Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 42 / Хўжалик юритиш қоидалари

Дам олиш кунидаги хизмат сафари

 

Ходим дам олиш куни Россияга хизмат сафарига жўнаб кетиб, байрам куни хизмат сафаридан Ўзбекистонга қайтиб келади. Кўрсатилган кунлар ходим йўлда бўладиган кунлар ҳисобланади.

Хизмат сафарига жўнаб кетиш ва қайтиб келиш кунлари (ходим йўлда бўладиган кунлар) байрам ва (ёки) дам олиш кунлари бўлса, уларга қандай ҳақ тўланади?

 

Йўлда бўладиган кунлар дам олиш ёки байрам кунига тўғри келиб қолса, ходимга ўртача иш ҳақини (лавозим маошини) сақлаб қолган ҳолда қўшимча дам олиш кунлари берилиши мумкин.

Хизмат сафарида бўлиш шартлари, шунингдек ана шу давр учун тўланадиган кафолатли тўловлар миқдори жамоа шартномасида белгилаб қўйилади, лекин бу тўлов миқдори ўртача иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак (МКнинг 166-моддаси).

Жўнаб кетиш ҳамда қайтиб келиш куни Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтиш куни ҳисобланади. У хизмат сафарига юборилган шахснинг паспортида ЎзР чегара-назорат пунктлари қўйган белгиси бўйича аниқланади (АВ томонидан 19.11.2015 йилда 2730-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 4-банди).

Агар ходим маъмуриятнинг фармойишига биноан хизмат мажбуриятини бажариш учун дам олиш кунида хизмат сафарига кетса, унга хизмат сафаридан қайтгач белгиланган тартибда бошқа дам олиш куни берилади (АВ томонидан 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 7-банди).

Ушбу норма Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқномада белгиланган. Бироқ у Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомда мавжуд эмас. Шунга қарамай, Ўзбекистон ташқарисига хизмат сафарига юборилганда ҳам уни қўллаш мумкин деб ҳисоблаймиз.

Жўнаб кетиш ва қайтиб келиш кунлари учун белгиланган норманинг 100%и миқдорида суткалик харажатлар тўланади.

 

Истисноли ҳолатлар мавжуд!

Ҳаво транспортида парвоз қилганда:

► агар хорижий давлатга етиб бориш санаси Ўзбекистон Республикаси аэропортидан учиб кетган санадан кейингисига тўғри келган ҳолларда жўнаб кетиш куни учун;

► агар Ўзбекистон Республикасига етиб келиш санаси халқаро авиарейснинг хорижий давлатнинг аэропортидан учиб кетган санасидан кейингисига тўғри келган ҳолларда қайтиб келиш куни учун суткалик харажатлар берилмайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1248 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика