Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 30 / Юридик маслаҳатлар

Мебелни сертификатлаш шарт

 

Оилавий корхонамиз 2015–2017 йиллар давомида ётоқхона ва ошхона мебеллари ишлаб чиқариб, истеъмолчиларга етказиб берган. Аммо бу маҳсулотларга «Мувофиқлик сертификати» ва «Гигиеник сертификат» олинмаган. Ушбу маҳсулотлар реализацияси учун қонунчиликда қандайдир жазо чоралари назарда тутилганми?

Ш.Хажимов, бухгалтер.

 

Мебель ишлаб чиқариш (якка тартибдаги буюртмалар бўйича тайёрланадиган мебелдан ташқари) мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатига (75-банд) киради.

Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган, лекин сертификатлаштирилмаган маҳсулотни реализация қилганлик учун тайёрловчининг (тадбиркорнинг) мансабдор шахслари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор – тайёрловчилар маъмурий жавобгарликка тортиладилар («Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддаси 1-қисми, кейинги ўринларда Қонун).

Чунончи, мазкур турдаги ҳуқуқбузарлик учун ЭКИҲнинг 2 араваридан 3 бараваригача миқдорда жарима назарда тутилган (МЖТКнинг 214-моддаси 1-қисми).

Маъмурий жазо чораси қўлланилганлиги тайёрловчиларни (тадбиркорларни) мажбурий сертификатлаштиришни ўтказишдан озод қилмайди (Қонуннинг 23-моддаси 2-қисми).

 

Жавобларни «Norma» МЧЖ эксперти Жамолиддин ВАККАСОВ тайёрлади.

Прочитано: 1280 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика