Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 30 / Бухгалтерга ёрдам

Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

2018 йилнинг июль ойи учун

 

Июль ойида иш соатлари сони:

5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 176;

6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 174;

36 соатлик иш ҳафтасида – 156.

 

Иш кунлари сони:

5 кунлик иш ҳафтасида – 22;

6 кунлик иш ҳафтасида – 26.

 

    2018 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5%; ўртача ставка – 16,5%; энг юқори ставка – 22,5% (Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ­ПҚ-3454-сон қарорига 8-илова).

    1 январдан 15 июлгача энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 172 240 сўмни (20.11.2017 йилдаги ПФ-5245-сон), 15 июлдан – 184 300 сўмни (2.07.2018 йилдаги ПФ-5469-сон) ташкил этади.

    Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 172 240 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг ­1-қисми). Январь-июль ойлари учун солиқ солиш мақсадида ЭКИҲ 1 205 680 сўмни (172 240 х 7) ташкил қилади.

    2018 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 2%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади (ПҚ-3454-сон қарорга 8-илова).

    ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).

    2018 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 8%и миқдорида белгиланган (ПҚ-3454-сон қарорнинг 3-банди).

Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ ставкаси

 

1 205 680 сўмгача

 

0%

 

1 205 681 сўмдан 6 028 400 сўмгача

(5 х 1 205 680)

1 205 680 сўмдан ортиқ сумманинг 7,5%и

 

6 028 401 сўмдан 12 056 800 сўмгача

(10 х 1 205 680)

361 704 сўм + 6 028 400 сўмдан ортиқ сумманинг 16,5%и

 

12 056 801 сўм ва ундан юқори

 

1 356 390 сўм + 12 056 800 сўмдан ортиқ сумманинг 22,5%и

 

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

1-ВАЗИЯТ

 

Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходима корхонада чорак ставкада ишлайди. Йил бошидан 15 июлга қадар у ойига 150 000 сўмдан, 15 июлдан эса 160 000 сўм иш ҳақи олди. Июль ойининг биринчи ярмида 68 181,82 сўм (150 000 / 22 х 10), иккинчи ярмида 87 272,73 сўм (160 000 / 22 х 12) ишлаб топилган. Бутун июль ойи учун иш ҳақи 155 454,55 сўмга (68 181,82 + 87 272,73) тенг. Январь-июль ойлари учун жами даромад 1 055 454,55 сўмни (150 000 х 6) + 155 454,55) ташкил қилади.

Жисмоний шахснинг 1 205 680 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходиманинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (1 055 454,55 х 0%) ташкил қилади.

Ходиманинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадаллар ҳисоб-китобида ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли ушбу бадаллар ҳисоблаб ўтказилмайди.

Ходиманинг даромадларидан суғурта бадаллари 12 436,36 сўмга (155 454,55 х 8%) тенг.

Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимага 143 018,19 сўм (155 454,55 – 12 436,36) тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ

 

Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходим йил бошидан 15 июлга қадар у ойига 720 000 сўмдан, 15 июлдан эса 770 000 сўм иш ҳақи олди. Июль ойининг биринчи ярмида 327 272,73 сўм (720 000 / 22 х 10), иккинчи ярмида 420 000 сўм (770 000 / 22 х 12) ишлаб топилган. Бутун июль ойи учун иш ҳақи 747 272,73 сўмга (327 272,73 + 420 000) тенг. Январь-июль ойлари учун жами даромад 5 067 272,73 сўмни (720 000 х 6) + 747 272,73) ташкил қилади.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солинадиган ЖШДС:

(5 067 272,73 – 1 205 680) х 7,5% = 289 619,45 сўмга тенг.

Январь-июнь ойларида 246 492 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июль ойидаги солиқ суммаси 43 127,45 сўмга (289 619,45 – 246 492) тенг.

Январь-июль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 77 231,85 сўмни ((5 067 272,73 – 1 205 680) х 2%) ташкил этади.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 65 731,2 сўм ўтказилган, июль ойида ажратмалар 11 500,65 сўмни (77 231,85 – 65 731,2) ташкил қилади.

Июль ойи учун бюджетга 31 626,8 сўм (43 127,45 – 11 500,65) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 59 781,82 сўмни (747 272,73 х 8%) ташкил этади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 644 363,46 сўм (747 272,73 – 43 127,45 – 59 781,82) тўланади.

 

3-ВАЗИЯТ

 

Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига йил бошидан 15 июлга қадар ойига 1 050 000 сўмдан, 15 июлдан эса 1 120 000 сўм иш ҳақи тўланган. Июль ойининг биринчи ярмида 477 272,73 сўм (1 050 000 / 22 х 10), иккинчи ярмида 610 909,09 сўм (1 120 000 / 22 х 12) ишлаб топилган. Бутун июль ойи учун иш ҳақи 1 088 181,82 сўмга (477 272,73 + 610 909,09) тенг. Январь-июль ойлари учун жами даромад 7 388 181,82 сўмни (1 050 000 х 6) + 1 088 181,82) ташкил қилади.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–июль ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

361 704 + (7 388 181,82 – 6 028 400) х 16,5% = 586 068 сўм.

Январь-июнь ойларида 496 944 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июль ойидаги солиқ суммаси 89 124 сўмга (586 068 – 496 944) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 123 650,04 сўмни ((7 388 181,82 – 1 205 680) х 2%) ташкил этади.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 105 331,2 сўм ўтказилган, июль ойида ажратмалар 18 318,84 сўмни (123 650,04 – 105 331,2) ташкил қилади.

Июль ойи учун бюджетга 70 805,16 сўм (89 124 – 18 318,84) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 87 054,55 сўмни (1 088 181,82 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 912 003,27 сўм (1 088 181,82 – 89 124 – 87 054,55) иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ

 

Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига йил бошидан 15 июлга қадар ойига 1 850 000 сўмдан, 15 июлдан эса 1 980 000 сўм иш ҳақи тўланган. Июль ойининг биринчи ярмида 840 909,09 сўм (1 850 000 / 22 х 10), иккинчи ярмида 1 080 000 сўм (1 980 000 / 22 х 12) ишлаб топилган. Бутун июль ойи учун иш ҳақи 1 920 909,09 сўмга (840 909,09 + 1 080 000) тенг. Январь-июль ойлари учун жами даромад 13 020 909,09 сўмни (1 850 000 х 6) + 1 920 909,09) ташкил қилади.

22,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–июль ойлари учун ЖШДСни ҳисоблаймиз:

1 356 390 + (13 020 909,09 – 12 056 800) х 22,5% = 1 573 314,55 сўм.

Январь-июнь ойларида 1 334 880 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойидаги солиқ суммаси 238 434,55 сўмга (1 573 314,55 – 1 334 880) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 236 304,58 сўмга ((13 020 909,09 – 1 205 680) х 2%) тенг.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 201 331,2 сўм ўтказилган, июль ойида ажратмалар 34 973,38 сўмни (236 304,58 – 201 331,2) ташкил қилади.

Июль ойи учун бюджетга 203 461,17 сўм (238 434,55 – 34 973,38) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 153 672,73 сўмни (1 920 909,09 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 528 801,81 сўм (1 920 909,09 – 238 434,55 – 153 672,73) иш ҳақи олади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

5-ВАЗИЯТ

 

Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига йил бошидан 15 июлга қадар ойига 1 850 000 сўмдан, 15 июлдан эса 1 980 000 сўм иш ҳақи тўланган. Июль ойининг биринчи ярмида 840 909,09 сўм (1 850 000 / 22 х 10), иккинчи ярмида 1 080 000 сўм (1 980 000 / 22 х 12) ишлаб топилган. Бутун июль ойи учун иш ҳақи 1 920 909,09 сўмга (840 909,09 + 1 080 000) тенг. Январь-июль ойлари учун жами даромад 13 020 909,09 сўмни (1 850 000 х 6) + 1 920 909,09) ташкил қилади.

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:

13 020 909,09 – 1 205 680 х 4 = 8 198 189,09 сўмга тенг.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–июль ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

361 704 + (8 198 189,09 – 6 028 400) х 16,5% = 719 719,2 сўм.

Январь-июнь ойларида 606 873,6 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойидаги солиқ суммаси 112 845,6 сўмга (719 719,2 – 606 873,6) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 139 850,18 сўмни ((8 198 189,09 – 1 205 680) х 2%) ташкил этади.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 118 656 сўм ўтказилган, июль ойида ажратмалар 21 194,18 сўмни (139 850,18 – 118 656) ташкил қилади.

Бюджетга 91 651,2 сўм (112 845,6 – 21 194,18) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 153 672,73 сўмни (1 920 909,09 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 654 390,76 сўм (1 920 909,09 – 112 845,6 – 153 672,73) иш ҳақи олади.

 

6-ВАЗИЯТ

 

Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига йил бошидан 15 июлга қадар ойига 1 265 000 сўмдан, 15 июлдан эса 1 353 550 сўм иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга фарзанди туғилганлиги муносабати билан 2 200 000 сўм моддий ёрдам берилган. Июль ойининг биринчи ярмида 575 000 сўм (1 265 000 / 22 х 10), иккинчи ярмида 738 300 сўм (1 353 550 / 22 х 12) ишлаб топилган. Бутун июль ойи учун иш ҳақи 1 313 300 сўмга (575 000 + 738 300) тенг. Январь-июль ойлари учун жами даромад 11 103 300 сўмни (1 265 000 х 6) + 2 200 000 + 1 313 300) ташкил қилади.

► Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандининг 3 ва 4-хатбошиларига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди). Йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (172 240 х 12 = 2 066 880 сўм).

Солиқ солинадиган даромад 9 036 420 сўмга (11 103 300 – 2 066 880) тенг.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–июль ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

361 704 + (9 036 420 – 6 028 400) х 16,5% = 858 027,3 сўм.

Январь-июнь ойларида 731 758,8 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойидаги солиқ суммаси 126 268,5 сўмга (858 027,3 – 731 758,8) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 156 614,8 сўмни ((9 036 420 – 1 205 680) х 2%) ташкил этади.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 133 793,6 сўм ўтказилган, июль ойида ажратмалар 22 821,2 сўмни (156 614,8 – 133 793,6) ташкил қилади.

Июль ойи учун бюджетга 103 447,3 сўм (126 268,5 – 22 821,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 105 064 сўмни (1 313 300 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 081 967,5 сўм (1 313 300 – 126 268,5 – 105 064) иш ҳақи олади.

 

7-ВАЗИЯТ

 

Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг меҳнатига йил бошидан 15 июлга қадар ойига 1 300 000 сўмдан, 15 июлдан эса 1 390 000 сўм иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга 1 800 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Июль ойининг биринчи ярмида 590 909,09 сўм (1 300 000 / 22 х 10), иккинчи ярмида 758 181,82 сўм (1 390 000 / 22 х 12) ишлаб топилган. Бутун июль ойи учун иш ҳақи 1 349 090,91 сўмга (590 909,09 + 758 181,82) тенг. Январь-июль ойлари учун жами даромад 10 949 090,91 сўмни (1 300 000 х 6) + 1 349 090,91 + 1 800 000) ташкил қилади.

► Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди. Бунда йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (172 240 х 6 = 1 033 440 сўм).

 

Солиқ солинадиган даромад 9 915 650,91 сўмга (10 949 090,91 – 1 033 440) тенг.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–июль ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

361 704 + (9 915 650,91 – 6 028 400) х 16,5% = 1 003 100,4 сўм.

Январь-июнь ойларида 870 926,4 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойидаги солиқ суммаси 132 174 сўмга (1 003 100,4 – 870 926,4) тенг.

Январь–июль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 174 199,42 сўмга ((9 915 650,91 – 1 205 680) х 2%) тенг.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 150 662,4 сўм ўтказилган, июль ойида ажратмалар 23 537,02 сўмни (174 199,42 – 150 662,4) ташкил қилади.

Бюджетга 108 636,98 сўм (132 174 – 23 537,02) ЖШДС ўтказилади.

Июль ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 107 927,27 сўмни (1 349 090,91 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 108 989,64 сўм (1 349 090,91 – 132 174 – 107 927,27) иш ҳақи олади.

 

8-ВАЗИЯТ

 

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга йил бошидан 15 июлга қадар ойига 1 300 000 сўмдан, 15 июлдан эса 1 390 000 сўм иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 2 300 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 1 500 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган. Июль ойининг биринчи ярмида 590 909,09 сўм (1 300 000 / 22 х 10), иккинчи ярмида 758 181,82 сўм (1 390 000 / 22 х 12) ишлаб топилган. Бутун июль ойи учун иш ҳақи 1 349 090,91 сўмга (590 909,09 + 758 181,82) тенг. Январь-июль ойлари учун жами даромад 12 949 090,91 сўмни (1 300 000 х 6) + 2 300 000 + 1 500 000 + 1 349 090,91) ташкил қилади.

Қуйидагиларга мувофиқ:

► Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (1 205 680 х 4 = 4 822 720 сўм) чиқариб ташланади;

► Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (172 240 х 12 = 2 066 880 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (172 240 х 6 = 1 033 440 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

► Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

9 149 090,91 – 4 822 720 + 2 300 000 – 2 066 880 + 1 500 000 – 1 033 440 = 5 026 050,91 сўм.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(5 026 050,91 – 1 205 680) х 7,5% = 286 527,82 сўм.

Январь-июнь ойларида 249 936 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойидаги солиқ суммаси 36 591,82 сўмга (286 527,82 – 249 936) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 76 407,42 сўмни ((5 026 050,91 – 1 205 680) х 2%) ташкил этади.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 66 649,6 сўм ўтказилган, июль ойида ажратмалар 9 757,82 сўмни (76 407,42 – 66 649,6) ташкил қилади.

Бюджетга 26 834 сўм (36 591,82 – 9 757,82) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 107 927,27 сўмни (1 349 090,91 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 204 571,82 сўм (1 349 090,91 – 36 591,82 – 107 927,27) олади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

9-ВАЗИЯТ

 

 

Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга йил бошидан 15 июлга қадар ойига 800 000 сўмдан, 15 июлдан эса 850 000 сўм иш ҳақи тўланган. Июль ойининг биринчи ярмида 363 636,36 сўм (800 000 / 22 х 10), иккинчи ярмида 463 636,36 сўм (850 000 / 22 х 12) ишлаб топилган. Бутун июль ойи учун иш ҳақи 827 272,72 сўмга (363 636,36 + 463 636,36) тенг. Январь-июль ойлари учун жами даромад 5 627 272,72 сўмни (800 000 х 6) + 827 272,72) ташкил қилади.

► Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Солиқ кодексининг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 8-қисми).

► Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 9-қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида жорий йилдаги жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши шарт.

 

I. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

Унинг январь–июль ойларида олган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. ЖШДС:

(5 627 272,72 – 1 205 680) х 7,5% = 331 619,45 сўмга тенг.

Январь-июнь ойларида 282 492 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойидаги солиқ суммаси 49 127,45 сўмга (331 619,45 – 282 492) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 88 431,85 сўмга ((5 627 272,72 – 1 205 680) х 2%) тенг.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 75 331,2 сўм ўтказилган, июль ойида ажратмалар 13 100,65 сўмни (88 431,85 – 75 331,2) ташкил қилади.

Июль ойи учун бюджетга 36 026,8 сўм (49 127,45 – 13 100,65) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари суммаси 66 181,82 сўмни (827 272,72 х 8%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим 711 963,45 сўм (827 272,72 – 49 127,45 – 66 181,82) иш ҳақи олади.

 

II. Ўриндош ходим бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 22,5%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.

Ўриндошнинг даромади 12 056 800 сўмдан ошмаслигига қарамай, ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 22,5%лик ставка бўйича солиқ солинади.

Январь–июль ойлари учун ЖШДС суммаси 1 266 136,36 сўмга (5 627 272,72 х 22,5%) тенг.

Январь-июнь ойларида 1 080 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойида унинг суммаси 186 136,36 сўмни (1 266 136,36 – 1 080 000) ташкил этади.

Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (2%) ҳисоблаб ёзилади.

Январь–июль ойларида уларнинг суммаси 112 545,45 сўмни (5 627 272,72 х 2%) ташкил қилади.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 96 000 сўм ўтказилган, июль ойи учун 16 545,45 сўм (112 545,45 – 96 000) ўтказилади.

Бюджетга 169 590,91 сўм (186 136,36 – 16 545,45) ЖШДС ўтказилади.

Июль ойи учун суғурта бадаллари 66 181,82 сўмни (827 272,72 х 8%) ташкил қилади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим 574 954,54 сўм (827 272,72 – 186 136,36 – 66 181,82) иш ҳақи олади.

 

10-ВАЗИЯТ

 

Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимга йил бошидан 15 июлга қадар ойига 850 000 сўмдан, 15 июлдан эса 900 000 сўм иш ҳақи тўланган. Июль ойининг биринчи ярмида 386 363,64 сўм (850 000 / 22 х 10), иккинчи ярмида 490 909,09 сўм (900 000 / 22 х 12) ишлаб топилган. Бутун июль ойи учун иш ҳақи 877 272,73 сўмга (386 363,64 + 490 909,09) тенг. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 50 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 1 000 000 сўм ижара ҳақи олади. Январь-июль ойлари учун жами даромад 5 977 272,73 сўмни (850 000 х 6) + 877 272,73) ташкил қилади.

► Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-3454-сон қарорга 25-илова).

► Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 4 500 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 3 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 500 сўм белгиланган.

► Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 7,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси).

► ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

 

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 225 000 сўмни (4 500 х 50) ташкил этади, у ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

1 000 000 х 7,5% = 75 000 сўм.

Январь-июль ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан 7,5%лик ставка бўйича солиқни ҳисоблаймиз:

(5 977 272,73 – 1 205 680) х 7,5% = 357 869,45 сўм.

Январь-июнь ойларида 304 992 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойидаги солиқ суммаси 52 877,45 сўмга (357 869,45 – 304 992) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 95 431,85 сўмга ((5 977 272,73 – 1 205 680) х 2%) тенг.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 81 331,2 сўм ўтказилган, июль ойида ажратмалар 14 100,65 сўмни (95 431,85 – 81 331,2) ташкил қилади.

Июль ойи учун бюджетга 38 776,8 сўм солиқ (52 877,45 – 14 100,65) ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 70 181,82 сўмни (877 272,73 х 8%) ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга 1 679 213,46 сўм иш ҳақи (877 272,73 + 1 000 000 – 75 000 – 52 877,45 – 70 181,82) тўланади.

 

11-ВАЗИЯТ

 

ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

Ходимга йил бошидан 15 июлга қадар ойига 1 200 000 сўмдан, 15 июлдан эса 1 280 000 сўм иш ҳақи тўланган. Июль ойининг биринчи ярмида 545 454,55 сўм (1 200 000 / 22 х 10), иккинчи ярмида 698 181,82 сўм (1 280 000 / 22 х 12) ишлаб топилган. Бутун июль ойи учун иш ҳақи 1 243 636,37 сўмга (545 454,55 + 698 181,82) тенг. Январь–июль ойларидаги жами даромад 8 443 636,37 сўмни (1 200 000 х 6) + 1 243 636,37) ташкил этди. Март ойида ходим бухгалтерияга ҳар ойда унинг иш ҳақидан 500 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди.

► ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар суммаси ходимнинг солиқ солинадиган даромадларини аниқлашда чегириб ташланади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-банди).

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

8 443 636,37 – 2 500 000 = 5 943 636,37 сўм.

7,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–июль ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(5 943 636,37 – 1 205 680) х 7,5% = 355 346,73 сўм.

Январь-июнь ойларида 315 444 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойи учун солиқ суммаси 39 902,73 сўмга (355 346,73 – 315 444) тенг.

Январь–июль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 94 759,13 сўмни ((5 943 636,37 – 1 205 680) х 2%) ташкил этади.

Январь-июнь ойларида ШЖБПҲга 83 331,2 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 11 427,93 сўмни (94 759,13 – 83 331,2) ташкил қилади.

Июль ойи учун бюджетга 28 474,8 сўм (39 902,73 – 11 427,93) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 99 490,91 сўмга (1 243 636,37 х 8%) тенг.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадал чегирилгандан кейин ходимга 604 242,73 сўм (1 243 636,37 – 500 000 – 39 902,73 – 99 490,91) иш ҳақи тўланади.

 

12-ВАЗИЯТ

 

Илгари мазкур ҳисобот йилида ишламаган, янги ишга қабул қилинган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Март ойида мазкур ҳисобот йилида илгари ишламаган ходим ишга қабул қилинди. Унга 1 400 000 сўм маош белгиланди. 15 июлдан маош 1 500 000 сўмгача оширилди. Июль ойининг биринчи ярмида 636 363,64 сўм (1 400 000 / 22 х 10), иккинчи ярмида 818 181,82 сўм (1 500 000 / 22 х 12) ишлаб топилган. Бутун июль ойи учун иш ҳақи 1 454 545,46 сўмга (636 363,64 + 818 181,82) тенг. Март-июль ойлари учун даромад 7 054 545,46 сўмни (1 400 000 х 4) + 1 454 545,46) ташкил этди.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва март-июль ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

361 704 + (7 054 545,46 – 6 028 400) х 16,5% = 531 018 сўм.

Март-июнь ойларида 381 444 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойи учун солиқ суммаси 149 574 сўмга (531 018 – 381 444) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 116 977,31 сўмни ((7 054 545,46 – 1 205 680) х 2%) ташкил этади.

Март-июнь ойларида ШЖБПҲга 91 331,2 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 25 646,11 сўмни (116 977,31 – 91 331,2) ташкил қилади.

Июль ойи учун бюджетга 123 927,89 сўм (149 574 – 25 646,11) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 116 363,63 сўмга (1 454 545,46 х 8%) тенг.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 1 188 607,83 сўм (1 454 545,46 – 149 574 – 116 363,63) тўланади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз Муҳиддин ЗАЙНУДДИНОВ тайёрлади.

 



*Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоби услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 30.01.2018 йилдаги 4-5 (1224-1225)-сонида, февраль ойи учун 27.02.2018 йилдаги 9 (1229)-сонида, март ойида учун 23.03.2018 йилдаги 12 (1232)-сонида, апрель ойи учун 24.04.2018 йилдаги 17 (1237)-сонида, май ойи учун 22.05.2018 йилдаги 21 (1241)-сонида, июнь ойи учун 19.06.2018 йилдаги 25 (1245)-сонида чоп этилган.

Прочитано: 1940 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика