Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 44 / Сизнинг ҳуқуқингиз

Набирага – квартиранинг ярми

Бобомиз вафот этди. Унинг икки ўғли олдинроқ вафот этган эди. Уларнинг бирида икки ўғил бор, бошқаси – менинг отамда мен ягона қизман. Бошқа меросхўрлар менга бобомнинг квартираси уч кишига бўлиниши керак дейишмоқда. Мен бошқа набиралардан кўпроқ улуш олишим керак эмасми?

Гулноза Р.

 

– Фуқаролик кодексининг 1140-моддасига мувофиқ, мерос қолдирувчининг набиралари ва уларнинг авлодлари тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворис бўладилар. Бундай ворислик қонун бўйича меросхўр мерос очилгунга қадар вафот этган тақдирда, унга тегишли улуш унинг авлодларига ўтишини назарда тутади. Бунда улуш тақдим қилинаётган қонун бўйича меросхўр билан бир хил даражада қариндош бўлган авлодлар ўртасида тенг тақсимланади. Қонун бўйича марҳум меросхўрнинг эри (хотини) тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворис бўла олмайди (ОС Пленумининг 20.07.2011 йилдаги «Судлар томонидан мерос ҳуқуқига оид қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида»ги 5-сон Қарорининг 14-банди).

Энди улушлар масаласини кўриб чиқамиз. Агар бобонгизнинг ўғиллари ҳаёт бўлганларида эди, қонун бўйича биринчи навбатдаги бошқа меросхўрлар бўлмаганда уларнинг ҳар бири тенг ярмига ворис бўларди. Сиз отангизнинг меросхўри бўлганингиз боис унинг ярмига тақдим этиш ҳуқуқи бўйича вориссиз, бошқа набиралар ўз оталари меросининг ярмига эга бўладилар. Шу тариқа, сиз квартиранинг 1/2 қисмига меросни расмийлаштириш ҳуқуқига эгасиз, унинг иккинчи ярмига бошқа набиралар тенг улушларда ворис бўлишга ҳақлилар.

 

Елена ЕРМОХИНА, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1523 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика