Туғишган синглим бир хонали квартирага эга. Турмуш ўртоғи, болалари, онаси, отаси йўқ. Менинг ўғлим бор. Туғишган акамнинг вафотидан кейин ундан уч бола қолган. Синглимнинг квартираси беш кишидан кимга – туғишган акамга ва тўрт нафар жиянига қоладими?
Г.Никитин.
– Васиятнома йўқ бўлган тақдирда мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар (Фуқаролик кодексининг 1135-моддаси).
Бундай шахслар бўлмаса, мерос қолдирувчининг туғишган ҳамда она (ота) бир, ота (она) бошқа ака-укалари ва опа-сингиллари, шунингдек унинг ҳам ота, ҳам она тарафдан бобоси ва бувиси тенг улушларда қонун бўйича иккинчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар (ФКнинг 1136-моддаси).
Туғишган ҳамда она (ота) бир, ота (она) бошқа ака-укалар ва опа-сингилларнинг болалари тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворис бўладилар, бундай ворислик қонун бўйича меросхўр мерос очилгунга қадар вафот этган тақдирда, унга тегишли улуш унинг авлодларига ўтишини назарда тутади. Бунда улуш тақдим қилинаётган қонун бўйича меросхўр билан бир хил даражада қариндош бўлган авлодлар ўртасида тенг тақсимланади (ФКнинг 1140-моддаси биринчи қисми).
Сиз ва синглингизда бобо ва бувилар бўлмаса ҳамда васиятнома мавжуд бўлмаса, сиз иккинчи навбатдаги ворис сифатида квартиранинг 1/2 улушини оласиз, учала жиянингизнинг ҳар бири эса 1/6 қисм улушдан олади. Агар сиз бўлмаганингизда ўғлингиз сизнинг авлодингиз сифатида тақдим этиш ҳуқуқи бўйича меросхўр бўлиш ҳуқуқига эга бўлар эди.
Елена ЕРМОХИНА, «Norma Profi» эксперти.