Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 42 / Амалий бухгалтерия

АВ: таъмирлашми ёки реконструкция?

 

Корхона балансида юкни темир йўл орқали ташишга мўлжалланган темир йўл тепловозлари ва цистерналар бор. Таъмирлаш ташкилотлари ҳар йили цистерналар ва икки хил турдаги тепловозларни хизмат муддатини узайтирган ва узайтирмаган ҳолда капитал таъмирлайдилар.

Тепловозни хизмат муддатини узайтирган ҳолда таъмирлаш далолатномасида унинг техник паспортида кўрсатилган конструктив ўзгартиришлар киритилгани қайд этилди.

Хизмат муддатини узайтирган ҳолда капитал таъмирлаш харажатларини маҳсулот таннархига киритиш мумкинми ёхуд тепловоз ва цистерна қийматини ошириш керакми?

 

– Ишлаб чиқариш асосий воситаларини ишчи ҳолатида сақлаб туриш ва уларни барча турдаги таъмирлаш (жорий, ўртача ва капитал тарзда) харажатлари маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш таннархига киритилади (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 47-банди).

Асосий воситаларнинг фойдали хизмат муддати улар ҳолатини яхшилайдиган ва хизмат муддатини узайтирадиган ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олган ҳолда корхона томонидан қайтадан кўриб чиқилиши мумкин ­(5-сон БҲМСнинг 45-банди).

Конструктив ишлар натижасида асосий воситалар фаолият юритишининг дастлаб қабул қилинган норматив кўрсаткичлари (фойдали ишлатиш муддати, қуввати, қўллаш сифати ва ҳ.к.) яхшиланса (ошса), бундай харажатлар уларнинг бошланғич қийматини ҳам оширади. Улар асосий воситаларни реконструкция қилиш, модернизациялаш ва техник қайта қуроллантиришга доир харажатларга киритилади (5-сон БҲМСнинг 23-банди).

Бинобарин, реконструкция қилиш, модернизациялаш ва техник қайта қуроллантириш натижасида цистерна ва тепловозларнинг фойдали хизмат муддати ошса, уларга доир харажатлар маҳсулот таннархига киритилмайди, балки уларнинг бошланғич қийматини оширади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1061 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика