Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 44 / Паспорт масалалари

Ҳисобга қўйилса – иш топилади

Тошкентдаги ишхонамизга Чирчиқда прописка қилинган ва ўша ерда яшовчи ходим ишга киряпти. Аризада у фирмадаги иш куни тугагандан кейин йўналишли транспортда уйга қайтишини кўрсатди. Бундай мутахассисни ишга қабул қилиш мумкинми?

Н.Солиева,

кадрлар бўлими бошлиғи.

 

– Чирчиқ шаҳрида прописка қилинган кишини ишга қабул қилиш учун уни келган кунидан бошлаб 5 кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги милиция таянч пунктида Тошкент шаҳрида ҳисобга қўйиш керак (Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низом1).

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқномага2 кўра, фуқарони Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олиш фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан 5 кундан 6 ойгача муддатга (ўқиш учун таълим муассасасига келган шахслар учун – ўқиш даврига) амалга оширилади. Бу Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турар жой сотиб олиш, шунингдек доимий ишга ва ижтимоий кафолатларга эга бўлиш учун асос ҳисобланмайди. Ушбу минтақаларда 5 кундан ортиқ бўлмайдиган фуқаролар ҳисобга қўйилмайди.

Ҳисобга қўйилган фуқаро ҳисобга қўйиш муддатидан ошмайдиган даврда вақтинча иш олиш ҳуқуқига эгадир. Ҳисобга қўйиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш лозим:

ИИВ белгилаган шаклдаги ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);

турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

 

Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ, экспертимиз.

Прочитано: 2159 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика