ишончномаси

 

Мақом

 

Фақат жисмоний шахс (ЎзР фуқароси, хорижий давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс)

 

Аккредитация

 

Агар ваколатхона раҳбари хорижий давлат фуқароси бўлса, зарур

 

Аккредитациялаш органи

 

ЎзР Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

 

Аккредитациялаш учун зарур ҳужжатлар

 

Аккредитациялашга ариза;

шахсий варақа (ўзбек ва инглиз тилларида 2 нусха);

3 х 4 см 2 та фотосурат;

ваколатхонага ишга қабул қилиш тўғрисида ваколатли шахс (хорижий юридик шахснинг раҳбари) томонидан имзоланган тасдиқлаш хати4, легаллаштириш (апостиль) билан;

юқумли ВИЧнинг мавжуд эмаслиги тўғрисида сертификат;

миллий паспорт нусхаси

Ваколатхона раҳбарининг шахсий аккредитациясини тасдиқлайдиган ҳужжат

 

Хорижий ходимнинг аккредитация карточкаси

 

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигидан ваколатхонада меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатнома олиш

 

Талаб қилинмайди

 

Аккредитация карточкасининг амал қилиш муддати

 

Ваколатхонани аккредитациялаш муддатига тенг, бироқ 12 ойдан ошиши мумкин эмас

 

Аккредитация карточкасининг амал қилиш муддатини узайтириш

 

Йўл қўйилади

 

Меҳнат шартномасини тузиш зарурати

 

Назарда тутилган

 

Ваколатхона раҳбарининг ваколатлари

 

Ишончнома ва ваколатхона тўғрисидаги низомда назарда тутилган. Ваколатхона фаолиятининг нотижорат хусусиятига зид бўлмаслиги керак.

 

Ваколатхона раҳбарининг хорижий юридик шахс номидан контрактлар тузишга ваколати ваколатхонага ДМ мақомини берган ҳолда уни аккредитациялашни тугатишга олиб келиши мумкин

Ваколатхона раҳбарининг ваколатларини бошқа шахсга бериш

 

Йўл қўйилади, агар хорижий юридик шахснинг ишончномаси ваколатхона раҳбарининг бошқа шахсга ишониб топшириш ҳуқуқини назарда тутса ва бу ваколатхона тўғрисидаги низомга зид бўлмаса

 

Ваколатхона раҳбари номидан бериладиган ишончнома шакли (бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида)

 

Ёзма, нотариал тасдиқланган ҳолда

 

Ишончнома муддати

 

Хорижий юридик шахс берган ишончнома муддатидан ошмаслиги керак

 

Бериладиган ваколатлар

 

Хорижий юридик шахснинг ишончномасига кўра ваколатхона раҳбарига бериладиган ваколатлар доирасидан четга чиқмаслиги керак

 

Бошқа шахсга ишониб топшириш муносабати билан юзага келадиган ваколатхона раҳбарининг мажбурияти

 

Хорижий юридик шахсни юз берган бошқа шахсга ишониб топшириш тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиш

 

Ваколатхона раҳбари ваколатларини бекор қилиш асослари

 

1. Меҳнат шартномаси муддатининг тугаши;

2. Ваколатларнинг муддатидан аввал бекор қилиниши:

норезидент (бош офис) ваколатли вакилининг ташаббуси билан. Фақат ЎзР МКнинг 100-моддаси 2-қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда йўл қўйилади ва тегишли қарор билан расмийлаштирилади;

ваколатхона раҳбарининг ташаббуси билан. Асос – ваколатхона раҳбарининг аризаси

Ишга қабул қилиш

 

Ходимлар

 

ЎзР фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар

 

Ходимлар аккредитацияси

 

Фақат чет эл фуқароларига нисбатан амалга оширилади

 

Аккредитациялаш органи

 

ЎзР Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

 

Ходимни аккредитациялашга ҳужжатлар рўйхати

 

Ваколатхона раҳбари имзолаган ариза;

шахсий варақа (ўзбек ва инглиз тилларида 2 нусхада);

3 х 4 см 2 та фотосурат;

ваколатхонадаги ишга қабул қилиш тўғрисида ваколатли шахс (ваколатхона раҳбари) имзолаган тасдиқлаш хати4;

юқумли ВИЧнинг мавжуд эмаслиги тўғрисида сертификат;

миллий паспорт нусхаси

Ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати

 

улар тақдим этилган санадан бошлаб 10 кун

 

Ходимнинг шахсий аккредитациясини тасдиқлайдиган ҳужжат

 

Аккредитация карточкаси

 

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигидан ваколатхонада меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатнома олиш

 

Талаб қилинмайди

 

Аккредитация карточкасининг амал қилиш муддати

 

Ваколатхонани аккредитациялаш муддатига тенг, бироқ 12 ойдан ошиши мумкин эмас

 

Аккредитация карточкасининг амал қилиш муддатини узайтириш

 

Йўл қўйилади

 

Иш берувчи билан меҳнат муносабатлари

 

ЎзР меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари, якка тартибдаги меҳнат шартномалари, иш тартиби қоидалари, лавозим йўриқномалари ва ваколатхонанинг бошқа локал ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади

 

Хорижий ходимларни ўриндошлик шартларида қабул қилиш

 

Йўл қўйилади

 

Ваколатхона рўйхатдан ўтказилган жойда доимий ёки вақтинчалик пропискаси бўлмаган ходимлар билан меҳнат шартномалари тузиш

 

Йўл қўйилади

 

Ваколатхона рўйхатдан ўтказилган жойда доимий ёки вақтинчалик пропискаси бўлмаган шахслар билан пулли хизмат кўрсатишга шартномалар тузиш

 

Йўл қўйилади

 

Ваколатхона ходимларининг меҳнатига хорижий валютада ҳақ тўлаш

 

Нақд шаклда – тақиқланган;

нақдсиз шаклда – йўл қўйилади («Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддаси 2-қисми 2-хатбошиси ва 3-қисми). Ушбу мақсадда ваколатхона ходимига (ЎзР фуқароси ёхуд хорижий фуқарога) ЎзРдаги ваколатли банкда ёки хорижий давлатдаги банкда талаб қилиб олингунгача депозит счёт очиш зарур, меҳнат ҳақи тарзидаги валюта маблағлари унга ўтказилади

 

Иш берувчининг фуқаролик мажбуриятини мажбурий суғурталаш шартномаларини тузиш зарурати

 

Назарда тутилган

 

Бухгалтер (бош бухгалтер) ёллаш ҳақида талаб

 

Назарда тутилмаган

 

ЎзР ТИВ ҳузуридаги Дипломатик сервис хизматининг (ДСХ) кадрлар ҳисобини юритиш, божхонага оид ва бошқа маслаҳат хизматлари кўрсатиш зарурати

 

Назарда тутилмаган.

Хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ДСХнинг сервис хизматлари комплексидан фойдаланишга мажбур эмас. Бироқ муҳим масалалар юзасидан ДСХ билан ҳамкорлик қилиш мақсадга мувофиқ.

 

Хорижий ташкилотлар ваколатхоналарининг барча автотранспорт воситалари учун махсус турдаги давлат рўйхат рақамлари назарда тутилган. Амалда ДСХ кўмагисиз ушбу рақамларни олиш (автотранспортни ҳисобга қўйиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, ҳисобдан чиқариш) мушкул 

Бухгалтерия ҳисобини (аутсорсинг) малакали аудиторлик ташкилотлари юритишининг мақсадга мувофиқлиги

 

Назарда тутилган ва қуйидагилар сабабли афзал саналади:

1) норезидент (бош офис) манфаатларини бевосита ифода этиш ва ҳимоялашга йўналтирилган жараёнлар самарадорлиги концентрацияси ошиши;

2) бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш ва юритиш учун ресурслар ва ходимлар тежалиши;

3) профессионал аудиторлик фирмаларининг тажрибасидан фойдаланиш имконияти

Юридик хизматни ташкил этиш ҳамда ваколатхона фаолиятининг юридик кузатуви хизматларини кўрсатиш учун адвокатлик тузилмалари (фирмалари) мутахассисларини жалб этишнинг (юридик аутсорсинг) мақсадга мувофиқлиги

 

Ваколатхона фаолиятининг кундалик комплекс юридик кузатуви учун юридик хизмат ташкил этиш мақсадга мувофиқ.

Мураккаб ва ўзига хос масалаларни, шу жумладан ваколатхона негизида норезидентнинг ДМ эътироф этилиши хатарлари билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш, шунингдек назорат қилувчи органларнинг текширувларини ҳуқуқий жиҳатдан кузатиш, судларда ҳимоя қилиш, ҳокимият ва бошқарув органларида вакиллик қилиш зарурати туғилганда адвокатлик тузилмалари мутахассисларини жалб этиш мақсадга мувофиқ

 

Ваколатхона харажатлари

 

Умумий шартлар

 

Ваколатхонанинг ўз эҳтиёжларига доир харажатлар билан чекланиши керак

 

Вакиллик харажатлари

 

Ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш ёки қўллаб-қувватлаш мақсадида шахсларни, шунингдек назорат органларининг мажлисларига келган иштирокчиларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича (расмий қабулни ўтказиш, транспорт таъминоти, кўрсатилган шахсларнинг овқатланиши ва яшаш харажатлари, солиқ тўловчининг штатида бўлмаган таржимонларнинг хизматларига ҳақ тўлаш ва ҳоказо)

 

Тасдиқловчи ҳужжатлар

 

Вакиллик мақсадларига харажатларни амалга ошириш тўғрисида буйруқ (вакиллик тадбирини ўтказишга буйруқ);

вакиллик тадбири дастури;

вакиллик харажатлари сметаси;

вакиллик тадбирини ўтказиш тўғрисида ҳисобот;

вакиллик харажатларини ҳисобдан чиқариш тўғрисида далолатнома;

бирламчи, шу жумладан вакиллик мақсадлари учун четдан бирор-бир товарларни харид қилиш далилини тасдиқлайдиган ҳужжатлар;

чет ташкилотларнинг хизматларига ҳақ тўланганлигини тасдиқлайдиган бирламчи ҳужжатлар;

чет ташкилотлар билан хизматлар кўрсатишга шартномалар

 

ТМБни харид қилиш харажатлари

 

Реклама материаллари, журналлар, хўжалик анжомлари ва маъмурий функцияларни амалга ошириш учун бошқа мол-мулкни харид қилиш харажатлари

 

Бошқа харажатлар

 

Ходимларнинг иш ҳақини тўлаш харажатлари, хизмат сафари харажатларини компенсациялаш харажатлари, ижара ва коммунал тўловлар

 

Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича хизмат кўрсатадиган (ишлар бажарадиган) жисмоний шахсларни хизмат сафари харажатларини тўлаган ҳолда хизмат сафарига жўнатиш

 

Йўл қўйилмайди, чунки хизмат сафари харажатлари фақат меҳнат шартномалари асосида фаолиятни амалга оширадиган ходимларга тўланади.

Фаолиятини фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида амалга оширувчи жисмоний шахсларга тўланган маблағлар ушбу жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланади ва уларга солиқ солинади, жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилган ҳоллар бундан мустасно.

Ҳақиқатда қилинган ва жисмоний шахс томонидан тасдиқланган харажатларни қоплаш, ЎзР қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этилган ҳолда, ФКнинг 821-моддаси 4-хатбошиси, 842-моддаси 1-қисми ва бошқа нормалар доирасида амалга оширилиши мумкин

Норезидент – учинчи шахслардан қарзлар, молиявий ёрдам ёки хайр-эҳсонлар олиш имконияти

 

Назарда тутилмаган.

Ваколатхонанинг сўм ва валюта счётларидаги пул маблағлари фақат бош офис томонидан ажратилган маблағлар ҳисобига жамланади

Бош офисдан қарзлар, молиявий ёрдам ёки хайр-эҳсонлар олиш имконияти

 

Назарда тутилмаган, чунки ваколатхона фаолияти фақат хорижий тижорат ташкилоти – бош офис маблағларидан молияланади

 

Бош офис (норезидент) учинчи шахсларга ҳомийлик (хайрия) ёрдами кўрсатиши мақсадида ваколатхона учун очилган счётдаги маблағлардан фойдаланиш имконияти

 

Назарда тутилмаган.

Ваколатхона счётларидаги пул маблағлари фақат унинг ўз эҳтиёжлари учун сарфланиши мумкин.

 

Бироқ амалиётда бир қатор ҳолларда тижорат банклари норезидентнинг хайрия ёрдамини ваколатхона счётидаги маблағлардан қонун ҳужжатларида грант олиш (тақдим этиш) учун белгиланган тартибда амалга оширадилар 

Учинчи шахсларга фоизли ёки фоизсиз пуллик қарз ёхуд молиявий ёрдам бериш имконияти

 

Назарда тутилмаган.

Ваколатхонанинг сўмдаги ва валютадаги счётларидаги пул маблағлари фақат ўз эҳтиёжларига сарфланади ҳамда учинчи шахсларга берилиши мумкин эмас

Бош офисга қарз ёхуд молиявий ёрдам бериш имконияти

 

Назарда тутилмаган.

Норезидент (бош офис)нинг ўзи ваколатхона пул маблағлари ва бошқа мол-мулкининг эгаси ҳисобланади

Мол-мулкни лизингга олиш имконияти

 

Назарда тутилмаган

 

Ўз номидан ёхуд бош офис номидан мол-мулкни лизингга бериш имконияти

 

Йўл қўйилмайди

 

Корпоратив пластик карта ёрдамида ҳисоблашиш

 

Йўл қўйилади

 

Корпоратив пластик карта сақловчиси

 

Норезидент (бош офис) томонидан ваколат берилган, тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилган ваколатхона раҳбари ёки бошқа ходими

 

Корпоратив пластик карта сақловчисининг мажбуриятлари

 

Корпоратив банк картаси сақловчиси ҳисобот топшириш шарти билан уни олган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмай ваколатхона бухгалтериясига сарфланган маблағлар тўғрисида ҳисобот тақдим этиши шарт. Унга қилинган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиш зарур

 

Ҳисобот шакли

 

Эркин

 

Сақловчи корпоратив пластик карта орқали тўлаши мумкин бўлган харажатларнинг турлари

 

Вакиллик харажатлари, ТМБ харид қилиш, ЁММ сотиб олиш ҳамда ваколатхонанинг ўз эҳтиёжлари учун амалга ошириладиган бошқа харажатлар

 

Бош офис билан шартномалар тузиш зарурати (имконияти)

 

Мавжуд эмас (назарда тутилмаган), чунки ваколатхона бош офиснинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади

 

Бухгалтерия ҳисобини юритиш зарурати

 

Назарда тутилган.

Бухгалтерия ҳисобини юритиш ЎзР қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши керак

Бухгалтерия ҳисобини юритиш махсус стандартлари (қоидалари)

 

Мавжуд эмас. Ҳисоб умумий асосларда юритилади. Шу муносабат билан махсус ҳисоб юритишни ташкил этиш талаб этилади

 

Фойда (зарарлар)

 

Фаолият нотижорат хусусиятига эгалиги сабабли мавжуд эмас

 

Ваколатхона ЎзР ҳудудида ўз фаолиятини амалга ошириши учун унга берилган хорижий юридик шахснинг асосий воситалари ва ТМБни реализация қилиш

 

Йўл қўйилади.

 

Реализация қилиш операциялари мунтазам тусда бўлганда, шунингдек кўчмас мулк, автотранспорт воситалари, ташкилий техника ва бошқа мол-мулкни реализация қилишдан даромад олинган тақдирда солиқ хатарлари юзага келади. Шу муносабат билан бўлғуси операциялар экспертизасини ўтказиш, уларни амалга оширишда маслаҳатлар олиш, ҳуқуқий ва солиқ хатарларини баҳолаш, ҳужжатларни тўғри тайёрлаш, икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисидаги халқаро келишувларнинг имкониятларини ўрганиш ва ҳ.к. мақсадга мувофиқдир

Тўланадиган солиқлар ва мажбурий тўловлар

 

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи:

 

Резидентлар (ЎзР фуқаролари)

 

Ваколатхона тўлайдиган жисмоний шахсларнинг даромадларидан йил бошида белгиланган ЭКИҲдан келиб чиқиб солиқ солиш шкаласи бўйича тўланади. Солиқнинг аниқ ставкалари ҳар йили ЎзР Президентининг қарорлари билан белгиланади (2018 йил учун – 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 8-илова)

 

ЎзР резидентларига айланган (кетма-кет 12 ойлик давр ичида жами 183 кун шу ҳудудда турган) хорижий фуқаролар

 

Даромадлар тўғрисидаги декларация асосида йил бошида белгиланган ЭКИҲдан келиб чиқиб солиқ солиш шкаласи бўйича тўланади.

Солиқнинг аниқ ставкалари ЎзР Президентининг қарорлари билан ҳар йили белгиланади.

Декларация тақдим этиш муддати – ўтган йилдан кейинги йилнинг 1 апрелигача.

Хорижий фуқаро – ЎзР резиденти ваколатхонадаги фаолиятини календарь йил давомида тугатган ва Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетаётган бўлса, республика ҳудудида турган вақтда жорий солиқ даврида ҳақиқатда олган даромадлари тўғрисидаги декларацияни жўнаб кетишидан 1 ой аввал тақдим этиши зарур.

У жорий йилнинг 1 февралига қадар доимий яшаш учун хорижга чиқиб кетаётган бўлса, жорий йил учун даромадлар бўйича декларация тақдим этилмайди

ЎзР норезидентлари

 

Ваколатхона тўлайдиган даромадлардан 20%лик ставкада (чегирмаларсиз) тўланади

 

Резидентларнинг хорижий валютадаги даромадларидан ЖШДС тўлаш имконияти

 

Назарда тутилган.

Мазкур шахслар хорижий валютада ҳисоблаб чиқарилган ЖШДСни хорижий давлатда жойлашган банк счётидан тўлашлари мумкин. Бунда миллий валютада ифодаланган солиқ тўланган санада ЎзР МБ томонидан белгиланган курс бўйича хорижий валютада қайта ҳисоблаб чиқилади

Норезидентларнинг хорижий валютадаги даромадларидан ЖШДС тўлаш имконияти

 

Назарда тутилмаган

 

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ:

 

ЎзР ҳудудида жойлашган ва ваколатхона фаолиятини ташкил этиш учун фойдаланиладиган кўчмас мулкка солиқ солинади. Норезидентнинг бошқа асосий воситалари солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланмайди, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳоллари бундан мустасно

 

норезидент мулкида бўлган мол-мулкка

 

Кўчмас мулкнинг ўртача йиллик қийматига ЎзР Президентининг қарори билан белгиланадиган солиқ ставкасини қўллаган ҳолда тўланади.

2018 йилда кўрсатилган солиқ ставкаси 5%ни ташкил этади (ПҚ-3454-сон қарорга 17-илова)

оператив (молиявий) ижара шартномаси асосида норезидент фойдаланишида бўлган мол-мулкка

 

Тўланмайди

 

лизинг шартномаси асосида ваколатхона ихтиёрида бўлган мол-мулкка

 

Тўланмайди.

 

Шу билан бирга ваколатхона лизинг мол-мулкидан фойдаланганда унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши муносабати билан аккредитацияни муддатидан аввал бекор қилиш («Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси 1-қисми) ва унга ДМ мақомини бериш хатарлари юзага келади. Бу эса тегишли солиқ оқибатлари билан боғлиқ

Ягона ижтимоий тўлов

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан 25%лик ставкада (2018 йил) тўланади (ПҚ-3454-сон қарорга 23-илова)

 

Мажбурий суғурта бадаллари

 

Ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинади.

2018 йилда ставка 8%ни ташкил этади (ПҚ-3454-сон қарорнинг 3-банди)

Божхона тўловлари:

 

ҚҚС

 

Товарлар ЎзР божхона ҳудудига олиб кирилганда кўрсатилган товарларнинг божхона қийматига ЎзР Президентининг қарори билан белгиланадиган фоизли ставкани қўллаган ҳолда, шунингдек акциз солиғи ва божхона божлари суммалари тўланади. 2018 йилда – 20% (ПҚ-3454-сон қарорнинг 3-банди)

 

Акциз солиғи

 

Акциз тўланадиган товарлар ЎзР божхона ҳудудига импорт қилинганда, мазкур товарларнинг божхона қийматига ЎзР Президентининг қарори билан белгиланган солиқ ставкасини қўллаган ҳолда тўланади.

2018 йилги акциз солиғи ставкалари ПҚ-3454-сон қарорга 12-1 ва 12-2-иловаларда белгиланган.

 

ДМ аломатлари мавжуд бўлган тақдирда акциз тўланадиган товарларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш (топшириш) билан боғлиқ тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш доирасида акциз солиғини тўлаш бўйича мажбуриятларнинг пайдо бўлиши хатари юзага келади

Божхона божлари ва йиғимлар

 

Импорт чоғида қонун ҳужжатлари билан белгиланган ставкаларни қўллаган ҳолда божхонада баҳолаш усуллари ёрдамида аниқланган товарнинг божхона қийматидан тўланади

 

Фойда солиғи

 

Тўланмайди.

 

ДМ аломатлари мавжуд бўлган тақдирда ЎзР Президентининг қарори билан 2018 йил учун 14% миқдорида белгиланган ставка бўйича фойда солиғини ҳисоблаш ва тўлаш хатарлари юзага келади.

Бунда ЎзРда фаолиятни ДМ орқали амалга ошираётган юридик шахс – ЎзР норезидентининг солиқ солинадиган фойдасини аниқлашда фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш мақсади учун солиқ солинадиган фойда суммаси ДМ қилган харажатлар суммасининг 7%идан кам бўлиши мумкин эмас

Давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар

 

Тўланмайди.

Давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўловчилар юридик шахслар – ЎзР резидентлари ҳисобланади

Республика йўл жамғармасига йиғимлар

 

Автотранспорт воситалари сотиб олинганда ва (ёки) ЎзР ҳудудига вақтинча олиб кирилганда ҳар йили белгиланадиган ставкалар бўйича тўланади (2018 йил учун – ПҚ-3454-сон қарорга 22-илова)

 

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ

 

Тўланмайди.

 

ДМ аломатлари мавжуд бўлганда ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш доирасида ЎзР Президентининг қарори билан белгиланган ставкалар бўйича мазкур солиқни тўлаш мажбуриятининг юзага келиш хатари пайдо бўлади.

ЎзР ҳудудида конларни излаш ва разведка қилиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш, минерал хом ашёдан ва (ёки) техноген минерал ҳосилалардан фойдали компонентларни ажратиб олишни амалга ошираётган, шунингдек фойдали қазилмалардан фойдали компонентларни ажратиб олган ҳолда уларни қайта ишлашни амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар солиқ солиш мақсадида ер қаъридан фойдаланувчилар ҳисобланади

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

 

Тўланмайди.

 

ДМ аломатлари мавжуд бўлган тақдирда мазкур солиқни тўлаш мажбуриятларининг юзага келиш хатари пайдо бўлади, чунки фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи ЎзР норезидентлари ҳам сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилари ҳисобланади

Ер солиғи

 

Тўланмайди.

Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар, шу жумладан ЎзР норезидентлари ер солиғи тўловчиларидир (туташ ер участкаси билан бирга кўчмас мулкни ижарага бериш бундан мустасно).

Кўчмас мулк ижарага берилган тақдирда, ижарага берувчи ер солиғини тўловчи бўлади.

 

ДМ аломатлари мавжуд бўлганда ёки ваколатхона норезидентга тегишли бўлган ер участкасидан амалда фойдаланганда солиқ тўлаш бўйича мажбуриятларнинг юзага келиш хатари пайдо бўлади

Ҳисоботлар

 

Ваколатхонанинг фаолияти тўғрисида ҳисобот

 

Ваколатхона раҳбари томонидан аккредитациялаш органига юборилади

 

Топшириш даврийлиги

 

Йилда 1 маротаба

 

Шакли

 

Эркин

 

Молиявий ҳисобот

 

Ваколатхона солиқ органларига молиявий ҳисобот тақдим этишига доир талаблар назарда тутилмаган.

 

Амалиётда солиқ органлари, одатда, уни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай эркин шаклда тақдим этиш таклифи билан ваколатхоналарга мурожаат қиладилар

ЖШДС бўйича ҳисобот

 

Солиқ органларига юборилади

 

Топшириш даврийлиги

 

Ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай

 

Шакли

 

ЎзР Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган

 

ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича ҳисобот

 

Солиқ органларига юборилади

 

Топшириш даврийлиги

 

Ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай

 

Шакли

 

ЎзР Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган

 

Ваколатхона фаолиятининг давлат органлари томонидан текширилиши

 

Назорат қилувчи органлар томонидан режали текширувларнинг ўтказилиши

 

Йўл қўйилмайди

 

Режадан ташқари текширув ўтказишга чеклов

 

Назарда тутилган

 

Муқобил текширувлар

 

Йўл қўйилмайди, шу жумладан жиноят ишлари бўйича (5.10.2016 йилдаги ПФ-4848-сон Фармоннинг 3-банди)

 

Назорат тартибидаги текширувлар

 

Йўл қўйилмайди

 

Ваколатхона фаолиятини камерал назоратдан ўтказиш

 

Назарда тутилган.

Солиқ органлари ваколатхона белгиланган тартибда тақдим этган ҳисоботни, шунингдек солиқ органларида мавжуд бўлган унинг фаолияти тўғрисидаги бошқа ҳужжатларни ўрганиши ва таҳлил қилиши асосида, ваколатхона жойлашган жойга чиқмасдан амалга ошириладиган назорат шаклидан иборат

Илгари текширув билан қамраб олинган даврдаги ҳужжатлар асосида камерал назорат ўтказиш

 

Йўл қўйилади

 

Солиқ органлари камерал назорат доирасида ваколатхонанинг солиқ ҳисоботида хатоликлар ва қарама-қаршиликларни аниқлаши

 

Солиқ органларида сақланаётган ҳужжатларни таҳлил қилиш жараёнида солиқ ва валютага оид қонунбузарлик аломатлари аниқланган тақдирда уларнинг мансабдор шахслари ваколатхонани бу ҳақда ёзма равишда хабардор қиладилар. Бундай хабарномани олиш натижалари бўйича ваколатхонанинг мансабдор шахслари 10 кун ичида солиқ органига тузатиш киритилган солиқ ҳисоботини тақдим этишлари ёхуд аниқланган тафовутлар (четга чиқишлар) тўғрилигини ёзма равишда асослаб беришлари шарт.

Солиқ тўловчи белгиланган муддатда аниқланган тафовутлар асосланмасини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этмаган ҳолда давлат солиқ хизмати органи қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш бўйича даъво аризаси билан судга мурожаат қилади

Аудиторлик текшируви

 

Йўл қўйилади ва мақсадга мувофиқ саналади.

Айниқса ваколатхона фаолиятида ДМ аломатлари мавжудлигини, шунингдек бухгалтерия ҳисоби тўғри ташкил этилганлиги ва юритилишини, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш муддатлари ва тартибини, ваколатхона ЎзР ҳудудида фаолият юритиши давомида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишини текшириш мақсадида

Ваколатхонанинг жавобгарлиги

 

Турлари

 

Аккредитацияни муддатидан олдин тугатиш, солиқларни қўшимча ҳисоблаш ва жарима санкцияларини қўллаш, шу жумладан пеня ҳисоблаш

 

Аккредитациянинг амал қилишини тўхтатиш

 

Назарда тутилмаган

 

Норезидентнинг ЎзР бюджети олдидаги қарзини сўндириш мақсадида ундирувни ваколатхона счётларидаги маблағларга қаратиш

 

Норезидентнинг мажбуриятлари бўйича йўл қўйилади:

ваколатхона фаолияти билан боғланган, шу жумладан ДМ аломатлари мавжуд бўлганда;

у билан боғланмаган (масалан, норезидентнинг ЎзР ҳудудида алоҳида ҳисобда турган ДМ мажбуриятлари бўйича)

Норезидентнинг ЎзР бюджети олдидаги қарзини сўндириш учун ундирувни ваколатхонага берилган мол-мулкка – асосий воситалар ва ТМБ (ТМЗ)га қаратиш

 

Йўл қўйилади:

1) фақат ваколатхона счётларида маблағлар мавжуд бўлмаганда;

2) фақат норезидентнинг мажбуриятлари бўйича (ваколатхона фаолияти билан боғлиқ (шу жумладан ДМ аломатлари аниқланганда) ҳамда у билан боғлиқ бўлмаган (масалан, ЎзР ҳудудида норезидентнинг алоҳида ҳисобда турган ДМ мажбуриятлари бўйича)

Ваколатхона счётлари бўйича операцияларни тўхтатиш

 

Йўл қўйилади:

1) солиқ органининг ҳал қилув қарори асосида (шу жумладан ваколатхона томонидан солиқ органларига ҳисобот кечикиб топширилганда, ваколатхона кўрсатилган манзилда бўлмаганда);

2) ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ваколатли мансабдор шахсининг қарорига асосан

Тугатиш

 

Аккредитацияни тугатиш

 

Асос

 

Агар уни узайтириш тўғрисида илтимоснома бўлмаса, аккредитация муддатининг тугаши; хорижий юридик шахс тугатилиши;

хорижий юридик шахснинг ваколатхона фаолиятини тугатиш тўғрисидаги қарори;

суднинг ҳал қилув қарори;

ваколатхона қонун ҳужжатларининг талабларини бузганлиги муносабати билан аккредитациялаш органининг аккредитацияни муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги қарори

 

Хорижий юридик шахсни тугатиш муносабати билан юзага келадиган мажбуриятлар

 

Хорижий юридик шахснинг ваколатли органи ўзини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган пайтдан бошлаб 2 ҳафта мобайнида аккредитациялаш органини хабардор қилиш

 

Аккредитациялаш органининг норезидент – бош офис ташаббуси билан амалга оширилаётган ваколатхона аккредитациясини муддатидан аввал тўхтатишни рад этиши

 

Йўл қўйилмайди.

Қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

ваколатхона норезидентнинг (бош офиснинг) тегишли қарорини тақдим этмаган;

норезидентнинг (бош офиснинг) ўз ваколатхонасининг аккредитациясини муддатидан аввал тўхтатиш тўғрисидаги қарори қонун ҳужжатларини бузган ҳолда расмийлаштирилган (масалан, бундай қарорларни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан қабул қилинган, ёхуд апостиль қўйилмаган, ёки санаси қайд этилмаган бўлса ва ҳ.к.)

Аккредитациялаш органининг аккредитацияни муддатидан аввал бекор қилиш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилиш

 

Суд тартибида амалга оширилади

 

Давлат божхона ва солиқ хизматларини хабардор қилиш мажбурияти

 

Аккредитациялаш органи зиммасига юкланади

 

Солиққа оид тугатиш текширувини ўтказиш

 

Талаб қилинмайди (Солиқ кодексининг 83, 86-моддалари; ВМнинг 23.10.2000 йилдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 6, 38-бандлари).

 

Амалиётда назорат қилувчи органлар «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунни рўкач қилиб, счётларни ёпиш мақсадида банк учун солиқ қарзининг йўқлиги тўғрисида маълумотнома берилиши олдидан ихтиёрий тартибда уни ўтказишни бошлаб берадилар. Шу муносабат билан малакали аудиторлик ва адвокатлик ташкилотларининг экспертизаси ва маслаҳат кузатуви мақсадга мувофиқдир

Малакали адвокатлик ташкилотини жалб этиш

 

Мақсадга мувофиқдир, сабаби ваколатхона фаолиятини тўхтатиш тартиб-таомили юридик шахсни тугатишнинг регламентланган тартиб-таомилига қараганда ўзига хос саналади

 

Малакали аудиторлик ташкилотини жалб этиш

 

Долзарб аҳамиятга эга.

Ваколатхона аккредитацияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилгунга қадар ва уни ижро этиш жараёнида ҳал этилиши зарур бўлган энг мураккаб амалий масалаларни аниқлаш ва ечиш учун

Аккредитациясини тўхтатган ваколатхона устидан судга даъво аризалари бериш

 

Йўл қўйилмайди.

Иш бўйича судда ишни кўришга киришилган бўлса, у тўхтатилиши лозим

Аккредитациясини тўхтатган ваколатхонада муқобил текширувлар ўтказиш имконияти

 

Йўл қўйилмайди

 

Ваколатхона аккредитацияси тўхтатилгандан кейин ваколатхонага берилган норезидентнинг мол-мулкини тасарруф этиш

 

Вақтинча олиб кириш режимида расмийлаштирилган норезидентнинг мол-мулки бундай мол-мулкни реэкспорт режимига жойлаштириш йўли билан олиб чиқилиши мумкин.

Ваколатхонага берилган мол-мулк ЎзРда сотиб олинган бўлса, уни бепул асосдаги экспорт битими бўйича олиб чиқиш мумкин.

Бундай мол-мулкни Ўзбекистонда сотиш мумкин, бироқ уни ваколатхона аккредитацияси тўхтатилгунга қадар сотиш мақсадга мувофиқдир

 

 

Олег ДАМИНОВ,

«Baker Tilly Uzbekistan» компаниялар гуруҳи бошқарувчи шериги.

 

1Аризада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

1) хорижий фирманинг фаолияти тўғрисидаги ахборот (фирма бош офисининг манзили; телефон, телефакс, электрон почтаси; раҳбарлар тўғрисидаги маълумотлар; ходимларининг умумий сони;

фирма фаолиятининг предмети (турлари); охирги молия йилида сотувлар ҳажми (оборот) товар обороти; оборотда фаолият турлари улуши (%); маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар) номенклатураси; эгалари ёки асосий акциядорлари тўғрисидаги маълумотлар; асосий бўлинмалар – шуъба фирмалар, филиаллар ва б. (манзиллари ва фаолияти); фирма тарихи (асосчилари, ривожланиш босқичлари ва ҳ.к.); бошқа маълумотлар (савдо русумлари, кўчмас мулкка эгалик, ишлаб чиқариш қувватларининг, транспорт воситаларининг борлиги ва ҳ.к.);

2) республика корхона ва ташкилотлари билан ишбилармонлик ва бошқа алоқалар, бажарилишига ваколатхона ёрдам берадиган, тузилган шартномалар ва келишувлар тўғрисида батафсил ахборот;

3) ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари;

4) ваколатхонани очишга рухсат сўраладиган муддат.

2Ишончномада тўлиқ паспорт маълумотлари ва ваколатхона раҳбарига бериладиган ваколатлар рўйхати кўрсатилиши керак. Бунда аккредитациялаш органи ваколатхона раҳбари паспортининг нусхаси ва 3 х 4 см ўлчамдаги 2 та рангли фотосурати тақдим этилишини талаб қилади.

3Ҳужжатларни легаллаштириш хорижий юридик шахс рўйхатдан ўтказилган мамлакатдаги ЎзР консуллик муассасасида, бундай муассаса бўлмаганда – хорижий юридик шахс рўйхатдан ўтказилган давлатнинг ТИВда, мазкур мамлакатнинг ЎзРдаги консуллик муассасаси ёки дипломатик ваколатхонасида амалга оширилиб, кейин ЎзР ТИВнинг консуллик бошқармасида тасдиқланади.

4Ҳужжатлар давлат ёки рус тилига нотариал тасдиқланган таржимаси билан тақдим этилади. Агар ҳужжатларда апостиль қўйилган бўлса, легаллаштириш талаб қилинмайди.

 

Прочитано: 1288 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика