Norma.uz

Ҳайдовчига эслатма

АГАР СИЗ ЙТҲ ИШТИРоКЧИСИГА АЙЛАНСАНГИЗ:

  • машинани тўхтатинг, авария нурли сигнализациясини ёқинг ёки аварияда тўхташ белгисини қўйинг;
  • жабрланувчиларга дастлабки тиббий ёрдамни кўрсатинг, «тез ёрдам» машинасини чақиринг;
  • ҳаракат учун тўсқинликлар юзага келса, транспорт воситаси, воқеага доир излар ва предметлар ҳолатини қайд этинг (имкони бўлса гувоҳлар ҳозирлигида), уларнинг сақланишини таъминланг, сўнгра машиналар ҳаракат қилиш қисмини бўшатинг ёки воқеа жойи айланиб ўтилишини ташкил қилинг;
  • воқеа ҳақида милицияга хабар беринг, гувоҳларнинг фамилиялари ва манзилларини ёзиб олинг, милиция ходимларининг келишини кутинг.

ЙТҲ иштирокчиси воқеани ўз телефони камерасига қайд этиши мумкин. ЙТҲни тўғри суратга олиш хусусида бир нечта маслаҳатимиз.

Бунинг учун қуйидагиларни суратга олиш керак:

  • умумий манзара (суратга олинадиган турли нуқталарни танланг);
  • барча иштирокчилар, барча шикастланишлар, тўқнашилган жойни йирик планд
  • йўл чизиқлари, йўл белгиларига нисбатан машиналарнинг ҳолати (кадрга машиналарнинг рақамлари кирсин);
  • об-ҳаво шароити ва йўл ҳақида тасаввур берадиган жойнинг умумий фотосурати;
  • атрофдан ўтаётган машиналар (тўқнашув юз бергандан кейин дарҳол), уларнинг рақамли белгилари;
  • барча тўқнашган машиналарнинг тормоз берган излари (улар жуда яхши кўриниши мумкин);
  • асбоб панели (соат ва спидометрдаги кўрсаткичлар);
  • кишиларнинг жароҳатларини ҳам яқиндан суратга олинг (турли нуқталардан, йирик қилиб).
Прочитано: 1500 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика