Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 30 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Халқаро лойиҳаларга – янги имтиёзлар

 

Президентнинг 16.07.2018 йилдаги ПҚ–3857-сон қарори билан халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирок этган лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш тартибига доир низом тасдиқланди, уларни амалга оширувчи ташкилотларга эса солиқ ва божхона имтиёзлари берилди.

 

Амалга ошириш тартиби

Низомда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларини (бундан кейинХМИ/ХҲМТ) ҳисобга олган ҳолда лойиҳаларни амалга ошириш алгоритми кўрсатилган. Ушбу барча лойиҳалар ХМИ/ХҲМТ билан ҳамкорлик стратегияларининг (дастурларининг) таркибий қисми ҳисобланиб, улар Президент билан келишилган ҳолда амалга оширилиши лозим.

 

Лойиҳалар амалга оширилиши мониторинги

Давлат инвестиция қўмитаси ХМИ/ХҲМТ иштирок этган лойиҳалар тай­ёрланиши ва амалга оширилиши устидан мониторинг қилишнинг электрон тизими ишлашини таъминлайди. Унда ваколатли органлар ва ташкилотларнинг киришини таъминлаган ҳолда лойиҳаолди, лойиҳа ва харид ҳужжатлари, шунингдек харид қилиш тартиб-таомиллари натижалари мажбурий ­эълон қилиниши назарда тутилади.

 

Солиқ ва божхона имтиёзлари

ХМИ/ХҲМТ иштирок этган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида 2021 йил 1 июлгача бўлган муддатда ХМИ/ХҲМТ иштирок этган лойиҳаларни амалга ошириш ва кафолат муддати даврида қуйидагилардан озод қилиш назарда тутилган:

ХМИ/ХҲМТ маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт воситаларини – божхона тўловлари (божхона йиғимлари бундан мустасно), қўшилган қиймат солиғи, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига йиғимларни тўлашдан;

юридик шахслар – Ўзбекистон Республикаси норезидентларини – юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан;

жисмоний шахслар – Ўзбекистон Республикаси норезидентларини – жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан.

Ушбу имтиёзлар ХМИ/ХҲМТ иштирок этган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Давлат бюджети маблағлари, лойиҳалар ташаббускорлари ва ижро этувчи агентликларнинг ўз маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт воситаларига ҳам татбиқ этилади.

Белгиланишича, имтиёзларни тақдим этиш натижасида бўшайдиган маблағлар суммаси Ўзбекистон Республикасининг ХМИ/ХҲМТ иштирок этган лойиҳаларни амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 16.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег ГАЕВОЙ,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1214 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика