Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 30 / Амалий бухгалтерия

Касаллик варақаси бўйича тўловни тўғри тўлаш

 

Ходима 2.04.2018 йилда ойига 650 000 сўмлик маош билан тўқимачилик фирмасига ишга қабул қилинди. 2018 йил 20–25 июнда касал бўлди, буни тасдиқловчи вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бор. Унда бемор 26.06.2018 йилдан ишга тушиши мумкин деб ёзилган. Ходима касаллик варақасини тақдим этгунча ва тақдим этгандан кейин ишга чиққан. Корхонамиз – унинг биринчи иш жойи, илгари у ҳеч қаерда ишламаган.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин? Унинг суммасини қандай солиқ ҳисоботларида кўрсатиш лозим?

 

– Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ тайинланади ва тўланади. Даволаш-профилактика муассасаси томонидан Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (АВ томонидан 17.04.2015 йилда 2667-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асос ҳисобланади.

Нафақа миқдорлари ходимларнинг меҳнат стажи давомийлиги, шунингдек ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар турларига қараб табақалаштирилади. Бунда айрим тоифадаги шахсларга нафақалар Низомнинг 26–28-бандларига мувофиқ иш стажидан қатъи назар меҳнат ҳақининг тўлиқ миқдорида тўланади.

Ходим давлат ижтимоий суғурта бадали тўлаган даврининг (умумий иш стажининг) давомийлигига боғлиқ равишда қуйидаги миқдорларда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини олиши керак:

● умумий иш стажи 8 йилгача бўлганда – иш ҳақининг 60%и миқдорида;

● умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлганда, шунингдек иш стажидан қатъи назар 21 ёшга етмаган чин (сағир) етимлар – иш ҳақининг 80%и миқдорида.

Нафақанинг энг кам миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас.

Нафақани ҳисоблаш учун меҳнатга қобилиятсизлик бошланган ойдаги ходимнинг маоши олинади ва суғурта бадаллари ҳисобланган охирги 12 ойдаги мукофотлар ва бошқа устамалар суммасининг 1/12 қисмига кўпайтирилади.

Сизнинг ҳолатда ходимага фақат 650 000 сўм маош ҳисобланган.

2018 йил июнда 5 кунлик иш ҳафтасида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини ҳисоблаб чиқариш учун ўртача кунлик иш ҳақи 32 500 сўмни (650 000 / 20 кун) ташкил этади.

Нафақанинг умумий суммаси ўртача кунлик иш ҳақини вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврига тўғри келадиган иш кунлари сонига кўпайтириш, ходиманинг умумий стажи 8 йилдан кам бўлганлиги учун 60%га кўпайтириш орқали аниқланади. У 78 000 сўмни (32 500 х 4 х 60%) ташкил этади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси жисмоний шахснинг бошқа даромади ҳисобланади. У жисмоний шахсдан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шаклларида (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган 2-илова) акс эттирилиши керак:

● Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларда;

● Жисмоний шахсларга тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкасида (Маълумотларга 1-илова).

Бошқа даромадлар Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобида акс эттирилмайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

Прочитано: 2684 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика