Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 30 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Ипотека кредити: шартлар ўзгартирилди

 

Президентнинг 18.07.2018 йилдаги «2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди. Ҳужжат матни ЎзАда жойлаштирилган.

 

Қишлоқ ва шаҳарларда кредитлаш шартлари бир хил

1.07.2018 йилдан 1.01.2020 йилгача бўлган даврда қишлоқ жойларда ва шаҳарларда ипотека кредити беришнинг ягона шартлари белгиланди. Ипотека 20 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр ҳамда биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7% ставкаси билан ва кейинги даврда МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида расмийлаштирилади.

Шу тариқа, дастур доирасида шаҳарларда ипотека кредити беришнинг базавий шартлари ўзгартиришсиз қолдирилди.

Ўз навбатида, қишлоқ жойларда ипотека кредитини расмийлаштириш муддати 15 йилдан 20 йилгача оширилди.

 

Дастлабки бадалларнинг янги миқдорлари тасдиқланди

Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун уй қурувчиларга дастлабки бадал:

0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 2, 3, 4, 5 қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) ва 2, 3 хонали бир қаватли арзон уй-жойлар учун – 10%ни;

0,04 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 2 қаватли 4 хонали бирлаштирилган арзон уй-жойлар ва 0,06 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 3, 4 ва 5 хонали арзон уй-жойлар учун – 25%ни ташкил этади.

Бинобарин, I ва II типдаги уйлар учун илгари амал қилган миқдор (15%ни ташкил этган) пасайтирилди, III типдаги уйлар учун эса аввалги даражада сақланиб қолди. Шунингдек иморатларнинг янги турлари киритилди: I типга – 4 ва 5 қаватли кўп квартирали уй-жойлар, III типга 6 сотихли участкаларда бир қаватли 3, 4 ва 5 хонали уй-жойлар.

Шаҳарларда ёш оилаларга, эски уйларда яшовчиларга ва турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига дастлабки бадалнинг ўртача миқдори 25%дан 15%гача пасайтирилди. Бунда дастлабки бадалнинг табақалаштирилган миқдори (квартира жойлашган қаватга қараб) амалиётга жорий этилмоқда.

Дастурларни амалга оширишда «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ, ТИФ Миллий банки, «Ипотека банк» АТИБ, Халқ банки АТБ, «Асака» АТБ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ иштирок этади. Уларнинг буюртманомалари бўйича Молия вазирлиги кредит линиялари очади. Шунингдек жорий йилда қишлоқ жойларда уй-жой қуриш учун Давлат бюджетидан қўшимча маблағлар ажратилади.

Олег ЗАМАНОВ,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1321 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика