Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 30 / Жавоб берамиз

Фуқаролик кодексига амал қилинг

 

Корхонанинг асосий фаолият тури – ишлаб чиқариш. Бундан ташқари, товарларни ҳақ эвазига етказиб бериш учун бошқа корхона билан воситачилик шартномаси тузилди. Корхона воситачи ҳисобланади. Товарларни етказиб беришга импорт контракти тузилди, корхона у бўйича олувчи ҳисобланади. Корхона товарлар учун ўз валюта маблағларидан 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлади. Товар белгиланган муддатларда олинди ва божхона тозалаши амалга оширилди, бунда божхонага ҚҚС тўланди. Товар балансдан ташқари счётга кирим қилинди ва ҳисобварақ-фактура бўйича комитентга берилди. Корхонани текшираётган ДСИ инспектори воситачилик шартномаси бўйича мазкур операцияни солиқ оқибатларини келтириб чиқарадиган улгуржи савдога киритмоқда.

Фаолиятни воситачилик шартномаси асосида воситачилик ёки улгуржи савдога киритиш учун нима асосий мезон ҳисобланади?

И.Кноткина.

 

– Фаолиятни воситачилик шартномаси бўйича воситачилик ёки улгуржи савдога киритиш учун шартнома шартлари ва Фуқаролик кодексига амал қилиш зарур. Хусусан, сизнинг ҳолатда ФКнинг 29 ва 48-бобларига.

 

Асосий фарқларини кўриб чиқамиз:

Мезон

 

Воситачилик шартномаси

 

Олди-сотди шартномаси

 

Шартноманинг моҳияти

 

Воситачи ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан етказиб берувчидан товар сотиб олади, сўнг уни комитентга беради

 

Харидор кейинчалик қайта сотиш ёки ўз фаолиятида фойдаланиш учун ўз маблағлари ҳисобидан етказиб берувчидан товар сотиб олади

 

Товарга мулк ҳуқуқи

 

Товар воситачига реализация қилингунча – етказиб берувчининг мулки, реализация қилингандан кейин эса комитентнинг мулки ҳисобланади. Воситачида у балансдан ташқари счётда акс эттирилади

 

Товар харидорга реализация қилингунча – етказиб берувчининг мулки, реализация қилингандан кейин эса харидорнинг мулки ҳисобланади

 

Рухсат берувчи ҳужжатларнинг талаблари

 

Ушбу фаолиятни амалга оширишга рухсат берувчи ҳужжатлар талаб этилмайди

 

Улгуржи савдони амалга ошириш учун лицензия талаб этилади

 

Солиқ солиш мақсадида даромад

 

Воситачи учун воситачилик ҳақи суммаси даромад ҳисобланади

 

Сотувчи учун товарларни реализация қилишдан соф тушум даромад ҳисобланади

 

Товар берилишини ҳужжатлар билан расмийлаштириш

 

1. Воситачи сотувчидан олинган ҳисобварақ-фактурадаги барча кўрсаткичларни акс эттирган ҳолда ҳисобварақ-фактурани ўз номидан комитент номига қайта ёзиб беради. Бунда «Етказиб берувчи» сатрида номига қўшимча равишда «Воситачи» кўрсатилади.

2. Товарни бериш учун юкхат расмийлаштирилади.

3. Воситачилик ҳақи алоҳида ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилади. Бунда воситачи ўзининг ҳақи суммасига ёзиб берадиган ҳисобварақ-фактурада қопланиши лозим бўлган маблағлар комитент томонидан кўрсатилмайди.

4. Воситачи комитент ҳисобидан сотиб олинган товарлар қиймати ва комитент қоплайдиган харажатлар ҳақида комитентга ҳисобот тақдим этади. Барча тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилади.

5. Воситачининг ҳисоботига кўра комитент қоплаши лозим бўлган маблағлар воситачи ўзининг ҳақи суммасига ёзиб берган ҳисобварақ-фактурага илова қилинадиган хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисидаги далолатномада кўрсатилади

Сотилган товар қийматига ҳисобварақ-фактура, шунингдек товарни бериш учун юкхат расмийлаштирилади.

Юқорида кўрсатилган ҳужжатларга қўйиладиган талабларни ўзида жамлаган ҳисобварақ-фактура-юкхат расмийлаштирилиши мумкин

Товарни харид қилиш ва бериш чоғида ҚҚС суммасини ҳисобга олиш

 

Воситачи – ҚҚС тўловчиси божхона тўловлари билан тўланган солиқ суммасини ҳисобга олмайди. Ушбу ҚҚСни комитент, агар уни тўловчи бўлса, воситачидан олган ҳужжатлар асосида ҳисобга олиши мумкин

 

Харидор – ҚҚС тўловчиси божхона тўловлари билан тўланган солиқ суммасини ҳисобга олиши мумкин

 

 

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб ва бошланғич ҳужжатларингиз асосида амалга оширилган битимни воситачилик фаолияти ёки улгуржи савдо деб талқин қилишингиз мумкин.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

Прочитано: 1270 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика