Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 30 / Юридик маслаҳатлар

ЭРИ олишга имтиёз борми?

 

Давлат хизматлари маркази орқали бериладиган аризаларнинг кўпи электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали бажарилар экан? Ушбу калитни олиш учун тўловлар қайси ҳужжатлар билан тартибга солинади? Бу борада кимларга имтиёз берилиши мумкин?

Н.Неъматов.

 

– Давлат хизматлари маркази томонидан кўрсатиладиган хизматлар турлари Давлат хизматлари ягона реестрида (АВ томонидан 1.06.2018 йилда 3021-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгилаб қўйилган.

ЭРИ калитларининг сертификатини бериш, бунинг учун йиғим ундириш Давлат хизматлари марказлари орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти (ВМнинг 10.05.2018 йилдаги 348-сон қарорига илова, кейинчалик – Маъмурий регламент) билан тартибга солинади.

ЭРИ калитларининг сертификатларини бериш учун жисмоний ва юридик шахслардан ЭКИҲнинг 10 фоизи миқдорида (18 430 сўм) йиғим ундирилади (Маъмурий регламентнинг 5-банди).

Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг ўқувчиларига ЭРИ калитлари сертификатлари бепул берилади (Маъмурий регламентнинг 9-банди 2-хатбошиси).

 

Жавобларни «Norma» МЧЖ эксперти Жамолиддин ВАККАСОВ тайёрлади.

 

 

Прочитано: 543 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика