Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 30 / Жавоб берамиз

Алкоголни қандай сотиш мумкин

 

Умумий овқатланиш корхонаси реконструкция қилиш учун вақтинча ёпилди. Омборда товар (алкоголь) қолдиғи бор. Корхона умумий овқатланишда алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасига эга.

Ушбу корхона уни таннархи бўйича омбордан жисмоний ва юридик шахсларга сотиши мумкинми?

П.Оперова.

 

Йўқ, мумкин эмас. Умумий овқатланиш корхоналарида фақат алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасининг мавжудлиги алкоголни бошқа усулда сотиш ҳуқуқини бермайди.

 

Чакана савдо

Алкоголни жисмоний шахсларга чакана сотиш учун алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган алоҳида рухсат гувоҳномаси бўлиши зарур (16.03.2007 йилдаги ПҚ-605-сон қарор). Бундан ташқари, Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидалари (ПҚ-605-сон қарорга 2-илова) мавжуд. Унда алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш учун аниқ талаблар белгиланган.

Шунингдек алкоголли маҳсулотларни қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам чакана нархдан паст нархлар бўйича сотиш тақиқланади (Қоидаларнинг 15-банди).

Қоидалар бузилганлиги учун юридик шахсларга алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда ЭКИҲнинг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима солинади. Ушбу юридик шахсларнинг тегишли ходимлари маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар (Қоидаларнинг 16-банди).

 

Улгуржи савдо

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган алкоголли маҳсулотларни улгуржи сотишга фаолиятнинг ушбу турига олинган лицензияга эга бўлган ишлаб чиқарувчи корхоналаргагина рухсат берилади (ВМнинг 2.07.1998 йилдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 25-банди).

Улгуржи савдони амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияни олган корхоналаргина импорт алкоголь билан улгуржи савдо қилишлари мумкин (ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 3-банди).

Алкоголли маҳсулотларнинг улгуржи савдоси учун белгиланган талабларни бузишга фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш сифатида қаралади ҳамда бу маъмурий ва жиноий жавобгарликка олиб келади (Солиқ кодексининг 117-моддаси; МЖТКнинг 165-моддаси; ЖКнинг 190-моддаси).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

Прочитано: 1356 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика