Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 44 / Сизнинг ҳуқуқингиз

Отанинг васияти

Отам вафот этди. Нотариусга борганимизда у квартирани акамнинг ўғлига васият қилганлиги маълум бўлди. Мен умр бўйи отам ёнида яшадим, унга қараб турардим. Отам менга васият тўғрисида ҳеч нарса демаган эди. Аксинча, ҳаммаси менга қолишига ишонтирар эди. Наҳотки мен ҳеч нарса олмайман? Ахир отамни васият қилишга мажбур этишган.

Л.Рўзиева.

 

– Фуқаролик кодексининг 1120-моддасига мувофиқ, васият қилувчи ўзининг мол-мулкини исталган шахсга васият қилиш, меросхўрларнинг меросдаги улушини исталган тарзда белгилаш, қонун бўйича меросхўрлардан биттасини, бир нечасини ёки ҳаммасини изоҳ бермаган ҳолда меросдан маҳрум қилишга ҳақли. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда у васиятномага бошқа фармойишларни киритиши мумкин. Васият қилувчи бирор-бир шахсга васиятноманинг мазмуни, амалга оширилиши, ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши тўғрисида маълум қилишга мажбур эмас. Шу боис, сиз учун қанчалик адолатсизлик бўлиб кўринмасин, квартирага ворис бўла олмайсиз.

Бироқ ФКнинг 1142-моддасига мувофиқ, агар отангиз вафот этган санада ногирон ёки 55 ёшга тўлган бўлсангиз, сиз мажбурий улуш олишга ҳақлисиз. Яъни қонун бўйича васият қилинмаган мол-мулкни ҳисобга олганда тегиши лозим бўлган улушнинг камида ярмини васиятнинг мазмунидан қатъи назар мерос қилиб олишингиз мумкин. Бунинг учун нотариусга мерос олиш ҳуқуқига доир ариза билан мурожаат қилишингиз лозим.

 

Елена ЕРМОХИНА, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1832 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика