Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 44 / Сизнинг ҳуқуқингиз

Бувиси васият қилмаган

Онамнинг икки фарзанди – мен ва акам бор эди. Акам вафот этди, ундан ногирон қиз қолган (боқимонда эмас). Онам васиятномани менинг номимга расмийлаштирган. Унда бошқа ҳеч ким кўрсатилмаган. Онам вафот этган тақдирда ногирон набираси (вафот этиб кетган акамнинг қизи) меросда мажбурий улушга эга бўладими?

Валерия.

 

– Ворислик васият ва қонун бўйича амалга оширилади. Қонун бўйича ворислик васиятнома мавжуд бўлмаса ёхуд бутун мероснинг тақдирини белгиламаса, амалга оширилади (Фуқаролик кодексининг 1112-моддаси).

Мерос қолдирувчининг болалари, эри (хотини) ва ота-онаси қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар (ФКнинг 1135-моддаси). Тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворислик қонун бўйича меросхўр мерос очилгунга қадар ёки мерос қолдирувчи билан бир вақтнинг ўзида вафот этган тақдирда, унга тегишли улуш унинг авлодларига ўтишини назарда тутади, бунда улуш тақдим қилинаётган қонун бўйича меросхўр билан бир хил даражада қариндош бўлган авлодлар ўртасида тенг тақсимланади (ФКнинг 1140-моддаси). Шу сабабли қонун бўйича акангизнинг вафотидан кейин ва онангиз васиятнома тузгунига қадар сиз ва акангизнинг қизи меросхўр ҳисоблангансизлар.

Фуқаролик кодексининг 1142-моддасида меросда мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати келтирилган. Улар мерос қолдирувчининг вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз болалари, меҳнатга қобилиятсиз эри (хотини) ва ота-онаси, шу жумладан мерос қолдирувчининг меҳнатга қобилиятсиз қарамоғидагилардир.

Ногирон қиз бувисининг мол-мулкидаги эмас, балки вафот этган отасининг мол-мулкидаги меросда мажбурий улушга эга. Бироқ онангизнинг васиятномасида фақат сиз меросхўр сифатида кўрсатилганингиз учун жиянингиз (вафот этган акангизнинг қизи) унинг отаси олмаган меросга эга бўлиш ҳуқуқига эга эмас.

 

Елена ЕРМОХИНА, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1921 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика