Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 44 / Паспорт масалалари

Дарҳол инспекторга ариза топширинг

Мен доимий тарзда бошқа мамлакатда яшайман. Бироқ Тошкентда квартирам қолган. Қариндошим унга ижарачиларни қўйиб, улардан ижара ҳақи олиб турган, бироқ мени бундан хабардор қилмаган. Бундан хабар топгач, у билан уришиб қолдим, ҳозир бир-биримиз билан гаплашмаймиз. Бироқ ижарачилар квартирадан кетишни хоҳлашмаяпти, менга ғалати саволлар беришяпти. Улар турар жойимни тортиб олишмоқчи деб қўрқяпман. Мен Ўзбекистон фуқаросиман, квартира хусусийлаштирилган, унга доир барча ҳужжатлар менда. Уни ўз мулкларига олиш учун ижарачилар нима қила оладилар?

У.Қосимова.

 

– Қариндошингиз квартирангизда яшаганлик учун ижара ҳақини ноқонуний олибгина қолмаган. У квартирани жисмоний шахслар ўртасида тузиладиган турар жойни ижарага беришга оид нотариал тасдиқланган шартномасиз топширган. Унинг йўқлиги ижарага берувчини ҳам, ижарачини ҳам маъмурий жавобгарликка тортишга ва уларга энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 159-1-моддаси).

Турар жой мулкдори турар жой майдонини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка ёки ҳисобда турмаган фуқароларга, шунингдек чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун тақдим этганда уларнинг вақтинча пропискаси борлигига ишонч ҳосил қилиши керак (Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низом3; Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқноманинг4 39-банди). Бошқа аҳоли пунктларидан келган вақтинча яшовчилар ижарага олинган турар жой майдонига ижара муддатига рўйхатдан ўтказилиши (ҳисобга қўйилиши) керак. Акс ҳолда уларнинг яшаши ижарага берувчи, ижарачи ва унинг оила аъзолари томонидан паспорт режими қоидаларини бузиш сифатида қаралиши мумкин, бунинг учун ҳар бир кишига ЭКИҲнинг 3 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солиш тарзидаги маъмурий жавобгарлик назарда тутилган (МЖТКнинг 223-моддаси учинчи қисми; Паспорт тизими тўғрисидаги низом 57-бандининг иккинчи, тўртинчи хатбошилари).

Сизнинг вазиятда Ўзбекистонга квартирага доир ҳужжатлар билан келишни ва у жойлашган жойдаги милиция таянч пунктидаги профилактика инспекторига қариндошингизнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари тўғрисида ариза билан мурожаат қилишни тавсия этамиз. Агар сиз буни қилмасангиз ва квартирангизда ноқонуний равишда яшаётган ижарачиларни мустақил равишда чиқармоқчи бўлсангиз, сизнинг фойдангизга хизмат қилмайдиган кутилмаган вазиятга дуч келишингиз эҳтимоли мавжуд, сизни квартира эгаси сифатида маъмурий жавобгарликка тортишлари мумкин.

Аризангизни олгач, профилактика инспектори ҳисобга турмасдан яшаётган ижарачиларга ҳамда уларни ноқонуний тарзда жойлаштирган қариндошингизга нисбатан маъмурий таъсир чораларини кўриши керак. Бу ижарачиларни ноқонуний эгаллаб олган турар жой майдонидан чиқариш имконини беради.

 

Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ, экспертимиз.

Прочитано: 1888 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика