Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 42 / Хўжалик юритиш қоидалари

Суғурта мукофотини ҳисоблаш учун МҲТФ

 

«Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича иш берувчи ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурталаши шарт. Амалиётда суғурта ташкилотлари суғурта мукофоти суммасини ҳисоблаш учун меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг йиллик миқдори ҳақидаги маълумотномани талаб қиладилар.

Суғурта мукофотини ҳисоблаш учун маълумотномага тузилган фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадларни киритишлари керакми?

 

Йўқ, суғурта мукофотини ҳисоблаш учун фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича тўланган иш ҳақи суммаларини киритиш керак эмас.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (ИФЖМС) соҳасидаги муносабатлар «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонун билан тартибга солинади.

Ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича иш берувчи ўз фуқаролик жавобгарлигини Қонунда белгиланган шартлар асосида ва тартибда суғурталаши шарт (Қонуннинг 4-моддаси).

ИФЖМС шартномаси бўйича суғурта пули шартнома тузилган санадаги ҳолатга кўра фаолиятини 1 йилдан ортиқ амалга ошириб келаётган иш берувчи учун мазкур шартнома тузилган ойдан олдинги 12 ой учун иш берувчи барча ходимларининг бир йиллик иш ҳақи миқдорида белгиланади (Қонуннинг 10-моддаси).

Суғурта мукофоти суғурта пулини суғурта тарифига кўпайтириш орқали ҳисоблаб чиқарилади (Қонуннинг 11-моддаси).

Иш берувчиқонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жисмоний шахс билан меҳнат шартномаси тузган юридик ёки жисмоний шахс.

Ходим – иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси асосида ишлаётган жисмоний шахс (Қонуннинг 3-моддаси).

Шу сабабли суғурта мукофоти суммасини ҳисоблаб чиқариш учун меҳнатга ҳақ тўлаш фондини аниқлаш чоғида фақат меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларнинг йиллик иш ҳақи суммаси ҳисобга олинади.

Фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ишларни бажарувчи шахсларнинг МҲТФ ИФЖМС шартномаси бўйича суғурта мукофотларини ҳисоблаш чоғида инобатга олинмайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 1602 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика