Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 30 / Юридик маслаҳатлар

Масофадан эмас, бевосита мурожаат қилмоқчиман

 

Ҳозирда баъзи бир аризалар фақат давлат хизматлари орқали интернетдан қабул қилиняпди. Лекин муай­ян ташкилотнинг ўзига бориб бевосита мурожаат қилиш ҳам мумкинми? Масалан, мен хонадонимга абонент рақами (электр энергияси учун) очиш учун техник шарт олишим керак экан. Техник шарт эса фақат давлат хизматлари орқали жўнатилиб, бунинг учун 17 224 сўм хизмат ҳақи тўлашим керак экан.

Давлат хизматларига мурожаат қилишим мажбурийми?

В.Сидиров.

 

– «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунга (кейинги ўринларда – Қонун) биноан мурожаатлар уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш ўз ваколати доирасига кирадиган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига бевосита ёхуд бўйсунув тартибида юқори турувчи органга берилади.

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатни мустақил равишда беришга, шунингдек бу борадаги ваколатни ўз вакилига беришга ёхуд мурожаатни почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда юборишга ҳақли (Қонуннинг 21-моддаси 1–2-қисмлари).

Бироқ Давлат хизматлари ягона реестрида (АВ томонидан 2018 йил 1 июнда 3021-сон билан рўйхатга олинган, реестр рақами 072) жисмоний ва юридик шахсларни электр тармоқларига улашга аризалар бериш электрон шаклда, пуллик амалга оширилиши белгиланган.

Саволингизда кўрсатилган 17 224 сўм миқдоридаги тўлов давлат хизматлари орқали мурожаат юборганингиз учун эмас, балки электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитларининг сертификатларини берганлик учун йиғим ҳисобланади. Унинг қиймати Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарорига биноан ЭКИҲнинг 10 фоизи миқдорида белгиланган (2018 йил 15 июлдан бошлаб бу сумма 18 430 сўмга тенг).

Давлат хизматлари марказлари орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланиш учун сиз электрон рақамли имзога эга бўлишингиз керак.

ЭРИ калити кўпи билан 24 ой муддатга берилади. ­Яъни сиз ушбу йиғимни бир марта тўлаб, калит орқали 2 йил давомида мурожаат йўллашингиз мумкин бўлади.

 

Жавобларни «Norma» МЧЖ эксперти Жамолиддин ВАККАСОВ тайёрлади.

 

Прочитано: 1312 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика