Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 30 / Божхона

Мутахассиссиз ишлаб бўлмайди

 

Президентнинг 11.04.2018 йилдаги ПФ-5409-сон Фармони билан 1 июндан бошлаб тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги бир қатор рухсат бериш тартиб-таомиллари бекор қилинди. Давлат божхона қўмитаси томонидан бериладиган божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома ҳам улар сирасига киради. Ушбу тартиб-таомил Божхона кодексининг 277-моддаси ва тегишли Низом (ВМнинг 25.07.2016 йилдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган) билан тартибга солинар эди.

Прогрессив қадам. Бироқ саволлар юзага келади: божхона расмийлаштируви билан мустақил шуғулланмайдиган ТИФ иштирокчиси ушбу соҳада хизматларни тақдим этувчи вакилнинг профессионализмини аниқлай оладими; унинг малакаси ким томонидан ва қандай тасдиқланади? Уларга Ўзбекистон Божхона брокерлари уюшмаси (ББУ) раиси Арсен Айрапетьянц жавоб берди.

 

– Божхона брокери ким ўзи? У камида декларацияни тўлдириш ва маълум қилиш хизматларини, кўпи билан ўз мижозлари – ТИФ иштирокчиларининг юкларига ишлов бериш ва уларни «фойдаланишга тайёр ҳолда» божхонада тозалаш хизматларини кўрсатувчи, божхона органи олдида декларант манфаатларини ҳимоя қилувчи малакали вакилдир.

Бундай хизматларни таклиф этадиган божхона брокери муайян профессионал даражага (мақомга) эга бўлиши шарт. Зеро унинг мижози – ТИФ иштирокчиси сифатли хизмат кўрсатишларига олдиндан ишонч ҳосил қилиши керак.

Божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома олиш зарурати бекор қилинган экан, энди ДБҚ бундай мақомни тасдиқламайди.

ББУ Божхона брокерлари уюшмаси версияси бўйича божхона брокери ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис мақомини тасдиқлаш тартибини ишлаб чиқди ва тасдиқлади. Ушбу ҳужжатга кўра ББУга аъзо ҳар қандай ташкилот божхона брокери мақомини бепул ва ихтиёрий равишда тасдиқлаши мумкин. Бунинг учун ББУ версияси бўйича ЎзР юридик шахсининг фуқаролик жавобгарлиги таваккалчилигини суғурталаш ва штатдаги божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис (БРМ) шартномасига эга бўлиш зарур.

2018 йил 11 апрелдаги ҳолатга кўра божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг амалдаги малака аттестатига эга бўлган ёки ББУ сайтида (atb.uz) мутахассисларни тестдан ўтказиш порталида тестдан ўтган Ўзбекистон Республикаси резиденти – жисмоний шахс ББУ версияси бўйича божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис деб тан олинади.

Ҳукумат республикамиздаги ишбилармонлик муҳитини яхшилаш учун изчил чора-тадбирларни қабул қилмоқда. Шу муносабат билан божхона соҳасида ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи миллий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сезиларли даражада янгиланди. Божхона соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти мунтазам ўзгармоқда, бу жараён иштирокчиларидан муваффақиятли ишлашлари учун мунтазам малака оширишни талаб этади. Бундай вазиятда божхона операцияларини расмийлаштирувчи малакали мутахассиссиз ишлаб бўлмайди. Уюшма ўз аъзоларининг малака даражасини сақлаш ва ошириб бориш мақсадида мунтазам равишда тренинглар ўтказишни режалаштирмоқда. Машғулотларни ББУ ҳузуридаги Эксперт кенгаши аъзолари ва таклиф этилган тренерлар ўтказади. Айни пайтда ББУ тестдан ўтказиш порталини яратиш ва жорий этиш устида иш олиб бормоқда. Уни жорий йилнинг 30 сентябрида ишга тушириш мўлжалланмоқда.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1105 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика