Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 42 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфи қандай таҳлил қилинади

 

Давлат солиқ хизмати органларида солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом (5.10.2018 йилда 3075-сон билан рўйхатдан ўтказилган) эълон қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда солиқ текширувларини ўтказиш учун солиқ тўловчилар танлаб олинишини таъминлайдиган «хавфни таҳлил этиш» тизими жорий этилмоқда (Президентнинг 27.07.2018 йилдаги ПФ–5490-сон Фармонига қаранг).

 

Таҳлил этиладиган маълумотлар

Қабул қилинган ҳужжатда белгиланишича, солиқ органлари 5 та йўналишдаги ташқи манбалардан солиқ тўловчилар ҳақида олинган ахборотни махсус дастурий маҳсулот воситасида таҳлил қилишлари керак:

1. Тадбиркорлик субъектларининг шахсий карточкаларида солиқ қарздорлиги мавжудлиги.

2. Тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ мажбуриятларининг бажарилишида солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича тақдим этилган солиқ ҳисоботларига мунтазам равишда (бир йил давомида 2 ва ундан ортиқ марта) қайта ҳисоб-китобларнинг амалга оширилганлиги.

3. Тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисобот даври мобайнида дастлаб рўйхатга олинган юридик манзилининг бир ҳудуддан бошқа бир ҳудудга мунтазам равишда (2 ва ундан ортиқ марта) ўзгартириб борилганлиги.

4. Тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзларига тегишли бўлмаган тўлов терминалларидан фойдаланилганлиги.

5. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан айнан бир тадбиркорлик субъекти фаолиятидан норозилиги ҳақидаги мурожаатлар.

 

Хавф даражалари

Дастурий маҳсулот олинган ахборотни тўлиқ таҳлил қилади ҳамда баллик тизим орқали солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи даражаси ҳақида якуний натижаларни шакллантиради. Бунда дастур камчиликлар суммаси (уларнинг пулдаги ифодаси ҳақида сўз бораётган кўринади – таҳр.) ва камчиликларга йўл қўйилган ҳолатлардан келиб чиқади.

Таҳлил чорак давомида бир маротаба, ҳар чоракдан кейинги ойнинг ­25-санасигача ўтказилади. Бироқ ушбу қоида банкдан ташқари йирик миқдордаги пул айланмаларини амалга оширган тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи даражаси қуйидаги уч тоифага бўлинади:

а) солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори бўлган тадбиркорлик субъектлари;

б) солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи ўртача бўлган тадбиркорлик субъектлари;

в) солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст бўлган тадбиркорлик субъектлари.

 

Бизнес-субъектлар учун «хавфни таҳлил этиш» оқибатлари

Солиқ органлари хавф даражасига қараб тадбиркорлик субъектларига нисбатан қуйидаги чораларни кўрадилар:

Хавф даражаси

 

Шахсий кабинет орқали хабардор қилиш

 

Камерал назорат ўтказиш

 

Солиқ текширувини ўтказиш

 

Юқори

 

Хавф даражаси берилганлиги ҳақида хабардор қилинади

 

Камерал назоратдан ўтказилади

 

Камерал назорат натижалари бўйича аниқлаштирилган ҳисоботлар ёхуд асослантирувчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда солиқ органлари текшириш ўтказиш учун прокуратурага мурожаат қиладилар

 

Ўртача

 

Паст

 

Хабардор қилиш назарда тутилмаган

 

Камерал назорат ўтказилмайди

 

Солиқ органлари текшириш ўтказиш учун прокуратурага мурожаат қилмайдилар

 

 

 

Бу – муҳим! Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик низомга мувофиқ, «хавфни таҳлил этиш» натижалари 1 кундан 10 кунгача давом этадиган текширувларни ўтказиш учун асос ҳисобланади. Президентнинг 22.01.2018 йилдаги ПФ–5308-сон Фармони билан эълон қилинган 2 йиллик мораторий бундай текширувларга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1036 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика