Norma.uz

Кўмак беришлари керак

Мен 54 ёшда пенсияни расмийлаштирмоқчиман. Ҳозир меҳнат стажини тасдиқлаш учун маълумотнома тақдим этиш талаб қилинишини биламан. 90-йиллар бошида мен 4 йил Чимкент шаҳридаги маданият муассасаларидан бирида ишлаганман, бу ҳақда меҳнат дафтарчамда ёзув қайд этилган. Архив маълумотномасини олиш мақсадида расмий сўровномани расмийлаштириш учун Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қила оламанми?

И.Реус.

Тошкент шаҳри.

 

– Ҳа, бундай қила оласиз. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари пенсиялар тайинлаш масалалари юзасидан тушунтириш ва маълумотлар беришлари, шунингдек аризачига зарур ҳужжатларни олишида кўмаклашишлари шарт (Қонуннинг 43-моддаси).

Ўзбекистондан ташқарида, хусусан, Қозоғистонда ишлаш вақтида стажингизнинг ҳисобга олинишига келсак, бу масала Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчиси бўлган давлатлар фуқароларининг пенсия таъминоти соҳасидаги ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида битим* (Москва, 13.03.1992 йил, бундан кейин – Битим) билан тартибга солинади. Битим иштирокчиси бўлган давлатларда яшаётган фуқароларнинг ушбу давлатлар исталганининг ҳудудида, шунингдек собиқ СССР ҳудудида ишлаб топган меҳнат стажи 1992 йилгача бўлган давр учун ҳисобга олинади (Битимнинг 6-моддаси 2-банди).

 

*13.03.1992 йилда кучга кирган.

Прочитано: 1682 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика