Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 30 / Амалий бухгалтерия

АВ хизмат муддатини ўзгартириш мумкин

 

Корхона (асосий фаолияти – қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш) 2014 йилда янги импорт ускуна сотиб олиб, фойдаланишга жорий этди. Ҳисоб сиёсатига кўра амортизация тўғри чизиқли усулда ҳисобланади.

Корхона ускуна ва бино учун пастроқ амортизация нормасини белгилаб, ўз ҳисоб сиёсатига ўзгартиришлар киритишга ҳақлими?

 

– Асосий воситалар ҳисоби ва амортизация ажратмаларини ҳисоблаш тартиби 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»да (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган. Тўғри чизиқли усулда амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси асосий воситаларнинг амортизация қиймати ва объектнинг фойдали ишлатилиш муддатидан келиб чиқиб аниқланади. Усул амортизация ҳисоблаш меъёри АВ фойдали хизмат муддатининг давомийлигига боғлиқлигига асосланган (5-сон БҲМСнинг 36-банди).

Фойдали хизмат муддати – корхона активдан фойдаланадиган вақт даври ёки корхона ушбу активдан фойдаланишдан олишни мўлжаллаётган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) миқдори. Бу баҳолаш кўрсаткичи. Уни белгилашда кўп омиллар: технологик ўзгаришлар, сифатнинг меъёрида ёмонлашиши, ҳақиқатда физик фойдаланиш ва бошқалар эътиборга олиниши лозим.

АВни фойдаланишга жорий этишда корхона фойдали хизмат муддатини мустақил равишда белгилашга ҳақли. У Солиқ кодексининг ­144-моддасида кўрсатилган амортизация нормаларидан фарқланиши мумкин. Фойдали хизмат муддати ва амортизация ҳисоблаш усулини корхонанинг ҳисоб сиёсатида акс эттириш лозим.

Янги ускуна бўйича муддат техник ҳужжатлар асосида белгиланиши мумкин. Бино ёки иншоотлар бўйича қурувчилар ёки ваколатли органлар, масалан, Қурилиш вазирлиги томонидан, уларга мурожаат қилганда белгиланиши мумкин.

Фойдаланишда бўлган АВ бўйича фойдали хизмат муддати қайта кўриб чиқилиши мумкин.

У АВ ҳолатини яхшилайдиган ва, бинобарин, хизмат муддатини узайтирадиган ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олган ҳолда оширилиши мумкин. Қўшимча қуриш, қўшимча жиҳозлаш, реконструкция қилиш, модернизациялаш ва техник қайта қуроллантириш натижасида АВдан фойдаланишдан кутилаётган иқтисодий наф анча ошса, муддат оширилиши муносабати билан амортизация ҳисоблаш нормалари камайтирилиши мумкин. Бундай АВ учун янги фойдали хизмат муддати белгиланади. Бу ушбу ишлар тугатилганидан сўнг фойдаланишга киритилган пайтдан бошлаб корхона томонидан асосий воситалардан фойдаланиладиган вақт даври ёки корхона уларни қўллашдан олишни кутаётган маҳсулот (ишлар, хизматлар) миқдори ҳисобланади.

Шунингдек АВнинг фойдали хизмат муддати уни қисқартирадиган технологик ўзгаришларни ҳисобга олиб, камайтирилиши мумкин ­(5-сон БҲМСнинг 45-банди). Бу ҳолда амортизация ҳисоблаш нормаси оширилади.

Янги фойдали хизмат муддатининг белгиланишига ҳисоб баҳолашидаги ўзгариш сифатида қараш лозим ва у фақат истиқболда ҳисобга олиниши керак (аввалги даврлар учун амортизация қайта ҳисобланмайди). Баҳолашнинг ўзгариши жорий йилда ва кейинги даврларда ҳисобга олинади.

Баҳолаш кўрсаткичи – активнинг хизмат муддатини аниқлаштириш (ўзгартириш) ҳисоб сиёсатини ўзгартириш ҳисобланмайди. Бироқ уни ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб у ҳисоб сиёсатида ўз аксини топиши лозим. Бунда молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида сабаблари ва иқтисодий самараси очиб берилиши керак.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

Прочитано: 1321 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика